www.ziyouz.com kutubxonasi
31
чечакдек, ақлли ва бу ақлини хайрли йўлда ишлатадиганлар ҳам чиқиб қолади. Уларнинг тўйга
ҳадяси исрофу ҳаражат эмас, шу ёшлар тарбиясидир. Тўй ва турмуш фақат мол дунё билан эмас
маънавий ҳол, бир-бирини тушуниш, гўзал ахлоқ билан бунёд бўлишини яхши биладилар,
ёшларни шу йўлда тайёрлаб етиштирадилар.
Демак, Маҳмуд оға шуларнинг бири. Исроф эмас, яхши турмуш зарурлигини чуқур англаган
бўлса керак-ки, қудаларига ҳам шундай хабар жўнатди.
Орадан икки ой ўтди. Тўй ҳозирлиги тугади. Аслида ҳеч бир тўйда бундай тайёргарлик
мукаммал бўлган эмас. Тўй хоҳ келишувдан бир ой сўнг қилинсин, хоҳ икки йил кейин
қилинсин, натижа бари бир шу, бари бир яна талай ишлар, тикилиши, бичилиши, олиниши
керак бўлган ашёлар қолиб кетади. Инсон бу дунёдан ҳар бир ишини тамомлаб кетолмаганига
ўхшайди бу ҳол.
Уч кундан кейин Аминани олиб кетадилар. Энди ўзга бир оиланинг қизи бўлади, у ерни юрт
тутади ва бир умр ўша ерда қолади. Ҳозирланган нарсалар ўралди, чирмалди, тугилди, сандиққа
солинди. Йўлга чиқиши яқин мусофир гўё. Эт билан тирноқ ажралишидек ҳолат бу ҳол. Нон ва
сувдан ортиқ севилган ота-онанинг қўллари ўпилажак. Бу маҳалла, бу уй, бу боғ Аминага фақат
бир меҳмонхона бўлажак. Энди Амина яйраб кезган, шодланиб, ўйнаб-кулган, умрининг энг
ширин, энг саодатли кунлари кечган бу хонадонга хоҳлаган пайтида келолмайди. Қўйларини
соғаркан отаси елкасига оҳистагина уриб, силаб “хайр, Амина” дейишини эшитмайди ва
жавобан: «Ишингизни Аллоҳ ўнгласин!» дейиш завқини энди туймайди.
Ҳа, отланиш дамлари яқинлашмоқда. Ҳар бўйи етган қизнинг бошида бор бу ҳодиса. Буни
четлаб ўтиб бўлмайди. Лекин баъзан Амина чидай олмай қолади, айрилиқ оғир кўринади.
Дунёга келмасайдим, аёл бўлмасайдим демоқчи бўларди. Фақат бу билан ҳеч нарса
ўзгармаслигини, бу фикр Аллоҳга хуш келмаслигини яхши тушунади. Истиғфор айтади дарҳол.
У бўлмаса, бошқа бир қиз ўша уйдан кетади. Айрилиқ азобини тортиб, унинг юраги ҳам
доғланмайдими?
Амина ота-онасига ичдан тошиб келаётган нималарнидир айтмоқчи бўлади. Фақат нима
дейди? Оҳ, уларга дилини ёрсайди, шашқатор ёшлар тўксайди. Йўқ, бу ҳолат уларни ҳам
йиғлатади, дардларини зиёда қилади. Лекин қўйлари унақа эмас, улар Аминанинг ҳамдардлари.
Шу сабаб икки-уч кун дардини уларга ёрди, кўзларидан ўпди, бошларини силади, ҳидлади,
эркалади. Тўйиб-тўйиб йиғлади…
Ўша оқшом Амина ўз хонасида экан, ташқаридан оёқ товуши келгандек бўлди. Қулоқ солди.
Ҳа, зинадан кимдир кўтарилмоқда. Отаси:
—
Амина, ётдингми қизим?
Амина эшикни очи:
—
Ҳали ётмадим, ота, киринг, — деди.
—
Болам, биласан, сенинг хонанагга кириш одатим йўқ, аммо бугун икки оғиз суҳбатлашиб
бир пас ўтирсам дедим.
Отасининг ростан ҳам бундай одати йўқ эди. Амина бироз ҳаяжонланди, аммо бу тезда ўтиб
кетди. Ўзини ўнглади.
—
Қизим, икки кундан кейин келин бўлиб кетсан. Аллоҳ хайрли турмуш ато қилсин. Икки
дунё юзингни ёруғ қилсин. Бу ердан кетиб, борган ерингни қизи бўласан. Қайнонангни
онангдек ҳурмат қилишнгни истардим. Доимо кичиклигингни, катталарга иззат-икром
кўрсатишни унтма, ёмон сўз эшитсанг ҳам яхши сўзла. Сен самимиятдан айрилма. Шуни
унутма-ки, қилган кичик яхшилигинг, Аллоҳ тарафидан зиёда қилиб қайтарилади. Бугун
катталарга ҳурмат кўрсатсанг, эртангилар сени ҳам ҳурмат этишади. Сени борган жойингда
уялмайдиган бир одоб ўрганишга, яхши тарбия беришга ҳаракат қилдим. Умид қиламанки, сен
ҳам мени уялтирмаслик учун қўлингдан келганинича ғайрат кўрсатасан.
Маҳмуд оға сукут сақлади. Қаршисида бош эгиб турган қизига бир-икки лаҳза қараб қолди.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |