Фарзадсиз аёл Бир чеккада турар ойга термулиб



Download 21 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi21 Kb.
#522069
Bog'liq
йцу


Фарзадсиз аёл
Бир чеккада турар ойга термулиб
Бахтида у йиғлаб, ҳасратда кулиб.
Яшаса, қанийди бошқадай бўлиб
Тирноққа зор бўлган фарзансиз аёл
Раҳм қилсанг нетар? Сен унга Аллоҳ
Жазоингга лойиқ унда не гуноҳ?
Аллалар бўғзида қолади ногоҳ
Тирноққа зор бўлган фарзандсиз аёл
Кўз ёшлар тўпланиб бир дарё бўлар
Қалбидаги меҳри бир дунё бўлар
Бу ҳаёт бу умр бир гўё бўлар,
Тирноққа зор бўлган фарзандсиз аёл.
Беланчак боғлашга чоғлангани рост
Ўзга бир болага боғлангани рост
Фарзанд деса кўзи чоғлангани рост,
Тирноққа зор бўлган фарзандсиз аёл.
Кўнглитоза экан худо сийлади
Кўзида оналик бахти ўйнади
Фарзандин бағрига олган бу аёл
Азизлар, сабрдан бари сабрдан
Кўнглингиз пок бўлса паноҳ жабрдан.
Бахт изни топадиаввал қабрдан
Сўзларимга исбот худди шу аёл!

Дўстлар.
Яхши – ёмон кунинг ёнингда бўлар


Кулсанг гар кулишиб сен билан кулар.
Йиғласанг тепангда суянчиқ бўлар,
Агар билсанг сен дўст шундай бўлар.
Дўстнинг аҳмоқлиги бошингга кулфат
Ёмонлик қилса гар қилмас адоват.
Ундан ўксинибла кутма адолат
Чин дўстлар бундаймас кўрарсан албат
Чин дўстинг бўлса гар ишинг юришар
Сотқинлик қилмаса шунда дўст бўлар.
Омадинг бўлмаса устингдан кулар
Энг яхши дўст бу ота – она бўлар.
Мен ҳам дўст топишда бироз адашдим
Ёлғон гапирса ҳам унга ишондим.
Қалбим оғриганда ёрдам сўрардим
Жавоб бўлмаса ҳам ёрдам сўрардим.
Қилган яхшилигим қилмасдим миннат
Айтган битта сўзим ўзимга қиммат.
Сирларим сотарди душманга ҳар вақт
Ҳеч қачон қилмадим унга ҳиёнат.
Энди кечирмайман асло дўстимни
Ҳеч ким қайтаролмас менинг сўзимни.
Кетмоқда ёшларга тўлдириб кўзни
Унга дўст билмадим асло ўзимни.
Сизлардан илтимос яхши дўст топинг
Ота – онангизнинг кўнглини олинг.
Улар яқин дўстдир сиз шуни билинг
Доимо барчага яхшилик қилинг.

12 – ЮЛДУЗ


Юртим садоқати зийнати сенда
Тошкентсан боболар қудрати сенда.
Сени тарифламоқ зиммаси менда
Ўн икита юлдузларнинг биттасисан.
Сирдарёни Осиёлар билади
Сувларин бутун жаҳон тан олади.
Сувларинг ҳам дилга шифо беради
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Лазгиси куйланса тушарлар рақсга
Қандайдир маьно бор ҳар айтган сўзда.
Осмонўпар минора бор Хоразмда
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Полвонларинг танитмоқда бугун сени
Устозларинг ўқитмоқда бугун сени.
Дейишарлар Сурхондарё элим сени
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Ҳамма билган Бобурларнинг авлодисан
Тожмаҳаллар қад кўтарган Андижонсан.
Буюкларинг тан олаётган достонсан
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Аскиянгни ёшлигимдан биламан
Белбоғли курашингни қойил қиламан.
Шеьрларимда Фарғонани ёзаман
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Самарқандда бордир гўзал миноралар
Регистонни ҳамма кўрган ёш болалар.
Беш қўлидек танийдилар ҳам момолар
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Тупроғингда тиллоларинг бор эканмиш
Аждодларим сендай элга раҳмат дермиш.
Навоий ҳам гўзал гуллар шаҳри эмиш
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Боғбонларинг боғларингдан хабар берар
Қовунларинг дилимизга шифо берар.
Жиззах деса ёш – у қари бирдек билар
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Қашқадарё гўзалликда тенги йўқдир
Барча ҳавас қилаётган гўзал элдир.
Инсонларинг меҳмондўстдир, бағрикенгдир
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Саньаткоринг куй чалганда дилга ёқар
Айтмасам ҳам йтмасам ҳам Наманганни ҳамма билар.
Боболари эл – юрт учун хизмат қилар
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Меҳмондўстдир Бухоронинг инсонлари
Ҳавас қилар барча юртнинг сайёҳлари.
Меникидай шеьрлар ёзар Зухролари
Ўн иккита юлдузларнинг биттасисан.
Мен туғилдим ўзбек деган буюк элда
Аждодларим руҳи ётган ўзбегимда.
Азим шаҳар Олотнинг бир қишлоғида
Озодахон тарифлаган барча тилда.

ИЛК МУАЛЛИМИМ


Мактаб бораяпман билмам нелигин
Хурсандла қадамим босган оним шу.
Онам айтар менга баҳолар олгин
Ёзишни ўргатган илк даргоҳим шу.
Устоз деярдигу ҳавас қилардик
Шўх – шодон жилмайиб роса кулардик.
Ўқиш нималигин энди билардик
Минг марта ташаккур илк муаллимим.
Қўлимга қалам берганингизга
Мактаб борар эдим қолмай ҳар кунда.
Кўнглимга бир ҳис туғилди шунда
Тазим қилай сизга илк муаллимим.
Фақат билим олиш учун мактаб келамиз
Синфда ўқидик йигирма биртамиз.
Ёдлаган шеьрларниайтиб берамиз
Сизга минг марта раҳмат айтамиз.

ОНАЖОН
Дуёга келтириб интиқ отамдан


Меҳрингиз бепаён кенг бу оламдан.
Кам бўлмай ўсдим мен ҳеч бир одамдан
Ташаккур онажон – сизга ташаккур.
Онажон куюнманг энди менучун
Бахтлиман дунёда фақат сиз учун.
Ўзингиз ҳақида ўйланг сиз бугун
Тазимдаман онажон – сизга тазимда.
Бешиклар тебратиб аллаларайтган
Қувонсам мен биланбирга қувонган.
Осуда тунларни интиқиб кутган
Меҳрибон онажон – сизга ташккур.
Меҳрига тўлдириб ўстирди онам
Саришта саранжом мен ётган хона.
Менга интиқади меҳрибон отам
Дилбарим онажон – сизга ташаккур.
Шоирман сиз ҳақда шеьрларим ёзай
Номингиз улуғлаб қалам тебратай.
Кулсангиз албатта сиз билан кулай
Дилкашим онажон – сизга ташаккур.
Улғайдим қадрингиз билдим мен шу дам
Кулинг, сиз билан ҳам жилмайсин олам.
Сиз учун бахтлидир ўтган ҳар бир дам
Меҳрибон онажон – сизга ташаккур.

Бу менинг онам.


Тунлари ухламай аллалар айтган
Тандирда биз учун кулчалар ёпган.
Тун-у кун бизларни ўйлаб сўнг ётган
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Заҳмат чекмоқдадир биз фарзандлар учун
Онамга не қилдим билмайман дўстим.
Ҳаттоки ухламай ўйлар-у бугун
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Оппоқ орзуларга бурканиб ҳар чоқ
Мисли бир чиройли оддий қўғирчоқ.
Эркалаб берарди бизга ўйинчоқ
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Шеьрни ёзаяпман кўзларимда ёш
Айтингчи қаерга урса бўлар бош?
Ҳатто соясини қизғонар бу қош
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Оқ ювиб, оқ тараб улғайдим мана
Лек онам қарибди билмабман ана.
Ҳудди қор устида учяпман чана
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Улғайиб қадрини биляпман энди
Афсус бошим эгиб таъзим қиламан.
Ахир онажоним қайларга кетди
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Меҳримнинг борини сизга атайман
Онамни бошимда олиб юрарман.
Доимо ёнида бирга турарман
Чунки мен онамни яхши кўраман.
Сочларига тушибдику оппоқ аралаш
Гуноҳку айтинглар она қоралаш.
Қўлимда қаламдир, қалбимда оташ
Бу менинг онамдир, бу менинг онам.
Барчага ташаккур раҳмат сизларга
Ишонар ҳамма ҳам ўғил – қизларга.
Ўрнакдир бу сўзлар албатта бизга
Ахир менинг онамдирлар, бу менинг онам.
Отажон
Бахтлиман дунёда сиздай отам бор
Мен учун меҳрибон фақат отам бор.
Аллалаб ухлатган дилкаш онам бор
Янги тонг оттирган гўзал онам бор.
Тўкис яшамоқни ўргадим сиздан
Албатта боргаймиз сиз борган издан.
Ташвишлар чекмангиз асло сиз биздан
Бошимда сиздайин дилкаш отам бор.
Топмадим ҳаётда сиздай сирдошни
Ўргатинг менга ҳам сабр-у бардошни.
Дунёга танилиб тик тутай бошни
Бошимда сиздайин дилкаш отам бор.
Ўргатиб ҳаётнинг йўл – йўриғини
Паст-у баланди-ю енгил – оғирни.
Бошида кўтарган ёлғиз ўғлини
Дунёда сиздайин азиз отам бор.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин
Гўзал ҳаётингиз нурларга тўлсин.
Бошингизда қуёш чарақлаб турсин
Бизнинг бахтимизга соғ – омон бўлсин.

Зулфияхоним.


Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди
Қаламдан ўзга ҳеч дўсти бўлмади.
Сиздай шоиралар ҳеч ҳам ўлмайди
Ҳақиқий шоирнинг номи ўчмайди.
Шоир йиғласа гап дастрўмол қоғоз
Сўзларим янчилар, юрак қилар ноз.
Сизникига ўхшар шеьрларим бироз
Мисли сим устида қилаган дорбоз.
Тунлари ухламай оромдан қолиб
Халқнинг сирларини қоғозга солиб.
Бобо – бувимларнинг дуосин олиб
Сиздай инсонларнинг номи ўчмайди.
Қанча шоирларни ютган қаро ер
Юта – юта тўймай чақирди сизни.
Ўзбегим сизларни она сиймо дер
Бошида кўтарган азиз юрт сизни.
Сиздай шоиралар номи ўчмайди
Юртим фахрийлари сира ўлмайди.
Сизни фақатгина элим қўмсайди
Юртни сотганларга макон бўлмайди.
Сизни ўзбек эли ҳеч унутмайди
Сиздай шоирларнинг гули сўнмайди.

КУЛБА ( Филмига)


Наҳот отанг сенга ортиқча бўлиб
Бир катта уйингга сиғмайин қолди.
Ёки онанг сени ранжитиб қўйиб
Бугун меҳрибонлик уйида қолди.
Эй нопок ўғиллар сизларга сўзим
Ота – онангизнинг қадрига етинг.
Ёки тушунтирай сизларга сўзим
Кимдандир сабоқни ўрганиб кетинг.
Ўз отанг, ўз онанг бегона бўлиб
Қариялар уйида зор-зор йиғлайди.
Бу иши албатта Худога етиб
Сени бир умрга азоб қийнайди.
Вақтида етинигз ота қадрига
Ёки дуо қилган она бағрига.
Хўрламанг ногоҳон билиб уларни
Бир кун ташлаб кетар ўғил – қизларни.
Ўшанда йиғлаб қоласиз ҳар чоқ
Биласиз кимнинигдир кўнгли овунчоқ.
Ҳатто эслагайсиз оддий ўйинчоқ
Раҳми келар сизга кичик қўзичоқ.
Чунки инсон зоти фарқлидир бугун
Ухламай кутади сизларни ҳар тун.
Уларнинг кўнгли ҳам бўларми бутун
Ечолмай қийналманг оддий бир тугун.
Илтимос отангиз номин улуғлаб
Уларга отангиз бор меҳрингизни.
Онангиз дуосини олинг вақтида
Сочмайин уларга ўз қаҳрингизни.
Бу дунё жаннати оналаримиз
Доимо бахтига соғ – осон бўлсин.
Қўли дуодаги отажонларимиз
Ўғиллар туфайли бахтларга тўлсин.

Йиғламагин.


Бу дунё синайди барча сабрни
Бахтсиз ҳаётингда кўрма қабрни.
Ўзингга дўст билма асло жабрни
Она бўлмай билмайсан она қадрини.
Кўзингни ёшлатиб йиғламагин ғеч
Ҳали бахтли онларинг келади ишон.
Қуёшнинг тескари ботишига кеч
Ҳозирги ҳаётдан сўзсиз сен қувон.
Телбани йиғлатиш мушкулдир билгин
Ахир сен улуғ бир ишларга қодир.
Борига шукурни сен одат қилгин
Сен учун ҳавасла боққанлар бордир.
Йиғлаб ожизлигинг билдириб қўйма
Ожиз бандагина йиғлаб овунар.
Сен асло отангни пичоқсиз сўйма
Сенинг бахтинг билан кулиб қувонар.
Кўз ёшинг уволдир ҳар бир томчиси
Сени хўрлашса ҳам бахтинг тугамас.
Уларга сабоқ бер разил қамчиси
Ҳасадгўйлар сени йиқиб ҳам тўймас.

Download 21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish