www.ziyouz.com kutubxonasi
30
Уларда ўша ота-она тарбиясидан ҳеч бир аломат кўринмайди. Ҳатто баъзилари умрини ибодат
билан зийнатлаган ота-онасини айблашгача боради-ку.
Худди бебаҳо инжуни ўғлидан асрагандек сочлари ҳам бегона кўзлардан яшириб ўраб-
чирмаб, асраб авайлаб ўстирилган қизлар шу қадар очилдики, ҳатто ҳаёсизлик ва
яланғочликнинг энг сўнгги даражасига қадар етиб бордилар. Кўзини ҳаромдан сақлаш учун кўр
бўлишни орзу қилганларнинг ўғиллари иславотхоналарда тунашни одат қилди. Эрталабгача
қиморхона ва майхоналарни обод қилувчиларнинг бир қисмини ота-онаси ҳаром емоқдан олов
ютишни афзал кўрувчилар эди.
Мустафо-чи, деб ўйлар эди Амина. У ҳам шунақа тоифаданми ёки она тарбияси билан ҳаёли
ўсган бир йигитми? Лекин ҳозирча бу саволлар жавобсиз қолиб, хаёлида айланар, уни безовта
қиларди. Оҳ! Мунаввархоним келса эди, у ҳақида бир икки оғиз сўзласайди, уялмасайди,
йўлини топиб сўрасай у ҳақида. Баъзан Аминани некбин туйғулар туйғулар чулғар,
Мунаввархонимдек аёл ўғли лойиқ бўлмаса уйлантиришга отланмасди деб ўйларди. Эртага
уялтириб қўйишини билиб бу ишга қадам ҳам қўймасди, бировларнинг эшигига қиз сўраб,
келин ахтариб бормасди. Лекин қайси она ўғлини ёмон дейди, ёмон кўради ва ўғлининг
уйланмаслигини истайди? Агар Мустафони уйлантириш лозим бўлса, ўзи чекиниб,
қариндошларига ташлаб қўймайди-ку…Лекин бўлар иш бўлди. Сўз берилди. Отаси сўзидан
қайтадиган киши эмас. Агар Мустафога бермаса, кимга узатади? Яна ўшандек нотаниш
бировга. Шундай экан не бўлса бўлар. Ҳеч қурса Мунаввархонимдек асл ва покиза бир қайнона
бор-ку…
* * *
Амина дуо қилмоқда. Мустафо ароқхўр, қиморбоз бир ким бўлиб чиқмаслигини сўраб,
дуолар қилмоқда. “Ё Раббим, ҳар ишга қодирсан, ҳар не сенинг қудрат қўлингда, ҳар не сенинг
хазинангда етарли. Борадиган жойимда уялтирма, турмуш қилолмай ортга қайтишдан Ўзинг
сақла. Одобли, номусли яшашни, иймонли, ибодатли дунёдан ўтишни, ҳузурингга покиза ҳолда
боришни насиб айла ё Раббий!”
Амина намоздан кейин шундай дуолар қиларди.
* * *
Тўй учун лозим бўлган ҳозирликлар кўрилди. Бу борада анча тушунча ва ҳаётий тажрибаси
бўлган Маҳмуд оға Юсуф афанди орқали Мунаввархонимга шу хабарни етказди:
—
Баъзиларга эргашиб, афсуски, урф ҳолига келиб қолган исроф ва турли ташвишларга
берилмасин. Мутлақо шарт бўлганини бажарсин. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Уларни
мамнун қилиш учун уриниб қолмасин.
Мунаввархоним Маҳмуд оғанинг бундай файзли маслаҳати ва таклифларини жуда яхши
қабул қилди. Оға сўзида ҳақли эди. Тўйларда беҳисоб пуллар нечун беҳуда сарфланмоқда?
Хосиятсизлик учун! Мақтаниш учун! Шуҳрат учун!
Келинпошша бир кун, бор йўғи бир соатгина киядиган либослар учун! Ҳар бири бир
фақирнинг бир неча ойлигига тенг бўлган қимматбаҳо, лекин ўринсиз зийнат ашёлари учун!
Булар қанча камбағалларни тангликдан қутқариши, қанча масъум гўдакларга шодлик улашиш
мумкин эди, дея яқинларига тушунтиришдан чарчамасди Мунаввархоним. Элнинг бу ҳолга
тушишига сабаб бўлган икки тоифа инсонлар бор. Биринчи тоифа молини сарфлаб
тугатолмайдиган, ўринсиз жойларга исроф этадиган бойлар. Иккинчиси, шундай бойлардан
олинган қарз остида қолиб тўй-маърака ўтказиб, бойлар билан беллашмоқчи бўлиб, бели
синадиган фақирлар. Ана шу икки тоифа орасидан баъзан тиканлар аро қулф урган рангин
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |