Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
урушар эдилар. Шу қушларнинг ҳам бир-бирига шу қадар шафқатсиз эканликлари мени ҳайрон 
қолдирди. Улар нимани талашади? Ахир бу дунё уларники эмас-ку? Ювган кирларни қуриши 
учун дорга осиб қуриганларини йиғар эдим. Қайнонамнинг кийимларини диққат билан ювиб 
дарахт остига осган эдим. Бир маҳал қарасам, қушлар ифлос қилибди. Дарҳол қайта ювишга 
киришдим. Агар бу ҳолдан воқиф бўлса қайнонам яна алланималар деб юлиб олиши аниқ эди. 
Қайрилиб икки қадам юриб юрмай унинг ёқимсиз овозидан чўчиб тушдим. Деразадан 
бақирарди: 
— 
Казбон, кўйлагимни нега олдингиз.
Ёлғон гапиргим келмади. Ҳожат ҳам йўқ эди. Табиий ҳол деб ўйладим.
— 
Қуш ифлос қилиб қўйибди. Бошқадан ювмоқчиман.
— 
Дарахт остига оссангиз қуш ифлос қилади-да, чанг тушади. Бошқа бўлади. Нега 
ўзингизникини у ерга эмас, очиқ жойга илдингиз. Табиий, хоним афандининг либослари тоза, 
бизники эса не бўлса бўлсин.
Қайнонам яна шунга ўхшаш сўзлар билан ўйиб олди. Сўнгра: 
— 
Онангиз ўрнида онангизман. Лекин сиз онангиздек кўрмайсиз, уни ҳурмат қилгандек 
қилмайсиз. Бунинг учун ҳали Аллоҳ ҳузурида жавоб берасиз, Аллоҳдан қўрқинг. Қилган 
ишингиз онага зулм эмасми? — деса бўладими. Тепа сочим тикка бўлди. Келинликнинг ҳам бир 
чегараси, ҳадди бордир дедим. Ўзимни тутиб туролмадим. Кўнглимни бўшатдим: 
— 
Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз? Бундай сўзларни душманга ҳам айтмайдилар-ку. 
Қандай қилиб онам ўрнида она бўласиз? Хато қилсам онам мени кечирганлар. Сиздек ўйиб 
олган эмаслар. Ёки сиз қизингизга менга гапиргандек гапирасизми? Нечун кун бўйи турли 
жафолар қилиб, оқшом ўғлингиз келганида ўзингизни сипо тутасиз? Шуми она ўрнида она 
бўлганингиз? Уялмайсизми? Аллоҳдан қўрқмайсизми? Келганимдан бери еган-ичганимни заҳар 
қилиб, жонимдан тўйдирдингиз. Онадан туғилганимга пушаймон бўлдим. Бу ёлғонлар, бу 
зулмлар учун сиз Аллоҳ олдида жавоб бермайсизми?
Миямга қон қуйилди. Ўзимни йўқотган эдим. Бақириб-чақириш ва ёмон сўзлар айтишни 
кўтаролмас эдим. Қайнонам нималар деди, мен нималар дедим билмайман. Қайнонам сўзини 
тугатар-тугатмас мен бошлардим. Тилимга келганини айтардим. Бироздан кейин иккимиз ҳам 
шундай ҳолга келдикки, на у, на мен айтаётган сўзимизни билмасдик. Бир маҳал бехосдан бир 
жуфт бошни кўрдим. Қўшнилар томошага чиқишган экан. Ақлим ўзимга қайтгандек бўлди. Шу 
ерда гапни кесдим: 
— 
Иншааллоҳ, яйраб киёлмассиз, — дея бошқадан юва бошладим...
Ишим битгач хонамга кириб ётдим. Кўпдан бери бундай роҳат қилиб ухламагандим. 
Эрталаб жоним кириб уйғондим. Энди жим туришдан фойдан йўқ эди. Ғавғо бўлармикан? 
Албатта, ғавғосиз кунни ўзи йўқ. Қайнонамни ҳурмат қилишим керакми? Асло! Ҳеч қачон! 
Чунки у ҳурматга лойиқ эмас. Арзимас нарсаларга ғавғо кўтарувчи бу аёлни ҳурмат қилишга не 
ҳожат? Кечқурун эрим кеиб уйда нималардир бўлиб ўтганини сезди. Сўради, ҳеч нарса бўлгани 
йўқ, бироз беҳузурлик, дедим. Ишонмади, яна сўради. Кейин айтдим: 
— 
Энди чидолмайман. Кулар юзим сўлди. Ҳар куни минг турли сўз эшитдим. Еб-ичганим 
заҳар бўлди. Мен ҳам инсонман. Мени бу ерга фақат қаҳру ғазаб кўрсин деб олиб келдингизми?
Бу сўзларни эшитиб эримни қовоғи осилди.
— 
Нега бундай гапиряпсан, Казбон? Ахир онам сендан шикоят этган эмас. Ҳар доим 
яхшилигинган сўзлайдилар. Нега ўшанда ҳеч нарса демадинг? Сенга ҳар куни ёмонлик қилган 
киши келиб менга мақтайдими? Бошқа бундай ҳолни кўрмайин. Бор, энди қўлларини бориб ўп. 
Яна шундай қиладиган бўлсанг, у ёғини яхши биласан, бошқа гапим йўқ! — деди ва бу масала 
шу тариқа ёпилди.
Эрим ҳақли дея ўйладим. Бугунгач ўзини мени яхши кўргандек кўрсатган қайнонам 
ҳаммасини шундай кунга тайёрлаб юрган экан. Овқат куйган кунда туғилган саволга жавоб 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish