Erkin Vohidov Saylanma 1-jild
Сузаркансан манзилга томон,
Оқ йўл тилаб қолгум, дилрабо.
Етказинг деб соҳилга омон
Шамолларга қилгум илтижо. 34
Оқни оқ дей, қарони қаро,
Тан берайин қилганда хато,
Тузатганда кутмай тасанно,
Тасаннодан касб этмай ҳаво,
Ҳеч ерда ҳеч кермайин кўкрак,
Шуни менга ўргат, келажак! 151
Рўзгоринг қора қилмай
Зулфини кўксингга бос,
Кўксингга ботмасдан аввал
Киприги хорини ўп. 87
Тириклик либосин пора қилурман,
Борлиқ рўзгорини қора қилурман.144
Ўлимидан аввал отам бечора
Унга бағишлади ажойиб достон,
Лекин Шомил номин қилдилар қора,
Ёғдирдилар марднинг шаънига бўҳтон.161
Abdulla Oripov Tanlangan asarlar 2-jild
Unga uqtirdilar,
Oqni qora, deb,
Chunki bir qorani,
Oqlash lozim edi.
Unga uqtirdilar
Toqni bu - juft, deb,
Chunki bitta juftni
Toqlash lozim edi. 41
Ularning dastidan notinch el, zamon,
Tanimay qolursan oq-qorani ham.
Chalg‘itib kelganlar topganda imkon,
Hattoki Temuru Boyqaroni ham.87
Dargohing buncha keng, oh, Parvardigor,
Sening marhamating bisyordan-bisyor.
Yaxshisi, o‘g‘lingga tezlikda sim qoq,
Degil: Kelmasang gar, oq qilaman, oq!93
Sayroqi qushlarning tindi navosi,
Anvoyi gullar ham so‘ldi bog‘imda.
Bu g‘urbat kunlarning bormi adosi,
Allohim, oq yo‘l ber, ketar chog‘imda.118
Kimdir pok bo‘lgali ichadi qasam,
Lekin ichi qora, Shaytonga hamdam,
Ular Sizga faqat orttiradi g‘am,
Assalomu alayka, yo Muhammad,
Assalomu alayka, yo Ahmad.67
O’t ketsin u qora kunga - birovlarga qul bo‘ldingiz,
Sharqu G‘arbning o‘rtasida oyoqosti yo‘l bo‘ldingiz.84
Zulfiya. Saylanma. Toshkent Sharq 2006
Бири юзларимга бахш этар кулгу,
Бири қонларимга солар ҳаяжон.
Бири олға чорлар бўлиб оқ орзу,
Бири дер: ҳаётсан, юр орзу томон.95
Уйдирмага чўзмас қўлларин,
Аён: шеъриятга тиз чўкар қалам.
Дил кўзи оқ кўриб ҳаёт йўлларин,
Олдинга ундайди суръатли ҳар дам.110
Эй гумбазигардун, қолдимми ғофил,
Ишонч, эътиқодлар чиқди пучларга?!
Суяниб нажотлар кутгандик, наҳот,
Бизга чоҳ қазиган қора кучларга?!167
Hamid Olimjon Tanlangan asarlar Toshkent 1951
Заводда
Иш кўрган
Бечора ишчи,
Эртанги
Қора кун
Тушин
Кўради
Эртанги
Ишсизлик
Ашуласини
Оқшомги уйқудан
ёдлаб туради. 20
Лекин Лайли бошига келган
Қора кунлар бизга ёт бутун;
Бизга ётдир Ширин бахтини
Поймол этган у қопқора тун.43
Кўнгил гулшанини қоплади хазон,
Йўқолди шунчалик бебаҳо севги.
Шу бўлди бокира, дунё кўрмаган
У ёқут лабларнинг қора тақдири.45
Бахт ахтарар ва қора тақдир
Мазах билан қилар ҳақорат,
Дунё-дунё армон ва орзу
Гадойликда бўларди ғорат.61
Бу севгида йўл бошлар вафо,
Ҳам вафони емирмас жафо;
Бунда асло қора кун йўқдир,
Бунда мотамсаро кун йўқдир.127
Юрган йўлим баландми-пастми —
Опа, энди ўзим билурман.
Билганимни ўзим қилурман.
Эшигингда асранди бўлган
Қора кунлар хотирда қолур.147
Muhammad Yusuf Saylanma Toshkent Sharq 2007
Оқ тилаклар бор бўлса, Омон бўлса умидлар, Изингизга зор бўлар Муҳаммаддек йигитлар!..222
Кувроқ бўл дейишди, ёлғон ҳам керак,
Жиндек хушомад ҳам...
Қулоқ солмадим.
Оқни оппоқ кўрдим, қорани қора,
Мен ўз билганимдан қолмадим. 340
Орол денгиз, Орол бечора денгиз, Зилол денгиз увол-оввора денгиз,
Бахти қора, манглайи қора денгиз, Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон...154
Иш дегани фақат сенга Чиққанми ё эй мўмин, Қора меҳнат йўргагингдан Юққанми ё эй мўмин? Онанг сени пахтазорда Туққанми ё эй мўмин?..266
Оқ яхтакли, оқ тилакли Оқ ниятларим, Ҳур Ватаннинг шуҳратини Ёйинг жаҳонга. 43
Қора диллар ўтмиш тош варағида, Тушмади қўллари ҳеч яроғидан. Боши ҳам бир кун виждон сўроғида Турғай кунлар ҳали келмоғи бордир. 72
Halima Xudoyberdiyeva Saylanma Toshkent Sharq 2000
Ҳаёт муттасил курашдан иборат, деган маълум ва машҳур, қарийб ҳикматомуз гапга
айланаётган қараш доимий ур-йиқит, ҳаййоҳув, ғавғо дегани эмас, албатта. Ҳаёт бу ҳар бир
зотнинг ўз-ўзи, ўзининг жисмидаги ғайриодамий хуружлари билан кураши ва уни батамом
бартараф этиши деган мазмунни ифода этади. Курашиш мумкин бўлса, аввало нафс билан,
қабоҳат ва разолат билан мардларча курашиш жоиз. Ҳар нечук ҳолда, бошга қандай мушкулот
тушмасин, эл-юрт, мамлакат тақдиридаги энг қалтис синовларда ҳам таҳликага берилмасдан
бошни тик тутиб яшаш керак.
Ўтган қора кунлардан ҳали —
ҳануз карахтман.
Ҳар япроғи юракдай титраб
турган дарахтман.
Шу қолда ҳам олдинга ташлангувчи
Тик шаҳдман —
Болаларим,
қадни кўтаринг! 5
Ўртоқларим, ҳар бирингиз мен суянган тоғ,
Дўст деганда жон бермоққа фикрим мутлақдир.
Кетар бўлсам мен олдинроқ кетайин, бироқ,
Дўстларимнинг қора кунин кўрсатма, тақдир.84
Бул кун тўқсон етти уйнинг етимлари етилди,
Не кунларни кўриб босдик, қирқ йиллик йўл, орани.
Балки дерсиз, «қора кунлар ортда қолди, ўтилди»,
Дерсиз, «энди учратмасмиз етимни, бечорани».135
Эътироф этаманки, Сизда чуқур фикрат бор,
Аммо мақсад қорадир, мақсадда кўп иллат бор,
Ер юзида ризқ терган не давлат, не миллат бор,
Ҳар бирида Сиз каби не-не ақли даҳолар,
Улар одамни Сиздан бошқачароқ баҳолар!140
Do'stlaringiz bilan baham: |