Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
26
— 
Булар сотилди, қизим. Кеча бировга ваъда берувдим. Қолаверса сизга ёқмайди, жуда 
одми нарса. Хоҳласангиз кўринг, — деб уларни ҳам кўрсатди хотин. Ҳақиқатан, нарёғи кўринар 
даражада юпқа, ҳарир, бир пулга қиммат нарса экан. Хотиннинг яна жағи очилди: 
— 
Айтдим-ку қизим, беш бармоқ баробар эмас. Бири қашшоқ, бири хасис кимдир олгиси 
келадию, олмайди. Ўғлини уйлаётган эмиш. Гапига қараганда қуда тараф бироз бойроқ эмиш: 
— 
Отасининг ёлғиз қизи, ҳамма нарсани тўкис қилишлари тайин, мен харажат қилиб нима 
қиламан, мен учун қилмайдиларку, ўз қизига беради-да, дейди.
Чуқур нафас олгач: 
— 
Ҳар ким ҳам сендек эмас, болам. Биров ҳаракат қилиб топади, мол-мулкини фарзанди 
учун сарфлайди, бировнинг туки ҳам қимирлаб қўймайди. Не қиласан элчилик!...
Сўнгра ўша нарсаларни тахлаб, жойига қўяркан ўзича қўшиб қўйди: 
— 
Инсон буни фақирга бергани ҳам уялади. Кошки уйи яқинроқ бўлса, жаҳаннамнинг туби. 
Бормасдиму, аммо начора нон қайғуси… 
Амина беовталанди. Ҳалиги матоҳни бир аёл уйланадиган ўғли учун олмоқда. Қиз оиланинг 
ёлғиз қизи. Бу шубҳа атрофида узоқ тўхтамади Амина. Аёл ишини битирганди. Амина 
шубҳадан тамоман қутулишни истади. Ўша аёл Мунаввархонимми ё бошқами?
— 
Хола, бу нарсаларни ўша аёлга элтасизми?
— 
Ҳа, қизим, нимайди, нечора, — қўли билан бўғзига ишора қилиб, — шунча оғизни 
тўйдирмоқ лозим. У ердан бошқа муштарийлар чиқар.
Шу пайт онаси ҳам гапга қўшилди: 
— 
У аёл қайси маҳалладан? Кимлардан? Биласизми?
Бўхчага эътибор бермагандек бошини бироз кўтариб илгарига ишора қилди: 
— 
Хув, ўша ёқда, Қоракўлдан нари. Нимайди отиям. Ҳозир, Мурувватмиди, 
Мунаввармиди… шунақа бўлса керак.
Она бола бир-бирларига қараб қўйишди. Қарашларида кўп мазмун ниҳон эди. Амина маъюс 
тортди. Хотин айтган аёл ўша Мунаввархоним эди. Ҳозирдан бу тушунчада бўлган қайнона 
ёнида мен нима қиламан деган хаёлда эди. Онаси хотинга қараб деди: 
— 
Шошманг, буви, бундай ишлар айб-ку, буларни ўз қизингизга раво кўрасизми, 
демадингизми?
Хотин кўзларини ярим юмиб, сал иягини кўтариб, «қани бўш келма» дегандек: 
— 
Эй, менинг ишим нима, қизим. Ақли, виждони бор бўлса, менинг маслаҳатимга эҳтиёжи 
борми? Демак, ҳамияти буни кўтаради. Мендай бир бўҳчачининг гапи деб ўз сўзидан 
қайтармиди? Ҳақиқатда шайтон чалғитган. Сизга бир нарса айтайми? Ўша уйга келин бўлиб 
борадиган қизга юрагим ачийди, оғир бўлди унга дейинми, нима дейишни ҳам билмайман. Ота-
онаси сўраб суриштиришса бўларди-да. Ота-онасининг жони йўқми, зардаси йўқми, билмадим. 
Боламни бундай куйдиргандан кўра уйда сақлардим. Сўнг ўзича сўзлади: 
— 
Қорнини тўйғизолмасанг, бўғзига ип солиб торт. Ҳеч бўлмаса бола бечора кимлиги 
номаълум бир кишининг қўлида умр бўйи қийналишдан озод бўлади.
Аёл сўзлари етарли бўлганини фаҳмлади, шекилли, бўғчасини олиб, “Аллоҳга топширдик, 
хайр”, деркан: 
— 
Кимнинг қизини олаётганини билганимда эди, тап тортмай огоҳлантирган бўлардим. 
Бундай ишлар савоб. Ҳеч бўлмаса маъсум бир қизчани қутқарган бўлардим. Одамгарчилик 
бизни тарк этди. Онам акамни уйлантираётганида нималар қилмади. Ўша кунлар ўтди-кетди… 
Шуларни айтиб-айтиб бўхчасини кўтариб чиқди-кетди. Ортидан эшик ёпган Амина ва онаси 
бу сўзлардан бир қарич чўккандек бўлди.
Умуман аёллар шундай. Юз дафъа ёлғон тузоғига тушиб, яна ёлғонни эшитса, ишонади, шу 
қадар кўп бошдан кечирдим-ку, дейиш уларга ёт. Бўхчачи аёл бу иш билан нимага эришиб, 
нимани йўқотади. Йўқотадиганнарсаси йўқ. Аслида одобдан, ҳаёдан иффатдан маҳрум 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish