www.ziyouz.com kutubxonasi
24
ҳар игна ўтказганда бир бор «Ла илаҳа иллалоҳ» дейишни унутмасди. Дастлаб қийиндек
туюлди, бир-икки, ниҳоят уч дақиқа давом эттирарди-да, сўнг иши билан банд бўлиб қоларди.
Орадан ярим бир соатлар ўтгач тамоман ишга берилиб кетганини эслар ва такрор зикрни
бошларди. Ўзидан уялиб кетарди. Менга ҳисобсиз неъматлар ато этган Раббимни бир-икки
дақиқа хотирлаб, шунча соатлар унутибман, гуноҳ-ку бу дея, янада диққатли бўлиш азми билан
машғулотини, зикрини давом эттирарди. Аввалари буни бажара олмасам керак деб ўйлади.
Масалан бирор соат ишлаб танаффусда зикр билан машғул бўлмоқчи эди, воз кечди. Ақлини
ишимга ҳам, зикримга ҳам ишлата оламан деди, азм этди. Бир замон келдики, қўлига қачон иш
олса, кўнгли ҳеч зўриқмасдан Аллоҳ зикрини бошларди.
Мунаввархонимни икки жумла билан таъриф этсак, дини хусусида доимо ўзидан
илғорларга қараб улардек бўлишга ғайрат қилади, дунёси ҳақида ўзидан ортдагиларга боқиб,
ҳолидан рози бўлади ва Роббига шукр этади. Мана унинг ахлоқи. Нони ёғсизми, гўштсизми,
пишлоқсизми, ҳолвасизми? Гап бунда эмас. Чунки ёғсиз қуруқ нон тополмаётганлар ҳам бор.
Бир кун оч қолганми? Икки-уч кун ейдиган нарса тополмаётган ҳам йўқ эмас. Мунаввархоним
бунга ўхшаш моддий ҳар нарсадан кечиши мумкин. Фақат одоб ва тарбия, дин ва ахлоқ
хусусида асло бундай эмас. Масалан, у: «Ҳар ким ҳар кун ёлғон гапиради, мен бир марта
сўзласам ҳеч нарса қилмайди», деёлмайди. «Ҳеч намоз ўқимаганлар, қиблага ҳеч
йўналмаганлар, Аллоҳ ва Пайғамбар с.а.в.ни ҳеч хотирламайдиганлар бор», деб бир вақт
намозини қазога қолдиришни хуш кўрмайди.
Кимлардир одобдан айрилган, кимлардир ахлоқсизликни ғурурла намойиш этган бу оламда
иродасига ҳоким, тўғри йўлда ёлғиз қолса-да умидсизликка тушмаган, хонимлар хонимини
кейинроқ янада яхшироқ таниб олиш имкони бордир.
* * *
Одамларнинг бари тўғри, бари виждон соҳиби бўлмаслиги мумкин. Хайрли иш
қилмоқчимисзи? Олдингда девордек турувчи йўлтўсарлар, бошқанинг фалокатидан
ҳузурланивчилар, таги паст, келиб чиқиши номаълум, нотайин бадбахтлар бор. Ҳар қайда, ҳар
қачон, ҳар даврда бу тур инсон қиёфасидаги инсоният душманлари топилади.
Булар жамият вужудига тушган қуртлардир, яра очмагунча тинчимайдилар. Икки оила, икки
дўст орасини бузиб завқланадилар. Етолмаган неъматини ўзганинг қўлида кўриб унга адоват
туяди. Овини олдирган йитқичдек унга ташланмоқ пайида бўлади. Ёки тулкидек пайт пойлайди.
Амина Мустафога унаштирилгач, бу оч қуртлар фақат бир ҳафта сабр эта билдилар. Бир куни
пешиндан сўнг Мунаввархонимнинг эшигини секин тақиллатди. Нотаниш бир аёл келди. Эшик
очилар-очилмас ўзини ичкарига олди.
—
Меҳмон қабул қиалсизми?
—
Марҳамат, — дея Мунаввархоним уни ичкарига таклиф этди. Сўрашди. Аёл нимадир
демоқчи.
—
Сизни яхшироқ таниёлмай турибман, хижолатдаман. Кимлардансиз?
Аёл айни пайти келганидан гап бошалди. Аминалар маҳалласидан экан. Аминани ўғлига
унаштирилаётганини тасодифан эшитиб хайрли бўлсин демоққа келганини айтгандан сўнг:
—
Аллоҳ хайрли қилсин, яхши бўпти, Эгачи, яхши бўпти-ю, аммо ўғлингиз олийжаноб бир
инсонлигини эшитдим. Аина ҳам яхши қиз-у, лекин, тўғрисини айтсам кўнглим рози эмас.
Ўғлингизга кимлар қизни бермайди? Кимни кимга қўшаётганингизни сўраб-суриштирсангиз
бўлмайдими?
Мунаввархоним аёлга сўзида бошқа давом этиши учун имкон бермади. Ҳали эшикдан
шошилиб, таклифни кутмай киришиданоқ бу хотиннинг бузғунчи эканини англагандек
бўлганди. Энди гумони кундек аён бўлди.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |