www.ziyouz.com kutubxonasi
23
лозим. Иккимизнинг орамиз бузиладиган бўлса, бундан сиз фақат гуноҳ орттирасиз, — деди
Мунаввархоним.
Бундай муомалани кутмаган аёлнинг кайфияти бузилди. Ражасига кўра Мунаввархоним уни
тинглагач:
—
Вой шунақами... . — дея ўша хотинни ёмонлаши, орага совуқлик тушиши керак эди.
Довдираб қолган аёл яна сўради:
—
Унинг ва сизнинг гуноҳингизни авф этилиши недан?
—
У менинг ғийбатимни қилди ва гуноҳ орттирди. Мен ҳам гуноҳкор бир аёлман.
Иккингиздан ҳам кўпроқ гуноҳкорман. Бунинг устига суянадиган, ишонадиган бирор амалим
ҳам йўқ. Аллоҳнинг кечиришидан умидворман.
Самимий айтилган бу гаплар аёл кўнглида кучли ҳаяжон қўзғаб юборди. Ўзини тавбага
бошлайдиган қувват таъсирида қолди. Фасодчи зеҳнидаги б у хотин кетаётиб
Мунаввархонимнинг фазилатларини ўйлаб, ўзининг бу фазилатлардан йироқ яшаган умрига
бадал бўлишини ҳис қилди...
Бошқа бировнинг қабоҳатини кўрмаслик мумкинми? Йўқ, мумкин эмас. Аммо
Мунаввархоним бу қусурни ўзидан қидиради, тополмаса бошқа камчилигим бор деб ўйлайди,
асло ўзгалар қабоҳатини тилга олмайди, аксинча ўз нуқсонларини тузатиш йўлига киради. Ҳар
овқатланганида Роббига ниёз қилади, бу таомдан ибодат учун қувват бер, агар гуноҳ учун бўлса
бўғзимдан ўтказма. Неъматнинг жавобини ўйлаб титрайди, ҳатто баъзан кўзлари ёшланади.
Эрталаб туриб мерҳум эри ва яқинларига «фотиҳа» ва уч «ихлос» ўқимасдан овқатланишни
мурувватсизлик санайди. Ўтганларни эсламасак, келгуси авлод бизни ўйламайдилар, марҳумлар
тириклар нон-сувга муҳтож бўлганидан зиёдароқ фотиҳага, дуога муҳтождирлар деб ўйлайди.
Уларни маҳрум этмайди, дуо ила ёд қилиб, руҳларини шод этади. Марҳумлар дуоларимизни
кутиб туришига қаттиқ ишонади.
Мунаввархонимнинг эшигига «почтачилар» кўп қатнайди. У почтачи деб фақир,
мискинларни айтади. Яхши ният билан берилган ҳар бир садақа, эҳсонни охиратга, кўзланган
манзилга элтувчи «почтачилар». Дунёда энг катта ва машҳур почтахона ҳам, почтачилар ҳам
янглишиши мумкин. Ҳатто омонатлар ҳам баъзан талончил;ик сабаб йўқолиши мумкин. Аммо
охират почтачилар ундай эмас. Берилган садақанинг йўқолиши ёки ўзга манзилга тушиб
қолиши мумкин эмас. Почта пули (муҳри, белгиси, маркаси) ўрнида ихлос ва самимият бўлса,
зое кетмаслигига Аллоҳнинг ваъдаси бор. Баъзан фақир мискинларни ўзига шерик деб билади.
Яъни мол ўзингдан, экиб-тикиб охиратда кам деганда ўн баробар ҳосил кўтариш шартномасини
ташкил қилган шерик. Шу сабаб ҳар келганда озми-кўпми уларни хурсанд қилишга ҳаракат
қилади, берганлари охиратда Аллоҳ тарафидан ўн баробардан зиёда қайтарилишига ишонади.
Мунаввархоним алоҳида диний таҳсил кўрмаган. Лекин Қуръон ўқишни, намозда
ўқиладиган сураларни ўрганган, енг кўп ўқийдиган «Табарок» ва «ёсин» сураларини ёдлаган,
етарлича диний билими бор. Уйининг бир бурчида доимо тоза жойнамоз, яқинидаги жавонда
Қуръони карим, фақат намозу Қуръон учун ажратилган оқ рўмол... Бу ўзи учун ҳозирлаган
масжиди...
Намозни вақтида адо этгач икки-уч саҳифа Қуръон ўқийди, ўпиб, кўзига суради, шу ҳол ҳар
куни такрорланади: «Ё Раббий, бизни бу Китобинг ва бу китоб билан юборган севикли
Пайғамбаринг шафоатларига муяссар айла», — дея дуолар қилади. Тонг намозини вақтида адо
этади. «Намоз ва Қуръон билан бошланмаган кундан қандай хайр кутиш мумкин», дейди.
Кечаси ётаркан истиғфор айтар, билиб-билмай қилган, яширин-ошкор гуноҳларини
кечиришини сўраб Парвардигорга ёлварар, агар ажалим етса сўнгги сўзим шаҳодат калимаси
бўлсин, дея илтижо этар, кейин тилини қимирлатмасдан дили Аллоҳ, Аллоҳ… дея уйқуга
кетарди.
Уй ишларини бажараётганида, овқат пишираётганида кўнглида Аллоҳни зикр этар, баъзан
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |