www.ziyouz.com kutubxonasi
18
энди топилди. Кечки овқат маҳалида ҳам қайнонамнинг қовоғи солиқ эди. Овқатланиб бўлгач:
—
Ўғлим, кел ёнимга ўтир. Гаплашиб олайлик, — деди. Эрим ёнига ўтирди. «Хўп, она»,
деди. Қайнонам мени бошдан оёқ кўздан кечиргач, унга қаради:
—
Хотинингдан шикоятим бор ўғлим. Мана бу еримга келди (бўғзига ишора қилди).
Бугунгача ҳеч нарса демадим, фақат яхшилигини айтдим. Яқинда ота уйидан келган, ҳам ёш,
ўрганиб кетар дедим. Майда-чуйда қусурларини сенга айтмадим. Кечиримли бўлдим. Аммо
энди ортиқ чидолмайман. Келин заҳрини кўтара олмайман. Бунга мажбур ҳам эмасман. Келин
қайнонага бундай муомала қилмайди. Мен она ҳисобидаман, ахир. Бугунгача яхши муомала
қилдим, фойдаси йўқ. Ёшим улуғ. Улуғларга ҳурмат қани? Қайнонага ҳурмат-иззат шуми?
Қайнонам яна нималар деди билмадим. Уятдан ер ёрилмади. Қизардим. Бу қадар ҳаёсиз
гапирган кишининг ўзида ҳаё бор дейиш мушкул. Ортиқ чидаб туролмадим. Қўлларимни
юзимга босиб ташқарига отилдим. Кечаси эримдан яна гап эшитдим. Мен қайнонамга душман
бўлиш учун бу уйга келмагандим. У ҳақида ҳеч бир ёмон хаёлга бормагандим. Истардимки, у
менга дўстона қучоқ очсин, мен ҳам унга чин дилдан хизмат қилай. Аммо, бўлмади. Бир-
биримизга минг йиллик душманлардек бўлдик. Бошқалар қандай билмадим, аммо мен омадсиз
эканман, синглим. Орадан ойлар ўтди. Мен ҳам тилимга эрк бердим. У нима деса мен ҳам гап
қайтардим. Бир кунимиз ҳам жанжалсиз ўтмади. Ҳеч бўлмаса ёшини ҳурматидан тилимни тияй
дедим, қўлимдан келмади. Бу аҳвол яна қанча давом этади, билмадим синглим...
Казбон ҳикояси Аминанинг кўнгил осмонига маъюслик булутларини ҳайдади. Наҳотки
менинг ҳам ҳаётим қайнона зулми кўланкасида ўтса! Уч кун... шу уч кун ичида Амина
нималарни ўйламади. Келин бўлиб борадиган оилани, ўғлининг исми Мустафо эканини билади,
лекин улар яхши ёмон деган фикрга боролмади, чунки уларни танимас, яхши билмас эди.
Хуфтон намозини одатдагидан эртароқ ўқиб хонасига кирди. Чироқни ўчирди, деразани очди.
Чуқур ўйга толди, ўйлари беқарор бўлди. Дам-бадам хаёлига Мустафо исми тақалиб, зеҳн
қоронғулигидан ўзи танимаган йигитни қувиб чиқармоқчи бўлди. Лекин барибир кўз олдига
келишган бир йигитнинг ғира-шира қиёфаси намоён бўлаверди. Кейин бўлажак қайнонанинг
исми Мунаввар эканини эслади. Бу исм унга аввалроқ бўлиб ўтган бир ҳодисани эслатди.
Ўшанда онаси ҳаста эди. Докторлар иложини тополмаган бир хасталик. Амина онасининг соғ
кунларини эслолмайди. Йилнинг бир бурчида йилларча инграб ётган бир бемор. Болалигидан
қолган энг теран, энг чуқур, унутилмас хотира. Аминанинг онаси хаста. Қачон хонасига кирса
ётган ҳолда кўради, доимо инграйди. Шу боис у бошқалардан зиёдароқ севарди онасини.
Аминанинг кўнглида бир яра, бир дард бор эди. Бу дард касалванд онасининг қизини бир бор
бағрига босиб оналик меҳри билан суюб, сочларини силамагани туфайли пайдо бўлган дард
эди... Гўдагига ўз қўли билан нон тутмаган, хасталикдан боши чиқмаган онанинг фарзанди
кўнглида жароҳат бор эди...
Бир куни отаси уйга хурсанд кириб келди. Амина бу ҳолни англай олмади. Сўраб биларман
деб қўйди, ўзича. Фақат отаси аввалроқ жуда билимдон бир доктор борлигини айтди. Онасини
шифохонага олиб боришмоқчи эди. Амина йиғлади, изтироб чекди, бормасин деди. Фақат
тузалишига ишонтиришгач рози бўлди. Шифохонага оғир аҳволда тушган онаси бир ойда оёққа
турди. У ерда онаси оппоқ ҳалат кийган, маъсум чеҳрали фариштадай бир аёл ҳамширалик
қилар эди. Унинг исми Мунаввар эди. Балки уни ҳозир таний олмас. Аммо Аминанинг кўнглида
яхши хотиралар, гўзал таассуротлар қолдирганди. Ҳар гал бу исмни эшитиши билан кўнглини
миннатдорлик ва ҳурмат туйғулари эгаллайди. Бир куни келиб ўша хонимга хизмат қилишни
кўнглига тугиб қўйган эди.
Ажабо ўша Мунаввар хониммикан ё? Лекин бу дунёда Мунаввар исмли аёл биттагина
эмасдир? Ким билсин... Ўғлини уйлантирмоқчи бўлаётган қанчадан-қанча Мунавварлар бордир
бу шаҳри азимда. Шу зайлда қанча вақт ўтганини билмади. Фақат қобоқларига тушган юк
ухлаш лозимлигини англатиб турар, туриб ётоғига кирди. Тиловат ва дуолар қилди. Бу ишни
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |