www.ziyouz.com kutubxonasi
16
қилдим.
Бу сафар бир нохушлик бўлмасин дея эътибор бериб пиширдим овқатни. Кечқурун
дастурхонга тортилганида негадир яна куйган ҳид келгандек бўлди. Эрим бир икки қошиқ овқат
егандан кейин менга:
—
Казбон, овқатда куйик ҳиди борми, қарагин-а? — деди. Инкор эта олмадим. Чунки ҳидни
мен ҳам сезган эдим.
—
Ҳа бироз куйган шекилли, — дедим ноилож. Гапга қайнонам аралашди:
—
Шунақаси ҳам бўлиб туради, келин ҳали ўрганмаган. Ўрганиб кетади. Кейингиз сафар
эътибор беради. Э, болам, биз ҳам шунақа эдик. Янги келин бўлиб тушганимда неча марталаб
куйдирганман...
Онасининг гапларидан эримнинг кайфияти чоғ бўлган эди. Кулимсираб сўради:
—
Она, сиз ҳам овқатни куйдиргнамисиз?
—
Албатта, ўғлим, — деди қайнонам ва менга қараб:
—
Ҳали янги келинсан. Баланд пастни яхши билмайсан. Хоҳлайсанми, йўқми бундай акс
ҳоллар содир бўлади. Бир куни ўчоққа овқат қўйиб қўшни хонага ўтдим. Бир пайт бурнимга
куйган нарсани ҳиди урилгандек бўлди. Бу нима экан-а? Қўшнилардан бирортаси ўчоққа овқат
қўйгану унутган. Қозондаги овқат эса часир-чусур куймоқда деган хаёлга бордим. Ташқарига
чиқдим, ҳид озайди. Бирдан овқат қўйганим эсимга тушди. Ва бошимдан бир пақир қайноқ сув
қуйгандек бўлди. Югурдим. Не кўз билан кўрайки, овқат куйиб жизғанак бўлибди. Эшик ёпиқ
бўлгани учун ҳид ташқарига чиқмаган. Шундаги овқатга сув қуймаганим эсимга тушди. Бироқ
ғишт қопилдан кўчган эди. Дарҳол онамга: «Шу-шу нарсаларни олиб келинг, дея хабар
юбордим. Ҳеч ҳам унутмайман, онам айтиб юборган нарсаларимни ўзлари югуриб олиб
келдилар. «Тинчликми, қизим». Овқатни куйдириб қўйганимни айтдим. Онам енг шимариб
овқат таёрлашга киришди. Мен қозон тагидаги куйганларни қириб тозаладим. Уларни боққа
кўмаётган маҳалим қайнонам келдилар. Ҳеч нарсани сезмади.
Қайнонам буларни гапириб бўлгач, керишиб:
—
Эҳ-ҳе, қайда қолди у эски қайноналик даври. Шундай ҳолат юз берса, эри бор демай
қозонни нақ бошига кийгизиб қўяди. Бундай ҳолатлар бўлиб туради, болам. Қани ейлик, бўлар
иш бўлибди.
Бу ерда бир англашилмовчилик борга ўхшайди. Чунки овқат пишиши билан мазасини татиб
қўйган эдим. Яхши эди. Балки қайнонам кундузи айтган гапларига пушаймон бўлганмикин?
Менга гап тегмаслиги учун бундай инсонийлик намунасини кўрсатаётганмикин? Тун бўйи
бундай саволлар менга тинчлик бермади. Бироқ саҳарда идиш товоқларга қарар эканман, турган
жойимда қотиб қолдим. Мен куйган қозонни яхшилаб ювмаган эканман. Қозон ичида қолиб
кетган куйик қолдиқлари бир қошиқ билан яхшилаб қириб олинган эди. Ўзимча ўйладим:
овқатдан ўз-ўзидан куйик ҳиди келса, куйган қозонни биров тозалаб қўйса... Бунинг моҳиятига
ақл етмаслик учун аҳмоқ бўлиш керак холос. Тишимни тишимга қўйиб, сабр қилдим. Овозимни
чиқармадим.
Орадан бир неча кун ўтди. Кундузлари менга душмандек ташланадиган қайнонам, ўғлининг
ёнида онамдек меҳрибон эди. Унинг бу мунофқилиги менга шундай алам қилардики, бир неча
бор бу ишини юзига айтмоқчи бўлдим. Уни шарманда қилиб ичимни бўшатиб енгил тортай
дедиму, ўзимни тийдим. Кунларим шу зайлда хафагарчилик билан ўтди. Эрим сўраганда
«
тобим йўқ» дедим. Ишонди, суриштириб ўтирмади. Бир куни кайфиятим яхши эди, тўпланиб
қолган кирларни юваётган эдим. Чарчаб дам олган кезларим дарахтдаги қушларни томоша
қилардим. Бу орада икки чумчуқ уришиб қолди. осмонда бир-бирига урилиб, кейин новдадан
узилиб ерга тушган икки олмадек, ерга тап этиб тушарди. Ерда ҳам гўёки, бир-бирини ер эди.
Атрофида бошқа қушлар чуғурлашиб уларга қўшилар, эҳтимол уларни ажратмоқ бўлиб
аралашар эдилар. бу орада тўдадан ажраган икки қуш яна осмонга кўтарилин ёнма ён учиб
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |