www.ziyouz.com kutubxonasi
25
—
Бу масалани қўяйлик, жигарим, бошқа гаплардан гаплашайлик, — деди Мунаввархоним.
—
Аммо болангизни мушкул ҳолга қўймоқдасиз?
Мунаввархоним гапни бўлди:
—
Мен ўғлимни бошқалардан зиёдароқ ўйлайман. Бозордан помидорни ҳам текшириб
оласиз, мен бир умр бирга яшайдиган келинимни суриштирмасдан оламанми? Шу қадар
нодонманми, хоним? Бизни жоҳил ҳисоблайсизми? Ўғлини ўйлайдиган менман. Сизнинг
қизингизни олиб бераётганим йўқ-ку. Келиним ҳақида бирор нарса сўрасам жавоб беринг.
Ортиқча гапга ҳожат йўқ. Жим турган маъқул. Менга яхшиликни раво кўрсангиз, ортимдан дуо
этинг. Келиним бошдан оёқ қусурли бўлса ҳам, танлаганим шу. У билан яшайдиган ҳам мен.
Вазият хотин кутгандек бўлиб чиқмади. Бундай бўлишини ҳеч ўйламаганди.
Мунаввархоним чой, қаҳва келтирди: ҳар на бўлса меҳмон. Аёл қаҳвани ичар ичмас қўзғалди.
Мунаввархонимнинг кўнгли хотиржам эди. Керакли сабоқ берилди. Фақат унинг кўнгли жойига
тушиши керак. Инсонийлик, яхшилик қилганга яхшилик қилишгина эмас, ундан зиёда яхшилик
қайтариш, ёмонлик қилганни эса аввал авф этиб, кейин унга яхшилик қилишдир. Шу сабаб
Мунаввархоним бу аёлга яхшилик қилгиси келди ва буни инсоний бурч деб биларди. Балки
хотин Аминанинг қўшнисидир ёки қариндошидир. Ораларида озми-кўпми келишмовчилик
бордир. Бу гаплар Аминанинг қулоғига етиши ҳам мумкин. Бу хотинни ортиқча уялтиришнинг
маъноси йўқдир.
—
Хоним афанди, сизни танимайман. Балки келинимнинг қариндошидирсиз. Қандай
бўлмасин, бошқа бундай иш қилмаслигингизни ўтинардим. Мен келинимни аввал сўраб
суриштирдим, кейин олишга қарор қилдим. Яна қирқ киши келиб, уларни қораласа ҳам мени
фикримдан қайтара олмайди, шундай, энди сизга келсак, хавотирланманг, шу гап шу ерда
қолади. Бориб Аминага айтмайман. Сўзим рост. Мен бундай ишларни ёқтирмайман. Бунга
ишончингиз комил бўлишини истардим.
Аёл қаршисидаги хоним мустақил фикрли бўлиб, тортилган тарафга судралмаслигини
тушуниб етди. Тураркан узр сўради. Ич-ичидан бошқа бундай иш тутмасликка қарор бериб
ажралди. Мунаввархоним унинг гапига алданмагани, яхшини ёмондан ажратолгани учун
Аллоҳга шукроналар айтди. Сўнгра:
—
Ё Раббим! Бу аёлни бундай ёмонликларга тушмоқдан Ўзинг қўриқла, уни авф эт! – дея
дуо қилди.
* * *
Маҳаллада Мунаввархонимдан ёмонлик кўрган бирор ҳамсоя-қўшни, бир хеш-ақрабо, бирор
қариндош-уруғ йўқ эди. Бир кун Аминаларнинг эшиги тақиллади. Келган бўхчачи аёл эди.
Чойшаб, кўрпа-ёстиқ жилдларига ўхшаш нарсалар сотади. Тилини чапиллатиб:
—
Қизим, жуда чанқадим, муздек сув бер, ичайин, — деб гап бошлади. Сувни охиригача
сипқоргач, бўхчасидаги нарсаларни бирма-бир чиқариб кўрсата бошлади. Ёқтирмаганларини
бир четга қўйди:
—
Уйда яхшироғи бор, хоҳласангиз эртага олиб келаман, — деди. Хотин жуда эзма эди.
Шаҳарда танимайдиган одами йўқдек фалончи шу мовий кўрпа жилдидан олган, пистончи бир
дунё кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдларини сотиб олди ва ҳоказо.
—
Одамлар ҳар хил қизим. Биров сариқни хуш кўради, биров қирмизини ёқтириб олади.
Кимдир яхшига, яхшиликка, кимдир эса ёмонга, ёмонликка ишлатади пулини. Кучи етмайдиган
камбағаллари бор, яна хасис, зиқнаси бор. Шунинг учун ҳар қайсининг истагига, имконига,
кўнглига мос мол топиб келтираман, — деди.
У бир чойшаб ва кўрпа жилдини очмасдан секин эҳтиётлаб ён томонига олиб қўйди.
—
Хола, уни ҳам кўрялик, — деди Амина.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |