КЕЛИНГА ОТГАН ТОШИМ ҚИЗИМГА ҚАЙТДИ!!!!
“... Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона. Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади. Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди.
Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми?
Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди.
Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди:
Дилрабохон, мени ҳеч ким сўрамадими?
Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади. Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман.
Раҳмат, синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди:
Сардорахон, ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак.
Яхши.- Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди.
Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди:
Яна қайнонангми, Зуҳра?
Ҳм...- Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди. Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди:
Хўш, яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга?
Билмайман, билмайман дугонажон... Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман, лекин ота-онамга...- Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди...
Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди. Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз. Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим, гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади. Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди. Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса, Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг, Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я, лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам, Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига:
Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси. Зап ажойиб одамларга ўхшашади. Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади...- Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди. Аммо... Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор...
... – Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади.- Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир!
Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра.- Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди.- Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди!..
Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди.
Айбинг нима экан?
Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман.
Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?!
Шуни айтадиган одам йўқ-да...- Зуҳра “уҳ” тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди:- Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам, яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб, тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора, билмайман... балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан, баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику...
Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади...
Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди.
“Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим?..”
Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига, шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию, боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди:
Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга... Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса, сизга уйлантираманми?!..
мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди.
... – Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга!..- Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.
Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг “сен ўрисан!” деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига тегишли эди.
Ойижон-ей, энди юзимга ҳам сен ўғрисан дейишсинми?! Пичинг-кесатиқларчи? Қайнэгачим тап тормай “Уйда келиндан бошқа бегона бўлмаса, ўз жойида турган пулни ким оларкан?” деганини ўз қулоғим билан эшитдимку! Ўша зорманда пулни қайнонам “Гап”ига берадиган экан. Ойи, менрича ҳеч қандай пул йўқолмаган, бу қайнонамнинг навбатдаги ҳийласи... - Она- боланинг суҳбати шу жойга келганпида Зуҳра томоқ қириб, ўз уйига кириб кетди. Уйлик кийимларини кийиб, қайнэгачиси билан салом-алик қилиб чиқдию, қайнонасидан кечки овқатга тараддуд кўриш учун рухсат сўради.
Қайнэгачингизнинг бироз тоби йўқроқ, қон босими кўтарилибди. Суюқроқ бирор нима қилинг. Опангизнинг чой-пойидан хабардор бўлиб туринг...
Қайнонасидан зарур “топшириқ”ларни олган Зуҳра, лимонли кўк чой дамлаб қайнэгачисига олиб кирди. Чойни қайтариб, қуйиб бердию, ташқарига чиқаётиб кўзи жойнамоз устида йиғлаб илтижо қилаётган қайнонасига тушди.
“... Қизингизнинг бахтини сўраб илтижо қиляпсизми, ойижон? Она учун фарзандининг тинчлиги бахти қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдингизми? Ҳар гал бир ишимдан камчилик топиб, мени ёмонлаш учун ота-онамни чақиртирганингизда улар ҳам худди сизнинг ҳозирги ҳолатингиздай нотинч бўладилар. Улар ҳам менинг оиламга хотиржамлик, бахт, сизга инсоф сўраб жойнамоз устида Аллоҳга ёлворадилар. Дилозордан ҳамма безор, ойижон. Бугун эрталаб арзимаган нарсага дилимни оғритдингиз, нафақат бугун, ҳар доим, ҳар куни бир баҳона билан кўнглимга озор берасиз. Ойижон, сиз эримнинг онаси, невараларимнинг бувисисиз. Сизга ёмонлик тиламайман. Лекин мен ҳам Худонинг бандасиман, менга берган озорингизни У кўриб турибди, ойижон. Менга ҳар кўзингиз тушиб, нимадир қилиб узиб олгингиз келса, кўз олдингизга икки қизингиз, уларнинг қайноналари олдида менга ўхшаб, “урушмасмикан?”, “жеркимасмикан?” дея музтар тикилишини ўйланг. Мен хонадонингизга бахтли бўлиш, сизга, қайнотамга сидқидилдан хизмат қилиш, ўғлингизга икки дунёда вафодор ёр бўлиш учун келганман, ойижон...” Зуҳра ўзини ўнгладию, хаёлга ботиб қолганини билиб, тез ташқарига йўналди.
Зуҳрахон...- Қайнонасининг овози негадир йиғламсирагандай туюлди. Зуҳра “чиндан ҳам қайнонамнинг овозими ё менга шундай туюлдими” деган хаёл билан секин ортига ўгирилди. Қайнонаси ёш тўла кўзлари билан унга термулиб турарди:- Болам, ҳалиги, менга ёқадиган пишириғингиз борку, творогми нима қўшардингиз, шундан тайёрласангиз, дегандим... Қўлингиз жуда ҳам ширин-да, зора, опангизнинг кайфияти кўтарилса. Майлими, қизим?..
Хўп бўлади, ойижон. Албатта тайёрлаб бераман.- Зуҳра қаршисидаги қайнонасини танимай ер остидан унга секин термулди. Қайнонаси юзига томган ёшларини бармоғи билан сидириб, қизи ўтирган хона томон йўналди. – Мен ошхонада бўламан, ойижон...- Қайнонаси кўзларидаги ёшни кўрсатмаслик учун, синиққина жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш қора булутларни ҳайдаган қуёшдек, ўртадаги хираликни тўзғитиб юборди...
Личкага келган хат
Уйлантиради.......
Ассаламуалкум акалор опалар мени ешим 15 да 10 синиф укувчисиман силор билан бошимдан утяпкан кийинчиликлорим болишмакчиман бизар уйда 6 фарзантмиз мен 4 чисиман айим дадам 8 миз 4 йил болди уйимиз уриш топалан баракамиз йук ойимиз дадамизни кузига чоп салган ва хали шу ишини давам этиряпти дадам уни 3 марта кечирди охири уйдан тошап кетип калди ойимиз факат узи учун яшайди бизарни карнимиз очми токми кийимимиз кирми тозами вапше иши йук эрталап кетади кечда келса келади кемаса йук уйда болса хам сат 12 чикип кетади мен ва опам иккимиз той ханада ишлаймиз тунги 2 келамиз уйга 2 кичкина укам уйда калади каттаси 3 кичиги 2 укийди 2 апам айимизи шу пайлидан киевга качип кетти уйдаги мол куйларимизни хам сатип юборди ойим хукимат 21 минг пул берди 600 минг пул олди хатто бизга 2 кичкина укамга битта топичка олиб бермади уйдан кетип калса хам авкатимиз кийимимиз су свет газ хаммасини дадам толайди уйнашларини саноги йук хатта кизкаси узини тукан аммасини угли билан хам уйнашчилик килади кушнилар хаммаси бизарникига кирмайди хаммаси билан уришган акалар укалар буни айтяпганимнм сабаби мен нима кисам болади бу онадан кандай кутилсам болади менга бир насихат бериглорчи мен узимни хам эмас 2 укамни киналганини курип чидолмадим кимга нима айтишимни хам билмайсан тунда 2 келамиз уйга ишдан шу пайтда ишлоп кеган пулимизни босип олади иссик авкат ичмаганимизга у онани кулидан 4 йил болди бизарга кизим яхши ишлояпсанлорми демайди хечкачан жалапсанла курилариг уйдан деп сукади илик гапини качан эшитганимиз эсимизда йук дадам кеганда грел шунака нарсалор сатип опкелади шунда бир карнимизни туйдирамиз акалар опалор мен га бир йул курсатиглорчи нима кисам бу хотиндан кутилип дадам билан бирга боламиз 🙏🏽😢😢
(https://telegra.ph/file/d5baf41da5ceab5576535.jpg)САЖДА
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.
– Тинчликми? – сўрадим мен.
– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…
Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.
Мен бемор йигитга юзландим:
– Сенга бу дардни ким берди?
– Аллоҳ.
– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
– ...
– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.
– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
– Ноилож кутаман.
– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
Диндошим! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
ҚАРЗ.
Ота соқолини тутамлади, икки марта ёнбошлаб, икки марта тикланди, аввал секин, кейин қаттиқ томоқ қирди. Жавоб булмагач, зардали овоз берди:
- Ҳо-ой, қайдасан?
Даҳлиз эшигида кампири куринди, оҳиста юриб келиб, дераза рупарасига утирди. Муйловини бураётган чолидан ҳам, бош и букик тунғичидан ҳам
садо чиқавермгач, узи с'уз қотди:-- Нима булди, Қодиржон?
Йигит баттар қунишиб олди.
- К,арзи бор эмиш.
- Қ арз? - она илон курган девонадай тулгониб кетди. - Қанча?
- Суроқ-саволингни қуйиб, тур, онаси, кечаги сигирнинг пулини бу ёққа ол, -
ҳожибува боши елкасига тобора ботиб бораётган углига тикилди: -Доллар деганинг шу топда неча пул туради ?
Ота жавобни ҳам кутмади-да, кампирининг қулидаги тарвуздай тугунни ўртага ташлади.
- Қанча керак булса, санаб ол...
Отаси шу пулни бермаганда, уриб-сукиб ҳайдаганда ҳам Қодиржон бунчалар эзилмасди. Тили танглайига ёпишиб, бир суз айтолмай ўрнидан қузголди.
У урта эшикнинг остонасидан хатлар экан, амирона овоз таққа тухтатди:
- Укаларингга айтганмидинг?
Қодиржон бош чайқади.
- Бупти, - қул силтади чол. - Эртага шомдан кейин ҳаммасини чақариб кел. Бор-бор, тезроқ қутул, йигит нарса бош ингни эгиб юрма.
- Нега ўтирибсан ҳамманг! - ушқирди ҳожибува. - Тур урнингдан!
Бири нон кавшаётган, бошқаси чой хўплаётган етти угил дик этиб урнидан қузғолди.
- Сенлар йипггмисан? - чол тобора тутоқиб борарди.
- Сенлар ака-укамисан? Рост айт, хотинингдан қурқасанми, йуқми?
- Ие, дада, анов-манов...
- Минғирлама, бадбахтлар. Хотиндан қурқмаган одам одаммас. Ҳар доим хотинингни уйла, қурқиб тургин. Нимага? Нимагаки, хотин хоҳласа сени эр
қилади, хоҳласа қаро ер қилиб қуяди. Эркак булсанг, хотинингдан қурқиб
яшагин.
Ота бир лаҳза жим иб қолди, пашш а учса эшитиладиган бу сукунатни бузишга кенжа ўгилгина журъат этди: - Н ачальнигимдан зурға сураб келганман, дада,
нима ran? Тезроқ айта қолинг.
Отанинг ғазаб ути алангаланиб кетди: - Бу ерда милисалигингни йигиштир, бола. «Нима гап?» эмиш. Мен билган нарсани нега сен билмайсан?
Сен чекист булсанг, мунақанги гаплардан ҳаммадан бурун хабар топишинг керак. Ахир, аканг қарздор бўлиб юрибди-ю, номард!
- Қанча?
- Ҳой зумраша, қанчалиги билан нима ишинг бор, а? Сендақа терговчини қара-ю ... Акангнинг боши эгилган, шуни тушунасанми-йўқми?
Кенжанинг таноби тортилгач, бошқа бировнинг сўз айтишга ҳадди қолмади.
Ҳаммасининг юзига синовчан қараб олган чолнинг ўз ҳукмидан кўнгли
тўлди,юзидаги тундлик жиндай чекинди. Оталик ҳузури билан босиқ овозда ола кетди:- Йўлнинг бу бетида сен кетяпсан, у бетида хотининг келяпти. Шунда хотининг сен тарафга ўтадими, йўқми?
- Ўтади-ўтади.
- Ҳа-а, балли. Чунки у сенинг хотининг, сенга ҳисоб бериши керак. Хўп, ана энди ўша йўлда сенга қарз берган одам қаршингдан чиқиб қолди. Сен унинг олдига ўтасан-да, тўғрими?
- Тўғри-тўтри.
Бобо хонтахтага қарсиллатиб мушт урди, қошлари чимирилиб, овози таҳдидди тус олди:- Қодир аканг худди шу ҳолга тушиб қопти, аллакимнинг олдида ялтоқланиб юрибди.
- Айтмайсизми, ахир? Кимдан оптилар, қанча экан, қачон тўлаш керак?
Ҳожибува шундай ўқрайдики, гапга от солган терговчи ўғилнинг дами ичига
тушиб кетди. Йилдай узун туюлган бир лаҳзалик сукунатни яна чолнинг
ўктам овози бузди...
- Ҳали мен тирикман, - ота ўнг қўлини кўксига ниқтади. - Сенларга қараб қолган қарз йўқ, кеча ҳаммаси текисланган.
Қодиржоннинг кўзларидан ёш қуйилди. Бу дағал сўзларнинг ҳар бири унга мойдай ёқиб бораётганди.Отасини бағрига босгиси, оппоқ соколларини юзига
сургиси келарди. Чолнинг оёқларига йиқилишдан, сахтиён маҳсиларни ўпиб-ўпиб олишдан базўр тийилиб турарди. Боши-кети йўқ телба-тескари ўйлар
биттагина сўзга жамланди: - Мени кечиринг, дада.
Ҳожибува бу ҳолдан мутаассир ва оталик мартабасидан роҳатда эди.
- Ўтир, - амр қилди у. - Йигитнинг эгилгани- ўлгани. Мен ота бўлсам, сенлар ўгил бўлсанг, бошингни баланд кўтар. Эсингда бўлсин, ҳеч қачон қарздор бўлма, бир-бирингни ёлгизлатма!
- Хўп, дада.
- Мен мана шундай одамман, ўғилларим, - ота тамоман юмшаб, ҳалим бир
мўйсафид қиёфасига кирганди. - Худодан тилайманки, ҳаммангиз орқамда
қолинг, жонсиз танамни кўтариб бораётганингиздаям бошингизб (https://telegra.ph/file/f8b25730171ebb459d039.jpg)аланд бўлсин. Одамлар Давлат ҳожи чинакам ўтилларни боққан экан, десин.
Акангиз қимор ўйнамаган, ёмон кўчаларга кетмаган, насияга мол олган. Савдо ишида бўп туради-да. Қарз ёмон, болаларим. Қани, энди ҳамма иш-ишига.
Ўғиллар узун-қисқа бўлиб чиқишар экан, ота кулимсираб чақирди:
- Ҳой милиса.
- Ҳа, дада.
- Тушундингми?
- Тушундим, дада.
- Нимани тушундинг?
- Қарздор бировнинг хотинидай гап экан.
- Ана шунақа...
Рустамжон УММАТОВ.
ҚАРҒИШ
Тожинисо кўз ёшларини енги билан артаётган қизига қараб супургини отди.
— Хай, хай келин, қиз болани қарғаманг, фаришта ҳар бир гапга омин дейди-я, болангизга ўлим тилагунча, унга умр, ризқ тиланг, айланай.
Сорихон ая ерда ётган супургини олиб, чеккага қўйди. -Сурайё хали ёш, эндигина 12 га тўлган бўлса, болада, хали ўйнагиси келади.
— Ўйнамай ўлсин. Кўчада ликкилаганича ховли супуришни ўргансин. Тенқурларидан бўйи баланд-у, худойим бунга заррача ақл бермаган. Тожинисо хеч хам жахлидан тушай демасди.
— Бўлди келин, хали белимда қувватим, қўлимда кучим бор. Болани тинч қўйинг. Келинг, шу ховлини ўзим супура қолай.
Сорихон ая қўлига супурги олди.
— Э, қўйинг ая. Атайин қилаяпсизми? Хали замон ўғлиз ишдан келади-да, мени ёмон кўрсатмоқчисиз?. Ойда йилда бир кўчага чиқсам, шунга ҳам ғурватми?
— Келин мен сизга хеч нарса деяётганим йўқ-ку. Кўчага хам чиқманг демайман, лекин кунда аҳвол шу. Бечора Сурайёни хам қон қилвордингиз. Бола бечора муштдай бўлиб кир ювсинми, ховли супурсинми ё укасига қарасинми? Худойим ишқилиб инсофингизни берсин? Сорихон ая четда мўлтираб турган неварасига қаради-да, индамай ховли супуришга тушди.
— Биламан , мени бошдан бош ёмон кўрасиз. Ўтирсам ўпоқ, юрсам супоқман. Барингни орқангдан ифлосингни тозалаб, индамай юрибманку, яна нима?
Келининг баттар жазаваси тутаётганини кўрган Сорихон ая супургини четга қўйиб, хонаси томон йўналди. Қайнанасининг индамай уйга кирганини кўрган Тожинисо энди аламини қизидан олди.
— Ҳа, жувонмарг бўлгур. Қилғиликни қилиб қўйиб, нимага бақраясан. У бора солиб қизининг юзига тарсаки туширди. Яна шапати тушишидан қўрқиб,юзини кафти билан яшириб ўтириб олган қизини дуч келган жойидан урар экан, унинг «Аяжон бўлди, энди хечам кўчага чиқмайман» деган гаплари хам қулоғига кирмас эди. Неварасининг чинқириб йиғлаганини эшитган Сорихон ая чидай олмади, уйдан чиқиб, келининг қўлига ёпишди.
— Хай келин, болани урманг. Урманг деяпман. Эсингизни еганмисиз унда нима айб?
— Қочинг. Сиз уни талтайтириб юбордингиз.
Уйдан ховлидаги шовқин сурондан ўйғониб йиғлаган Собиржоннинг овози эшитилди.
— Бор укангга қара. Яна айтганимни қилмасанг ўлдираман. Тожинисо қайнонасининг қўлидан юлқиниб чиқди-да, шахд билан ўз уйига кириб кетди.
Кечқурун Сурайё овқатга хам қарамади. Бувисининг қистови билан бир- икки қошиқ шўрвани зурға ичди. Бошим оғрияпти, ётгим келаяпти деб, кўрпачага чўзилди.
-Тур болажоним, жойингга ётақол. Сорихон ая неварасидан хавотирланиб, унга ўз хонасига жой солди. Устига кўрпани авайлаб ёпар экан, бир зумда пайдо бўлган кўзи остидаги қора сояларни кўриб, юраги сиқилди. шу куни Сурайё туни билан алаҳсираб чиқди. Неварасининг ўт бўлиб ёнаётган пешонасига қўлини қўйган Сорихон ая, ўғлини уйғотишга шошилди. Чақирилган «Тез ёрдам» шифокори қизчани кўриб бўлгач, елка қисди. Ўзига термулиб турган Сорихон ая, Тожинисо, Сарварларга:
— Тушунмадим. Қизингиз соппа-соғ. Унда ҳеч қандай шамоллаш аломати йўқ. У ёки қаттиқ қўрққан, ёки бир нимадан сиқилган. Унга фақат яхши парвариш ва тинчлик керак. Икки- уч кунда отдай бўлиб кетади. Шундай бўлсада бир рухшуносга кўрсатсаларинг зарар қилмайди-деди. Тожинисо ўзига қаттиқ тикилган қайнонасининг қарашига дош беролмади. Секин хонадан чиқиб кетди.
Сарвар уколдан сўнг тинчиб,ухлаб қолган қизининг ёнига чўккалади.
— Аяжон , келинингиз билан орангиздан гап ўтдими? Боя унга бошқача қарадингиз.
— Ха, йўқ. Ҳеч нарса бўлгани йўқ, болам. Бор дамингни ол. Эрта билан туришинг керак – дея уни тинчлантирди.
Икки кунда соғайиб, яна юзига табассум қайтган Сурайё онаси уйда бўлмаса шўх-шодон қизалоққа айланар, унинг кўчадан қайтиб келаётганини кўриши билан бўрини кўрган қу
ўзи каби маюсланиб, юввош тортиб қолар эди. Мактабдан қайтгач, бувиси тайёрлаган овқатни шоша-пиша еб, икки ёшли укаси Собиржонни кўтариб олар ёки онаси буюрган ишларни қулоқ қоқмай бажаришга тиришар эди. Сурайёнинг мурғак қалби хар куни эрталаб, тушда эшитадиган онасининг қарғишлари-ю, калтакларига қарши исён кўтаришга интилар, ақлан эса унга кучи етмаслигини билиб, навбатдаги калтакдан сўнг бувисининг иссиқ бағридан паноҳ излар эди. Бора-бора Тожини
со қизининг қайнонасидан химоя истаётганини кўриб, Сорихон ая йўқлигида бир неча бор «бувингга яқинлашма» деб, унинг баданини ўйиб, ўйиб олди. Авваларига неварасининг одамови бўлиб, ўзини четга олаётганига эътибор бермаган Сорихон ая, келининг навбатдаги мехмондорчиликка ясан-тусан илиб чиқиб кетаётганини кўрди-да, секин Сурайёни олдига чақирди.
-Болам, нега олдимга келмай қўйдинг, ё мендан хафамисан.
Сорихон ая Сурайёни юз-кўзларидан ўпди.
-Йўқ. Олдиизга келсам, аям уришаяптилар.
Бу гапни эшитиб аянинг юраги увишди.
— Майли болам, хафа бўлма. Мановини ол. Сенга деб олиб қўювдим. Сорихон ая неварасининг қўлига шоколад тутқазиб, яна юзидан ўпди.Чап кўкрагида санчиқ пайдо бўлганидан, кўз олди қоронгилашди. Бир оздан сўнг нафасини ростлаб секин неварасига шивирлади.
— Энди борақол. Укангга ўзим қараб тураман. Бир пас кўчада ўйна . Лекин узоққа кетма.
Қувониб, чопқиллаб кетган неварасининг орқасидан қараб қолар экан Сорихон аянинг яна юраги сиқилди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланаётганини хис қилди. Бир пас нафас олмай, нотекис, тез-тез ўраётган юрагига қулоқ солиб турди. Этагига тармашаётган Собиржонни энгашиб қўлга олмоқчи бўлди Аммо қаттиқ юрак санчигига дош беролмай, ерга йиқилди…
…Сорихон аяни сўнгги манзилга кузатишга тумонат одам йиғилди. Аёллар кўкрагига уриб, юзларини тирнаб, «Вой, онамлаб» йиғлаётган Тожинисога ачиниб қарашар, «Келин бўла туриб, қайнонасига шунча меҳрибон-а» деб, ўзаро шивирлашишарди. Уни юпатишга уринишар эди. Аммо Тожинисо ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмас, таъзия билдиришга келган ҳар бир аёл олдига додлаб чиқар эди. Хамманинг эсидан чиққан Сурайё эса ҳали нима бўлганини, тогдай суянчиғидан айрилиб қолганлигини тушунмай, бурчакда чўккалаганича, уввос тортиб йиғлаётган аёлларга қўрқув ичида қарар эди.
Сорихон аянинг мана қирқи хам ўтди. Энди Сурайёнинг ташвиши кўпайганда, кўпайди. Уйларидан одам ариди. Мактабдан қайтгач, бувижонисиз бўм -бўш бўлиб қолган ховлига термулиб, жойида бир оз туриб қолар. Худди уйдан бувиси чиқиб келиши мумкиндек, хонаси эшиги томон беихтиёр юрар эди.
Ха, жувонмарг бўлгур. Оғзигинангдан қонинг келсин. Ўша уйда бало борми? Тез бўл. Ечиниб чиқ. Укангга қара.
Аясининг овозидан чўчиб, орқага тисланган Сурайё шоша-пиша ўйга кириб, кийимини алмаштиришга ошиқди.
Орадан олти ой ўтиб устидан «кўки»ни ечган Тожинисо қизини мактабга қўймай қўйди. Болалик беғуборлиги, ўйин кулгисини унутган қизалоқ уйнинг чўрисига айланди-қолди.
Мактабга келмай қолган Сурайёни излаб, уйларига келган ўқитувчига Тожинисо остонадан туриб бобиллаб берди:
-Ўқиб, гўр бўлармиди. Бўйи етиши билан эрга бервораман. Қиз бола бировнинг хасми. Хозир мани ишимни қилмаса, кейин қачон қилади.
Барча уринишлари зое кетганини кўриб, муаллима опа бош чайқаганича чиқиб кетди. Мехнатдан эзилган, супурги-ю, ўроқдан жажжи қўллари қадоқ бўлган Сурайё аҳён-аҳёнда кўчада болаларнинг шовқини эшитилса, катталардек чуқур «ўх» тортар, бурнини тортиб қўйиб, тоғарадаги кирга томган кўз ёшини кўйлагининг учи билан артар эди. Биринчи бор уйдан қочиш фикри қизалоқда ўша куни тўғилган бўлса ажаб эмас. Укасини опичлаб, кўчага чиққан Сурайё бир пас тенқурларининг ўйинини томоша қилиб турди-да, сўнг худди уйқудан уйгонган одамдек сергакланди. Укасини орқасидан тушириб:
— Бор, аям шу ердалар, дея уни қўшнинг дарвозасидан ичкарига киритиб юборди. Сўнг эса худди аяси чиқиб, уни қувлаб кетадигандек, югуриб кетди. Сурайё ўзини қушдек енгил хис қилар, мана шу ховлидан узоқроққа кетса, барча кўргуликлари ортда қоладигандек туюларди. Югуриб чарчагач, шохлари тарвақайлаб ўсган садақайрағоч танасига суянди. Бирдан юрагини ваҳима босди. Фақат мактабининг йўли-ю, ўзларининг бир икки кўчасидан нарига ўтмаган. Энди нима қилади, қаерга боради. Дадасининг ишхонаси қаерда эди-я?! Э, йўқ. У ёққа борса, яна уйга қайтади. Дадасига мактабга бормаслигини айтса, аяси баттар уради.
Миясида бир-бирига тўқнашиб, ғужғон ўйнаётган хаёлларини жамлаш учун, у бошини чангаллади.
— Қаерга боради, қаерга… Топди. Албатта аммасиникига.
Сурайё бувижониси тириклигида тез-тез келиб турадиган, кейин эса негадир келмай қўйган аммасини э
слади. У Сурайёни хар гал сўйиб, бағрига босганида ундан атир, иссиқ нон, райҳон ва яна нималарнингдир ёқимли иси келар эди. Аммаси Самарқандда яшайди. Энди у ерга қандай боради? Бувижони ўлганида, аммаси мошинда келдим деганди, аммо поезда арзонроқ девди. Унга чиқволса эди. Аммасини топарди. Сурайё ўрнидан туриб, этакларини қоқди-да сураб, суриштириб вокзал томон йўл олди. Аммо кечга томон қизалоқни вокзалда милиция ушлаб, қаерга нима учун кетаётганлигини сўради. Ундан тайинли жавоб олаолмагач, милиция таянч пунктига олиб келди.
Эрталаб, пунктга келган дадасини кўриб Сурайё ўзини унинг багрига отди.
— Ха, қизим , нега ундай қилдинг. Сарвар уйқусизликдан қизарган кўзларини унга тикди. Юзини отасининг кўкрагига яширган Сурайё миқ этмади. Сарвар қанчалик уринмасин, қизидан гап ололмагач, ишга кеч қолаётганини айтиб, шоша –пиша уйдан чиқиб кетди. Онаси билан ёлғиз қолган Сурайё ундан кўзини олиб қочар экан, дастурхон учини ўйнаганича жим ўтирар эди.
-Оғзингга қатиқ увитганмисан, нимага қочиб кетдинг. Ман билан дадангни ўйладингми. Кечаси билан ухламадик, ер ютгур. Нимага қочдинг деяпман, ифлос. Ўлингга куяй. Қўшнилар олдида шарманда қилдинг-ку, жувонмарг бўлгур.
Сурайё бу сафар юзига, бошига тушаётган калтаклардан хатто ўзини химоя қилишга уринмади ҳам…
Шу воқеадан сўнг хаёли паришон бўлиб қолган Сурайё, тез-тез бир нуқтага тикилганича қотиб қоладиган бўлиб қолди. Бу сафар хам укасини ўйнатгани кўчага олиб чиқиб, уйлари олдида газ қувури учун ковланган чуқур ёнида, унга тўлиб қолган лойқа сувга тикилганича ўтирар эди. Собиржон сувга кесак отиб ўйнар экан, сув юзида сузиб юрган ялтироқ қоғоз унинг диққатини тортди. Ерда ётган чўпни олиб, қогозни тутишга ҳаракат қила бошлади. Сурайё укасининг сувга бехосдан шалоплаб тушаганидан чўчиб тушди.
-Собир, Собир… Қўлингни бер.
Сувда бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган укасининг куйлагидан ушлаш учун энгашган эди, нам тупроқ гавдасининг оғирлиги остида уваланиб, ўзи хам сувга қулаб тушди. Совуқ сув баданига наштар мисол санчилди.
-Ёрдам берингла-а-р…
Сурайё жонҳолатда сув юзига қалқиб чиқар экан, Собиржонни сув юзида кўрмади.
— Соби-и-р..
Унинг сўнгги бор қичқириги уфққа бош қўяётган қуёш нурлари билан биргаликда хавога сингиб кетди. Чуқур олдида ёрдамга чақираётган қўшни аёлнинг додлаши-ю, болаларнинг қий-чувигина бир неча сония олдин шу ерда даҳшатли воқеа юз берганидан далолат бериб турарди, холос.
Мурғак Собиржон ва қизининг жонсиз гавдаларинини кўрган Тожинисо ақлдан озишига сал қолди. Дам ўғлини, дам қизининг совиб бораётган таналарини қучоқлар экан, бирдан кўзи Сурайёнинг оғзи четидан сизиб, оқиб тушаётган қонга тушди. Худди қизи уйғониб кетадигандек, авайлаб қонни енги билан артди. Кўксидан отилиб чиқаётган фарёдни тўхта олмади.
-Сени қарғамай ман ўлай, сенлар ўлганича мен ўлсам бўлмасмиди?! Худойим мани жонимни олса бўлмасмиди?! Э, Худо…
Эрта кўкламнинг илиқ ёмғири томчилай бошлади. Баҳор чечаклари мисол қисқа умр кўрган мурғак қалблар учун осмонам қўшилиб йиғламоқда эди, гуё…
(https://telegra.ph/file/d45070c61ca8a01e52ed8.jpg)ГЎДАКЛАР ТИКАНЗОРДА
ҚОЛМАСИН...!
(Ибратли ҳикоя)
Бозор дарвозасидан кириб-чиқаётганлар дарвоза олдида совуқдан жунжикиб ўтирган чамаси уч- тўрт ёшли қизчага бефарқ қараб ўтолмасди. Кимдир унга қанд, кимдир юмшоқ кулча узатарди.
Ўттиз ёшлардаги аёл бозор-ўчарини қилиб бўлгач, дарвоза олдига келиб сумкаларини ерга қўйди. Шу пайт ёнгинасида катта-катта қора кўзлари жавдираб турган қизалоққа
кўзи тушди. Совуқда дир-дир титраётган қизчага ичи ачиди. Яқинига келди. Музлаган
қўлчаларидан тутди, бағрига босди ва:
- Айланай қизим, совқотибсан-ку, ойинг қани? Нега бир ўзинг бу ерда турибсан?
Қизалоқ кўзларини юмиб-очиб, йиғлаб юборди:
- Ойим... Ҳозир келаман... Деб... Келмади...
Аёл қизчани бағрига босаркан,
чўнтакчасидаги букланган қоғозга кўзи тушди. Уни очиб, ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум! Ким қизимни фарзандликка олиб, бағрига босса, мендек бағритош онани кечирсин. Ота-онам дунёдан ўтганига анча бўлди. Қизим билан ҳар жойда, ижара уйларда яшадим. Тикувчилик қилдим. Аммо ишим олдинга юрмай, жуда қийналдим. Қизим ҳам мен каби қийналишини истамайман.
Кечқурун Россияга жўнаб
кетяпман. Қизимни сийлаганларни Худо сийласин!.."
Аёл хатни ўқиркан, кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Қизчани бағрига босганча лаблари пичирлади:
"Бечорагина..." У қизчани
даст кўтарди. Бир қўлида
сумкалари...
Уларнинг зил-замбилдек
оғирлиги энди аёлга сезилмасди...!
📡 (https://t.me/Pazandachilar/9)Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮ (https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkklNDnJqQva1g)
Do'stlaringiz bilan baham: |