Мавзу; Минора ва мачталар.
Режа;
1.Минора ва мачталарни турлари.
2.Минора ва мачталарга таъсир қилувчи момент
Шамол қурилмаси минораси энг массаси оғир қисми ҳисобланади, унинг узунлиги шамол ғилдираги диаметридан 1, 1,8 марта катта, шунинг учун минорага кетадиган сарф шамол қурилмаси сарфини 15дан 25 % гача ташкил қилади, бу сарфлар асосан минорани олиб келиш ва уни монтаж қилиш учун сарфланади.
Миноранинг баландлиги ҳудудни шароитидан келиб чиқиб танланади, нотекис кир адирлардан ташкил топган ҳудудлар учун баланд миноралар танланади.
Шамол тезлиги шамол қурилмаси ишлаб чиқараётган қувватга катта таъсир қилганлиги учун ахамиятиюқори;
Миноралар конструкцияси шамол қурилмаси типидан келиб чиқиб танланади, агар минора ерга қаттиқ мустахкамланмаган бўлса ва уни тутиб туриши учун тортқичлар керак бўлса уни мачта дейилади.
Тортқичларга эга бўлган мачталар.
Мачталар тортқичларга эга бўлиб 250 кВт гача бўлган шамол қурилмаларида ишлатилади, 10 кВт гача қурилмаларда кенг тарқалган.
Барча мачталарнинг афзаллиги улар енгил, трансфортировка қилиш қулай, кичик қувватли қурилмалар мачтаси хизмат кўрсатувчилар тамонидан ўрнатилиши ва шамол тезлиги юқори бўлганда демонтаж қилиш мумкин. Камчилиги минора учун катта ер майдони талаб қилинади.
Тортқичли модел.
1. Трубалар болтлар ёрдамида маҳкамланади, сварка орқали маҳкамлаш тавсия қилинмайди.
2. Кабеллар труба ичи орқали ётқизилади, пастки тамонида кабелни чиқариш учун тешик очилади.
3. Мачтани лебёдка ёрдамида кўтарилади.
4. Мачта тортқичлар ёрдамида маҳкамланади.
5. Мачталар 4та фундаментга анкер болтлар орқали маҳкамланади,
Афзаллиги моделни арзонлиги, монтажни мураккаблиги ва катта ҳудудни эгаллаши уни камчилиги.
Решеткали минора.
Решеткали мачталар биринчи авлод шамол қурилмалари учун тегишли бўлиб осон ва тез монтаж қилинади, уларни мантаж қилиш учун кўп қўл меҳнати сарфланади, европа тамонда бу миноралар қиммат ҳисобланса, осиёда арзон ҳисобланади. Улар 160 метргача бўлади.
Пўлат трубали минора.
Пўлат трубали минора кенг тарқалган минора қаторига қиради, цлиндрик, конуссимон турлари мавжуд, бундай миноралар 5та сигментдан иборат бўлиши мумкин, уларнинг узунлиги 20 30 метргача бўлиши мумкин. Энг пастки сигментни диаметри катта бўлганлиги учун уларни жойига олиб келиш катта муаммо. Пўлат миноралар пўлат листлардан ясалади, оғир 60метрдан 120 метргача бўлган узунликдаги оғирлик 60 тоннадан 2500 тоннагача бўлиши мумкин.
А фзаллиги.
Шовқини паст
Монтаж учун ҳудуд кичик
ишончли
Камчилиги қиммат қурилма, катта конструкциялиги учун кран талаб қилинади, ўрта ва катта қувватли қурилмалар учун идеал ҳисобланади
Бетонли миноралар.
Улар темир бетон материалидан тайёрланади, оғирлиги 5, 6 марта катта, тебранишга чидамли, кам шовқин чиқаради, улар жойида тайёрланади, транспортировка қилиш қулай.
Гибрид миноралар.
Минорани қуйи қисми темир бетон махсулотидан юқориси пўлатдан тайёрланади, бундай конструкциялилар баланд минораларни қуришда ишлатилади.
.Гидравлик.
Бундай моделлар 50 кВт қувватгача бўлган шамол қурилмаларида ишлатилади, модел таркибига асос ва конуссимон мачта киради.
Афзаллиги монтаж қулай хизмат қўрсатиш осон, камчилиги тайёрлаш қийин ва қиммат, булар мустаҳкам мачталар ҳисобланади.
Телескопик мачталар.
Буларнинг афзаллиги исталган вақтда қурилмани тушириб ўрнатиш қулайлигидир.
Мачта учун мустаҳкамлиги юқори диаметри 11, 13 мм бўлган метал трубалар ишлатилади,
Фундамент.
Барча мачталар фундаментга ўрнатилади, шамол қурилмаси баландлиги ортиши фундаментни мустаҳкам қилишга олиб келади.
.
Шамол қурилмалари тамонидан минорага таъсир қиладиган юклар.
Шамол қурилмасини лойиҳалаганда баландлик ортишибилан шамол тезлиги ортади ва натижада минорага таъсир қилаётган куч куб даражасида ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |