www.ziyouz.com kutubxonasi
28
бирдан ёдига тушиб қолди:
—
Онаси, сенга латифа айтиб берайми, нима дейсан?
—
Нима дердим, бекорчиликда латифабозликдан бошқа нимаям қилардингиз? Қизни жа-а
ўрнига жойладингиз. Энди навбат латифага келди.
Хотини изтироб билан гапирар эди. Зарда билан юзини ўгириб олмасидан деди:
—
Хотин, шу Хўжа Насриддин ҳалиги Насриддин Афанди қанча яшаб, қачон вафот
этганини биласанми?
—
Ҳей, отаси, сиз мени нега масхара қиляпсиз? Вафотини сўрагунча, қачон туғилди, қачон
суннат қилинди, қайси кун уйланди, нечта боласи бўлган, қандай яшаган, деб сўрамайсизми?
Тавба. Мен мактаб-мадраса кўрибманми? Қачон ўлса ўлсин. Биров ўламан деса, бу киши
куламан дейдилар. Ҳозир шунинг ўрними? Нега мени калака қиляпсиз?
Оға арқонни янада узунроқ ташлади. Паст келди. Янада пастроқдан келди. Хотининг
тиззасига енгилгина уриб қўйгач:
—
Қачон ўлганлигини билмаслигингни биламан. Ўзим ҳам қачон яшаб, қачон ўлганини
билмайман. Фақат кўп қадим замонларда яшаб ўтганини биларсан, — деди.
—
Биламан, хўш?
—
Эшит. Бир куни Афандининг ёнига келиб эшагини сўрашибди. Хўжа эшаги уйда
эмаслигини айтиши билан, эшаги ҳанграб қолибди.
—
Хожам, оппоқ соч-соқолингиз билан уялмайсизми ёлғон гапиришга? Эшак ҳовлингизда
экан-ку.
Афанди дарҳол жавоб қайтарибди:
—
Оппоқ соч-соқолим билан менинг гапимга ишонмай, эшакнинг гапига ишонасанми? —
дебди. Хулоса шуки, Хўжа Насриддин ўлганига кўп бўлган, аммо сўзлари қимматли. Сен ҳам
шундай. Бир хонимни мақтаб гапирган элнинг сўзига қулоқ солмайсан, бир тайинсиз, бир
бўхчачининг гапига кирасан, ишонасан. Уятмасми? Мен қизим бораётган оила яхши чиқишини
хоҳламайманми? Ёмон жойга тушса менинг кўнглим тўлади деб ўйлайсанми? Қизим фалокатга
тушса, мен саодатга эришаманми? Ё қизимни фаат фақат сен яхши кўрасанми? У аёлни ҳали
кўрмадингку? Кўриб, таниб уяларсан, бу ишингга пушаймон бўларсан. Инсон дуч келганга,
айниқса, фисқ-фасодчига ишониб кетаверадими? Бир эмас, беш уйда сўрадинг. Бирига
ишонмадинг бошқасига бординг. Яхшилигини айтганларга ишонмасдан, ёмонлигини сўзлаган
аллақандай нотайинга ишонасанми? Мен ҳам сенга ўхшаб ишониб, ишни бузсам, нима бўлади?
Мунаввархоним биз эшитганларимиздан ортиқроқ фазилатли аёл бўлсачи?
Оға сўзларини айтаётиб қандай таъсир қилаётганини билиш учун хотинининг юзига қараб
қўйди.
—
Бугун улар бизникига келишаркан. Вазмин, сипо бўл. Меҳмон эканликларини унутма.
Меҳмонларга муносиб иззат икром кўрсат. Ўзинг ўйла, ҳақиқат аввалги эшитганларингми,
бугунгисми рости… Иншааллоҳ охири хайрли бўлар.
Ярим соатлардан кейин дарвоза таққилади.
* * *
Содда, лекин тоза кийинган бир хоним. Вазмин. Сўзлаши ҳам, сукут сақлаши ҳам ўринли.
Ҳар ҳоли ҳурматга сазовар фазилат соҳибаси. Маҳмуд оға айтганидек, икки соат илгари айтган
сўзлари учун хотинини хижолат чектирадиган, уялтирадиган етук хислатларга эга бир аёл.
Аминанинг кўнглига бу кеча ишонч ҳислари тўлди. Уни кўриши билан юраги ҳузурланди.
Одамлар шунақа. Меҳри кўзидан, яхшилиги юзидан билиниб туради. Бир хиллари борки, қанча
ҳаракат қилинса-да, юзи-кўзини кўриб сўзини эшитиб, асло яхши кўриб бўлмайди. Шундай
одамлар борки, уларни кўришинг билан, кўнглингда яхшилик қилиш туйғулари туюлади. Улар
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |