Орзу қил, фикрла, ярат



Download 0,55 Mb.
bet1/7
Sana05.02.2020
Hajmi0,55 Mb.
#38849
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OK

Орзу қил, фикрла, ярат

Ушбу 10 маслаҳатни мен 10 йил аввал — энди-энди етуклик йўлига қадам қўйган чоғимда эшитишим керак эди, деб ёзади Prometheus таълим курслари ҳаммуассиси Иван Примаченко.



«Агар 10 йил муқаддам бу маслаҳатларни ўзимга — биринчи босқич талабасига бериш имконим бўлганида, албатта улардан фойдаланган бўлар эдим. Лекин вақтни ортга қайтариб бўлмайди, шу сабабли уларни ҳозир ёзмоқдаман ва улардан бирортаси ҳозирги замон талабалари ва ўқувчиларига мен ва тенгдошларим томонидан йўл қўйилган кўплаб хатоларни такрорламасликларига ёрдам беради, деган умиддаман», — деб ёзади Примаченко.

1. Катта-катта орзулар қил. Ўз орзунгга ишон. Буни хоҳла ва орзу қилаётган нарсанг учун кураш. Ҳаётга, каттароқ нарсага эришиш учун чанқоқлик — муваффақият учун интеллект, пул ва ҳукмронликнинг жамисидан ҳам муҳимроқ нарса.

2. Мустақил фикрла. Ижтимоий тармоқлар — фикрлар супермаркети бўлиб, бу ерда «фикр етакчилари» ёруғ жаҳондаги жамики нарса ҳақида сенга ўзи баҳоланган мулоҳазасини ўтказмоқчи, энг соф ҳақиқат сифатида тиқиштирмоқчи бўлади. Бошқаларнинг фикрини чегарма билан олиш қанчалик жозибали бўлмасин, ўз миянг билан ўйла. Жамоатчилик фикри золимлари ва ўз атрофингдагиларнинг фикри сени қул қилишига йўл қўйиб берма. У ёки бу ғоялар нақадар очиқ-ойдин ва муқаддас, ёки аксинча, тутуриқсиз кўринмасин, хулоса чиқаришга шошилма — барча нарсани танқидий таҳлил қил. Эркинлик гумондан бошланади.

3. Кўпроқ стратегия, камроқ тактика. Жорий вазифалар ва кечинмаларнинг тўхтамас тўлқинидан фикран четланиб, назар сол. Бир ой, бир йил, ўн йилда нималарга эришишинг ҳақида ўйлаб кўр. Бунга қандай етишиш учун режа қур. Агар қандай қилишни билмасанг — бунга қандай ўрганиш ҳақида режа яса. Энг муҳим шахмат донаси эмас, шахмат ўйинчиси бўл. Жорий ҳолатни қайта тушуниш, истакларни қайта қуриш ва уларга етишиш учун режа ишлаб чиқиш учун зарур вақтни ҳар қанақасига ҳимоя қил. Гап нима ҳақида кетаётганини яхшироқ англаш учун даҳолар стратегиясини ўқишинг мумкин: Билл Гейтс, Энди Гроув ва Стив Жобсдан бешта яхши дарс.

4. Узоқ давр мобайнида натижалари тўпланиб қоладиган кичик ишлар аҳамиятини қадрла. Фильмлар, китоблар ва ижтимоий тармоқларда ишлар жуда тез бажарилади, суперқаҳрамонлар эса бир неча кун ичида дунёни қутқаради. Реал ҳаётда эса тўғри йўналишда ҳар куни кичик-кичик қадам босаётганлар муваффақият қозонади. Бу дунёни катта вақт оралиғига кўпайтирилган доимий ҳаракатлар шакллантиради.

5. Нарсаларнинг жорий ҳолатини ҳурмат қил, лекин уларга чақирув ташлашдан чўчима. Ташкилотда, бизнесда ёки бутун бир давлатда ишлар нечоғлик ёмон кетаётган бўлмасин, буларнинг барчасига объектив тарихий сабаблар топилади. Агар сен «чунки атрофдагиларнинг ҳаммаси аҳмоқ» далилини ишлатаётган бўлсанг, демак сен асл сабабларни тушунмаяпсан. Фақатгина уларни англаб ниманидир ўзгартиришга қодир бўласан.

6. Илҳомлантирувчи ва реал ишларни амалга ошираётганлар билан ҳамсуҳбат бўл. Бизнинг эҳтимоллик горизонтимиз ўз атрофимиздагилар билан чегараланган. «Улар сени боши берк кўча ёки жарлик лабига олиб боради», дейдиганларга қулоқ солма. Ҳаракатлар етакчисига қулоқ тут, фикрлар етакчисига эмас. Лекин шу ердаям ҳеч нарсани мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилма — титанлар ҳам хатога йўл қўйишади.

7. Инглиз тилини билиш — базавий саводхонлик элементи. Бироқ бу кам. Қанчасини эплолсанг, шунча фикрлаш услубларини ўзлаштир. Дунёга дастурлаштириш ёрдамида, алгоритм билан назар сол. Ҳамда математика ёрдамида мантиқий ёндаш. Реалликка фалсафа ва психология, иқтисодиёт ва физика призмасидан қара. Дунё мураккаб ва бу уни тушунишга яқинлашиш учун ягона усул.

8. Ўзингни шошилмасдан, диққатни жамлаб меҳнат қилишга ўргат. Ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва доимий чалғитувчи нарсалар оламида узоқ ва диққатини жамлаб ишлаган инсонгина ютади. Тезкор ва юзаки машғулот (Фейсбукда лайк йиғиш ёки блоглар ўқиш) га қарама қарши иш сифатида секин иш (китоб ўқиш) ни танлашни ўрган. Диққатни жамлашни ўрганиш учун медитация қилишни ўзлаштир.

9. Оқил инсонларнинг аксарияти ақлли бўлганлари учунгина танқидий фикр юритишим мумкин, деб ҳисоблайди. Уларнинг хатосини такрорлама. Танқидий фикр юритиш — тизимли таълим ва амалиёт билан шакллантирилган кўникма ҳисобланади. Танқидий фикрлаш маҳоратининг йўқлигини XXI аср кечирмайди. Нобель лауреати Даниэл Канеманнинг афсонавий «Тез ва секин фикрлаш» китобини ўқиш билан ўрганишни бошлаш мумкин.

10. Камроқ истеъмол қил, кўпроқ ярат. Мени нотўғри тушунма: ҳаммамиз ҳам истеъмол қилишни яхши кўрамиз. Барчамиз ҳам истеъмолдаги, ўрганилган ғоя ва таассуротлардан янгиларини яратамиз. Шу сабабли истеъмол — янги нарсани яратиш учун биринчи қадам. Лекин иккинчи қадамсиз саёҳат ёки мутолаа каби энг моҳирона истеъмол ҳам бўшлиқни ёпиб турган ёпинғичдан бошқа нарса эмас. Излан, ўйлаб топ, тажриба ўтказ, яса, нимадир қил, фақат истеъмол қилиш билан машғул бўлмасдан яратиш билан ҳам шуғуллан!

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish