www.ziyouz.com kutubxonasi
19
хайрли бўлишини Аллоҳ таолодан сўради...
III
Жуда иссиқ бир кун. Одамни лоҳас қилувчи ҳаво. Амина боғда куйманади. Чарчаган, ҳолдан
тойган, томоқлари қуриган. Оҳ, қани сув бўлса, қона-қона ичса? Сув сўрай деб атрофга қаради,
ҳеч ким йўқ. Ноилож сабр этишни лозим кўрди. Қимирлашга ҳаракат қилди. Бўлмади. Оёқлари
боғлангандек. Онаси ёдига тушди. «Онажон, сув беринг», дея бақирди. Жавоб бўлмади. Ҳеч
ким кўринмади. Яна шу ҳол такрорланди. Нима қилсам экан деб ўйланиб ётганида, ўнг
тарафида бир аёл кўринди. Юз-қўлидан бошқа жойлари ёпиқ бир хоним. Юзларидан нур
ёғилади. Аминага яқин келди ва сув тўла пиёлани узатди. Амина уни дарҳол олиб охиригача
ичди. Бошини кўтарди:
—
Хола, Аллоҳ рози бўлсин, ташаккур, — деди. Аёл жавоб берди:
—
Менга эмас, сувни яратганга шукр эт, болам!
Амина Аллоҳга шукр этди. Аёл бошқа гапирмади ва чиқиб кетди. Бу покиза, нурюзли
хонимнинг ортидан қараб қоларкан, азон эшитилди. Амина кўзларини очди. Тонг намозига яқин
кўрилган тушлар хайрли бўлади, дея эшитганди. Туриб таҳорат олди, намозини ўқиди. Узундан-
узун ўй сурди. Чанқаганда нотаниш бир аёл унга муздай берди — бу яхшилик аломати. Онаси
ўрнига ғамхўрлик қилган нотаниш аёл — борадиган жойида роҳат кўришига ишорат эди.
Аминанинг ақли шундай дерди. Аммо ҳислари-чи?
* * *
Орадан уч кун ўтди... Амина овқат пишириш билан машғул. Онаси қўлидаги ёпинчиққа
ямоқ солмоқда. Аминага берилган муҳлатни оҳирги куни. Бугун ўша масала ҳал бўлади. Амина
жавоб айтиши лозим. Кетиш ёки қолиш танланади. Мушкул иш, қийин аҳвол бу. Амина
ёшидагилар учун машаққатли кечиши табиий, чунки бу масалага илк дуч келиши. Ҳаттоки
онаси бўлса ҳам, турмушга чиқиш истагини билдириш — оғир иш. Кўрган туши хайрли ва эзгу
ишга ишорат бўлса-да уйини тарк этмоқ осон эмас. Уч кун ичида Амина оғир ўй ичида қолди.
Уй ашёларига, қўйларига худди видолашаётгандек қаради. Кўз ёшларини зўрға тийди, бўғзига
нимадир тиқилди. Баъзан онасидан, сизларни жонингизга тегдимми, дея ич-ичидан сўрагиси
келади. Фақат онасининг: «Бу Аллоҳнинг қонуни, қизим. Уни ўзгартирмоқ ҳеч кимни қўлидан
келмас», дегани ёдига тушиб меҳр муҳаббат билан авайлаб ўстирган ота-онаси ҳақида шундай
ўйлагани учун ўзидан хафа бўлади. Айрилиқ бешафқат эди. Ким билсин борадиган жойи
қандай? Борган уйида танимаган аёлни онам дейди, кўпинча уни ёнида бўлади. Ҳатто ўзи
туғилиб ўсган уйига меҳмонга келади. Ўз ота-онасини ҳафтада балки ойда бир кўради. Онасини
кўриш учун изн сўралади, рухсат берилмаса яна айрилиқда қолади. Қандай қаттиқ ва шафқатсиз
иш бу — айрилиқ. Ё Раббий! Инсон ўз отасини онасини кўриш учун бошқа бировдан, умуман
ўзида ҳеч қандай ҳаққи бўлмаган кишидан рухсат сўраса. Йиллар бўйи оқ ювиб, оқ тараган
ширин уйқуларини тарк этган еру кўкка ичонмаган ўстирган, кўкси меҳр шафқатга тўла ўз
онаси энди иккинчи она ўрнига тушади. Биринчи она эса нотаниш она бўлади. Жуда ҳам оғир
иш бу. Ҳатто ўйласа юраги орқага тортиб кетади. Амина шу кўйи қолса яна нималарни ўйларди,
номаълум, фақат:
—
Амина, — деб чақирган онаси унинг хаёлини бўлди.
—
Лаббай онажон, — дер экан Амина ҳозиргина сурган хаёллари таъсирида пайдо бўлган
кўзёшларини базўр тутди.
—
Қизим, қандай фикрга келдинг. Тунов куни айтганларимга нима дейсан, қизим?
Онасининг вужудини ҳам айрилиқ азоби эзаётган бўлса ҳам сўзларидаги ўта майинликдан,
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |