Маьлумки, ҳар бир миллатга аввало унинг тили, тарихи



Download 182,5 Kb.
bet1/2
Sana02.03.2022
Hajmi182,5 Kb.
#478207
  1   2
Bog'liq
Наврўз байрами


Мустақиллигини кўлга киритган Ўзбекистон халқи янги XXI асрга ўзининг миллий-маънавий қадриятларини тикла-ган, уларни янги мазмун билан бойитиб, янгича ҳаёт бахш этган ҳолда кириб келди. Бу йилги Наврўз байрами Қурбон ҳайити байрами билан бир вақтда келгани янги асрнинг халқимиз учуй қутлуғ бўлажагидан далолатдир.


Маьлумки, ҳар бир миллатга аввало унинг тили, тарихи, байрамлари, миллий хусусиятларини ўрганиб баҳо берилади. Айни пайтда, мамлакат раҳбарига, етакчисига муносабат билдирилганда унинг миллий-маънавий қадриятларга бўлган муносабатига, уларни авайлаб-асраши ва авлодларга етказа олишига караб ҳам баҳо берилади.
Халклар ҳаётида турли: диний, миллий, касбий ёки мсҳнат байрамлари, оилавий байрамлар мавжуд. Уларни ҳар бир халқ ўзича идрок этади ва амалга оширади. Мил­латнинг дунёқараши, орзу-умидлари, истак ва интилишлари, ўзлиги унинг байрамлари, анъаналарида, айниқса, ёрқин акс этади. Шунинг учун ҳам тарихда у ёки бу миллатни ўзлигидан маҳрум этмоқчи бўлган фотиҳлар, аввало, мил­латни тилидан, тарихидан ҳамда маънавии қадриятига айланган турли байрамларидан маҳрум этишга уринганлар. Босқинчилар миллатга бегона ва ёт бўлган, унинг миллий-маънавий қадриятларига тўғри келмаган урф-одат, анъана-ларни киритиш оркали унинг турмуш тарзини ўзгартириб юборишни мақсад қилиб кўйган. Бунга турли йўллар ва воситалар орқали муайян даражада эришган ҳам. Аммо ҳаёт фалсафаси бир нарсадан огоҳ этадики, миллатнинг маънавии бойлигига «зўрлаб» сингдирилган байрамлар ҳеч качон абадий колиши мумкин эмас. Халқ такикга учраган ўз миллий байрамларини очик нишонлай олмаса-да, қалби қаърида эъзозлаб, ардоклаб келган. Бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Якин тарихимизга мурожаат қилайлик. Узбек халқи табиа-тига, миллий менталитетига зид бўлган тузум жорий этган шўролар даврида ҳам худди шундай бўлди. Шўро тузуми халқимиз, миллатимиз учун кадрли бўлган байрамлар ўрнига бизга хеч тў*ри келмаган бегона байрамларни киритишга харакат қилди. Максад бизни ўзлигимиздан ажрагиб, ундан бегоналаштириш, ўзлигимизии йўкотишдан иборат зди. Бупи катта авлод яхши эслайди. Буни унутиш мумкин эмас, аксин-ча, истиқлол туфайли ҳаётимизда рўй берган ўзгаришларни англаш, мустақилликнинг кадрига етиш учун хам ўтмишдан сабок чикариш зарур.
Аллохга шукрлар бўлсинки, мустақиллик туфайли бир неча асрлар давомида шаклланиб келган байрамларимиз қайта тикланди. Ана шундай миллий байрамлардан бири Наврўз байрамидир. У бугунги кунда ўзига хос улуғворлик, алоҳида шукуҳ билан байрам қилинмокда. Айни пайтда, бир вақтлар катағон этилган ёки қораланган тарихий шахс-ларнинг номлари қам тикланди, уларнинг хотирасига атаб музейлар, мажмуалар бунёд этилди. Бугун одамлар ўзининг тарихи, тили, қадриятлари қайта тикланганини, аждодлар рухи шод бўлаётганини кўриб турибди, бу ўзгаришларни жон-дилдан кувватламоқда. Айни пайтда, ҳали орамизда ўзгаришлар мохиятини англамаган, хусусан, хозирги мод-дий қийинчиликларни рўкач қилиб, тарихий шахсларнинг юбилейлари, миллий ва диний байрамларни бунчалик тан-тана билан ўтказиш тўғримикин ёки шартмикин, дея шубха билдираётганлар хам бор. Шу боис, бундай қарашларга муносабат билдириш билан бирга, шу кунларга кандай эришганимиз, миллий байрамларимиз ва қадриятларимизни тиклаш осон ва силлик кечмаганини яна бир бор далиллар асосида кўрсатишга эҳтиёж бор.
Худди шу савол мухтарам Прсзидентимизга бошқачарок тарзда, аннкроғи, Тсмур ва тсмурийлар музсйи курилиши муносабати билан берилганини хам яхши эслаймиз. Шунда Ислом Каримов: «Темур ва темурийлар музейи фақат буюк бобокалонимизиинг иомини қайта тиклаш, уни абадийлаш-тириш учунгина курилгани йўк, балки юз йиллар давомида топталиб келинган ўзбекнинг миллий ғурури, қадриятларини қайта тиклаш учун, унинг узлигини англаши учун бунёд этилди», - дегаи эди.
Ҳа, ўзлигингни англамасанг, мустақил бўлолмайсан. Ҳакикий озод бўлиш учун эса миллатнингутмишини, рухини тиклаш керак бўлади. Бу: 1) онг ва тафаккур ўзгармаса ўтмишни кўмсаиг давом этаверишини, узлигини англамаган ҳар бир киши учун «кул бўлиб яшаш» афзалрок кўринишини англатади; 2) бундай фикрларнинг хамон мавжудлиги ком-мунистиқ мафкуранинг асоратлари айримлар онгида хамон сақланиб келаётганини кўрсатади; 3) миллий ғурурни ин-сонлар онгига сингдириш борасида анча ишлар қилинмокда, аммо бу сохдда бажарилиши лозим бўлган ишлар хали кўи. Тарих шуни кўрсатадики, хар бир миллат, ҳар бир шахе би-риичи навбатда ўз миллий ғурурига эга бўлиши, узлигини англаши лозим. Шахе, миллат авваламбор ўзини ҳурмат қилганидагина бошқа шахе, миллатларни хурмат килади. Узлигини англамаган, ғурурсиз миллат ҳар канча моддий бойликларга эга бўлмасин, кул бўлиб яшайверади. Аксинча, узлигини англаган, ўз аждодлари тарихини, қадрияти, урф-одатлари, анъаналарини эъзозлаган миллатнинг келажаги буюк бўлади.
Муетакиллик туфайли халқимизга қайтиб келган Наврўзи олам, Қурбон ҳайити каби байрамлар каттик курашлар, из-тироблар натижасида қўлга киритилди. Ўзлигимиз ифодаси бўлган байрамларимиз абадий барҳаёт бўлиши учун шу кунларимизнинг кадрига етишимиз, босиб ўтилган кураш­лар, изтироблар йўлини унутмаслигимиз, ёш авлодга бор хақиқатни стказишимиз даркор. Келинг, юкорида биз кайд этган шўро да^ри билан боғлик тарихий воқеаларга яна бир назар ташлайлик.
Уша даврда миллий байрамларни йўқ килиш муетамла-качилик сиссатининг ўзига хос кўриииши сифатида намоён бўлган эди. Айни пайтда, миллий байрамларни йўк қилиб юборишда айрим миллатдошларимизнинг ҳам «алоҳида ўрни» бор эди. Мустамлакачилик сиссати ўз мақсадига эришиш учун халқимизнинг миллий байрамларига хуруж
қилиб турган бир пайтда, ўзимиздан чиккан айрим маҳаллий раҳбарларнинг бу сиёсатни тўлик қўллаб-кувватлаши дард устига чипқон бўлди. Фактларга мурожаат этайлик.
1984 йил 23 июнь куни Ўзбекистон КП Марказий Қў-митасининг XVI пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон КП МКнинг биринчи секретари И. Б.Усмонхўжаев сўзлаган маърузасида «Партия ташкилотлари баъзан одамлар онгидаги ўтмиш саркитларининг социал хавф-хатарига етарли баҳо бермаётганликлари, коммунистларнинг диний маросимлар-да катнашиш ҳоллари учраб турганлигини ҳамда дабдабали тадбирлар ҳаддан ташқари кўплиги, одамлар онги ва феъл-атворидаги реакцион саркитларга қарши, истеьмолчилик психологиясига, колок урф-одатларга ва ҳашамдор тўй-томошаларга ва маъракаларга қарши курашдаги ҳужумкорлик ва таъсирчанлик бўшаштириб юборилганлигини, оммавий ахборот воситалари эса халқ орасида социалистиқ турмуш тарзини янада кенгрок тарғиб қилишлари лозимлиги»ни алохида таъкидлайди («Совет Ўзбекистони», 1984 йил 26 июнь). Натижада бу Пленум қарорларини амалга ошириш ва хаётга татбиқ этиш бўйича дастурлар қабул қилинади, тадбирлар ишлаб чиқилади.
Хуллас, республиканинг ўша пайтдаги раҳбарлари Наврўз ўрнига ўзлари ўйлаб чиккан советлар андозасига мос анъа-налар ва тадбирларни киритишга уриниб кўрдилар. 1985 йил 10 июлда Ўзбекистон КП МКда И.Б. Усмонхўжаевнинг «Социалистиқ турмуш тарзи меъёрлари ва тамойилларидан жиддий чекинишлар, уларни тугатиш ва республика ахолией ҳаётида илғор анъаналар ва урф-одатларни қарор топтириш хакидаги» ёзма маълумоти асосида махсус карор қабул қилиниб, у кўллаб-кувватланади. Шу карорнинг 2-бандида: «ҳар бир оила, ҳар бир меҳнат ва ўкув жамоаси ҳаётига партия ва совет халқининг шонли коммунистиқ идеаллари, революцион, ҳарбий ва меҳнат анъаналарига, В.И. Ленин-нинг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этишга асосланган илғор, совет удумларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чикилсин ва амалга оширилсин, бу чора-тадбирлар аҳолинингтеранғоявий ишончини, фаол ҳаётий позициясини янада шакллантиришга, шахенинг ҳар томонлама ривожига хизмат килиши назарда тутилсин» дейилади ва жойларга за-рур чора-тадбирларни кўриш бўйича кўрсатмалар йўлланади.
Шу карорнинг 6-бандига эътиборни каратинг: «Авлод-лар ўртасидаги боғликлик ва ворисийликни мустаҳкамлаш, ўтиб кетган ота-оналар ва якинларни, ўзининг жанговор ва меҳнат жасоратлари билан социалистиқ Ватаннинг озодли-ги ва мустақиллигини ҳимоя қилган, унинг куч-кудратини улуғлаган ва юксалтирганларнинг табаррук хотирасини авайлаб-асраш макеадида Ўзбекистон ССРда хотира ку-нини жорий этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблансин. У ҳар йили март ойи учинчи ўн кунлигининг якшаноа кунида нишонлансин».
Мазкур карорнинг мақсади аниқ бўлиб, у Наврўзга қарши қаратилган эди. Эътибор беринг: тўқиб чиқарилган Хотира куни айни Наврўз байрами нишонланадиган кунларга мослаб белгиланганди. Ишлаб чиқилган дастурлар ва тадбирлар-нинг асосий мақсади халқимизнинг миллий урф-одатлари, қадриятлари ва байрамларига қарши курашдан иборат эди. Бунинг энг қулай йўли - уларга диний тус бериш, социа­листиқ турмуш тарзига зид ҳолатлар деб кўрсатиш эди. Юқорида айтганимиздек, биринчи навбатда Наврўзни эски-лик колдиғи, диний урф-одат сифатида халқ онгидан йўкотиш мақсади кўзланганди. Шуни ҳам айтиш керакки, раҳбарлар минг йиллар давомида халқимизнинг онги ва қалбидан чуқур жой олган ва унинг қадриятига айланган байрамларни бир карор билан ўчириб ташлаб бўлмаслигини ҳам яхши англар эдилар. Улар ўз мақсадини босқичма-боскич амалга ошириш йўлини тутдилар. Шу мақсадда ҳар йили 30 мартда Хотира кунини нишонлаш Наврўзни йўкотиш йўлида кўйилган биринчи манфур кадам эди. Хотира куни тадбири кутилган натижаии бермагач, кейинги йили сунъий «Наврўз» байрами ўйлаб топилци. Бу байрам хар йили апрель ойининг биринчи якшанбасида нишонланиши кўзда тутилди. Бирок кўрилган чора-тадбирларга қарамай, одамлариинг Наврўзга бўлган муносабати ўзгармади. Наврўз янгиланиш, иокланиш, мсҳр-окибат, яшариш байрами сифатида ипсонлар қалбида яшаб колавсрди. Кўрилган тадбирлар кўзланган мақсадга олиб келмаётганини тушуниб етган Марказий Қўмита 1986 йили Наврўзга қарши янги курашга отланди. 1986 йил тарихимизда Наврўзга нисбатан катағон йили сифатида ном колдирди.
Марказкўмнинг ўша даврдаги мафкура бўйича котибаси 1986 йил март ойининг иккинчи декадасида, Наврўз байра-ми арафасида республика оммавий ахборот воситаларини масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди. У Наврўз байрамини нишонламаслик тўғрисида, унинг халқимиз хаёти ва турмушига «зарарли» экани хақида обдан сафсата сотди. Шунда йиғин иштирокчиларидан бири, Самарканд вилояти-нинг «Ленинский путь» газетасининг муҳаррири Борис Шче-голохин унга эътироз билдириб, Наврўз байрами линий эмас, балки миллий байрам эканини таъкидлаб, уни химоя килишга журъат этади. Йиғилишда катнашганларнинг аксарияти маҳаллий ахоли вакиллари бўлса-да, улардан хеч ким чурк этмайди. Бу ўша пайтлари ўзимиздан чиккан «фаол» ларнинг куён юраклигини, журъатсизлигини хам кўрсатади.
Шу ўринда муҳим бир хулосага, сабок чикаришга ар-зигулик бир холатга дуч келамиз. «Наврўз» каби миллий байрамларни тақиклаш тўғрисида ran кетганда, унинг саба-бини фақат Марказдан, собик шўро тузумидан қидиришга одатланиб колганмиз. Тўғри, ўша даврдаги сиёсат ва унинг мафкураси шуии талаб қилганидан кўз юмиб бўлмайди. Аммо айбни фақат четдан кидириб, ўз орамиздан чиккан, ўзларини халқимизиинг «етакчилари» деб билган айрим шахслар-нинг шу давр сиёсати ва мафкурасига кандай муносабатда бўлганига ҳамма вақт хам холисона бахо беравермаймиз. Мамлакат рахбари ёки шахе сифатида уларнинг ўз мустақил фикри бўлганми? Минг афеуски, улар ўзини «саллани олиб кел деса, каллани хам кўшиб олиб боришга» тайёр рахбар сифатида намоён қилдилар. Нима учун шундай қилинди? Ўз халқини, унинг қадриятларини эмас, аксинча, ўзининг мавкеини сақлаб колиш, нима қилиб бўлса хам амал курси-сидан, рахбарлик лавозимидан кетмаслик, ўзини ўйлаш, ўзи учун, амал учун яшаш, яъни амалпарастлик иллати шунга олиб келганини англаб олиш кийин эмас. Наврўзнинг катағон этилишига И. Усмонхўжаев, Р. Нишоновга ўхшаганларнинг «дўппини ол деса, каллани олиб келганлиги» сабаб эмасми? Бу ўз амалини сақлаб колиш учун қилинган иш эмасми? Халкимиз шундай хизмат килишни ўзига эп курган ва ялоқхўр бўлган бундай малайлар кирдикорини унутмаслиги керак.
Уларнинг киефасини ўша давр матбуоти материаллари оркали ҳам яккол кўриш мумкин. Шу даврда республика ОАВда эълон қилинган бош мақолалар тахлил қилинганда, инсон эрки, озодлиги, унинг учун қадрли бўлган миллий-маънавий қадриятлар тахкирланганини кўрамиз. Шу давр­да энг нуфузли нашр ҳисобланган «Совет Ўзбекистони» газетаси кандай мақолаларни чоп этганига эътибор беринг. Аввало, 1986 йилдан 1988 йилгача 21 март - Наврўз бай­рами кунида «21 март - иркий камситишни тугатиш учун халқаро кураш куни» номи билан мақолалар чоп этилга-нининг гувоҳи бўламиз. Масалан, 1986 йил 21 март куни «Совет Ўзбекистони» газетасида «Шарпевиль акс-садоси» номли мақола эълон қилинган. Унда миллий байрамимиз Наврўз тўғрисида эмас, балки, «Шарпевиль фожиаси Жа-нубий Африка халқи учун бурилиш нуқтаси бўлган» лиги, «ишчи-солдатлар уюштирган хунрезликдан сўнг мамлакатда вужудга келган ижтимоий вазият» тўғрисида ёзилади ва «эски методлар билан ҳокимиятни сақлаб колиб бўлмайди, илгари кўл келган нарсалар бугунги кун учун яроқсиз бў-либ колмоқца — буни Жанубий Африка Республикасидаги ирқчилар хам тобора равшанрок тушуниб етмокдалар. Ғарбдаги иттифокчилари хам худди шуни уларнинг кулоғига куймокдалар. Иркчиларнинг иттифокчилари кандай қилиб бўлса ҳам Жанубий Африкада рсволюцион портлашнинг ол-дини олишни истамокдалар», - деб таъкидланади. Албатта, бу Африка ҳаётига дойр воқеалар экани маълум. Аммо бун­дай мақолаларнинг айни 21 март - Наврўз байрами кунида босилиши ва уни «21 март - иркий камситишни тугатиш учун халқаро кураш куни» рукнида берилишининг ўзи халқимиз миллий-маънавий қадриятларини камситиш, очикдан-очик инсон шаъни, қадр-қиммати, ор-номуси, қадриятларига нисбатан писандсизлик билан қараш, уни топташдан бошқа нарса эмас эди. Буни фақат шундай баҳолаш мумкин. Орадан бир йил ўтгач, 1987 йил 21 мартда яна «Совет Ўзбекистони» газетасида айнан шу рукнда «Миллий масалани ҳал қилишга икки хил ёндашув» номли мақола чоп этилган. Маколанинг кишини ўзига жалб этадиган ва таҳқирлайдиган жойи шун-даки, унда яна ўша воқеа эсга олинади ва собик СССРнинг ирқий камситишларга нисбатан муносабати билдирилиб, «СССР иркий камситишнинг пайини киркишга дойр ҳар қандай қадамларни табриклайди ва уларнинг амалга оши-рилишини тўла-тўкис кўллаб-кувватлайди», — деб таъ-кидланади. Шу даврда КПСС МКга раҳбар бўлиб турган М.С. Горбачёвнинг КПСС МКнинг январь Пленумида айтган куйидаги фикри келтирилади. Эътибор беринг-а: «Айнан со­циализм, -деб таъкидлайди М.С. Горбачёв, - миллий зулмни ва тенгҳукуксизликни, одамларнинг ҳукукларини миллий важлар билан бирон-бир тарзда камситишни тугатди, барча миллат ва элатларнинг иқтисодий, маънавий тараққиётини таъминлади. Хуллас, партиямиз миллий сиёсатининг муваф-фақиятлари билан ҳақли равишда фахрланамиз». Бу фикрни халқимизнинг миллий байрами бўлмиш Наврўзни йўкотиш учун кўрилган чора-тадбирлар билан таккослаб кўрадиган бўлсак, айнан социализм халқдар ва миллатларнинг ўзига хос миллий хусусиятлари, миллий-маънавий қадриятлари билан ҳисоблашмаганини, унга нисбатан ўзига хос камси-тиш на таҳқирлаш сиёсатини олиб борганини англаб олиш қийин эмас. Миллий байрамларга бўлган бундай муносабат республикада туб миллатга нисбатан унинг муаммоларини ҳал этишнинг ўзига хос «социалистиқ қонуни» эканини, унинг миллий-маънавий қадриятларимизга тамомила зид эканини кўриш мумкин.
Бу - халқнинг ўзлигини, унинг байрамларини йўқ килишга уринишдан бўлак нарса эмас. Ёки ўша вақтдаги мафкуравий ишлар бўйича котиб Наврўз байрами муносабати билан тайёрланадиган «сумалак», «ҳалим» каби миллий таомларни оддий «бўтка» деб ҳисоблаганини эслайлик. Бу гапни эшитиб ҳайрон бўлган рус миллатига мансуб фукаро бу миллий таом «каша» эмас, деб эътироз билдирган. Бошқа миллат вакили бу муқаддас таомни билса-ю, мафкура котиби бунинг фарқига бормаганини қандай изохдаш мумкин? «Бош мафкурачи» атеистиқ курашни янада кучайтириш мақсадида Фарғона вилоятига қилган сафари чоғида ҳам бир ғалати воқеа содир бўлган. Йиғилишда ўзини «диндор» деб ҳисоблаган бир кимса сўз сўраб, «биз дафн маросимларига қаршимиз» деган фикрни айтади. Хурсанд бўлиб кетган «бош мафкурачи» «диндорлар орасида прогрессив фикрлайдиганлари ҳам бор экан», - деб уни ўзи билан олиб юради.
Маълумки, XX асрнинг 80-йиллари ўрталарида Узбе-кистонда олиб борилган даҳрийлик тарғиботига етакчилик қилганлар ҳам ислом динига қакшаткич зарба беришга ҳаракат килди. Амалда улар берган зарба умуман ислом ди­нига эмас, ота-боболаримиз кадимдан эътиқод қилиб келган ҳанафийликка қарши қаратилди. Бу «қақшаткич зарба» экс-тремистиқ окимларга мансуб ашаддий ақидапарастларга ўз мақсадларига етишда катта ёрдам берди. Гап шундаки, ўша пайтлар аҳолининг динга муносабатини зоҳир этиб туради-ган бир нечта кўрсаткичлар бор эди. Шулардан асосийси -муқаддас қадамжолар зиёратига қарши курашда партия ор-ганлари ва маъмурий идора ходимлари мутлақо ожиз эдилар. Қайси туман ёки шаҳарда муқаддас кадамжолар бўлса, ўша туман ва шаҳар раҳбарлари бошида кўпроқ калтак синар эди. Чунки юкоридан келган вакиллар кадамжолардаги зиёратчи-ларни кўриб, шу ҳудудда партия органлари аҳолини атеистиқ руҳда тарбиялаш бўйича етарли иш олиб бормаётганлари, демак, КПССнинг топширигини етарли бажармаётганлари тўгрисида маълумотнома ёзиб кетар эдилар.
Шундай шароитда партия органлари ва маъмурий идора раҳбарларининг жонига акидапарастлар оро кирдилар. Улар кадамжоларни зиёрат қилишга қарши муросасиз кураш олиб борар эдилар. Бу иш улар наздида бидъат хисобланиб, ақидаларига зид эди. Шунинг учун имкон бўлди дегунча, улар қадамжо ва зиёратгоҳларга қарши ҳаракат бошларди. Уларнинг бу хусусиятлари жойлардаги партия идоралари ва маъмурий органлар раҳбарларига жуда маъқул тушарди. Бу раҳбарлар энди акидапарастларни гоҳ очик, гоҳ яширин йўл билан кувватлай бошлади.
Халк орасида тўй ва аза билан боғлиқ маросимлар жуда кўп бўлиб, ҳанафий мазҳаб уламолари уларга қарши етарли даражада тушунтириш ишлари олиб бормас эди. Диний акидапарастлар эса бу маросимларнинг барчаси бидъат ва ис-ломга зид, деб эълон қилди. Бу эса айрим партия раҳбарларига маъкул тушди ва ашаддий диний акидапарастларни прогрес-сив уламолар, деб атаб, улар билан ҳамкорлик килишди.
Шундай қилиб, кўпчилик тасаввурида ашаддий атеист сифатида барча динларга қарши курашган коммунистлар аслида ислом динидаги ҳанафий мазҳабига қарши кураш олиб борган ва шу аснода акидапарастликнинг таркалиши учун шароит яратиб берган эди.
Illy ўринда мустақиллик йилларида ўзларини «дин-дош» қилиб кўрсатиб ислом байроғи остида кириб келган турли окимлар, хусусан, ҳизбут-таҳрир ёки бошқа диний ақидапарастларнинг хатти-ҳаракати, мақсад ва интилиш-ларини киёсан таҳлил этиб, куйидаги хулосага келамиз. Бир томондан исломга қарши бўлган ашаддий «атеистлар» билан диний акидапарастлар бир-бирига ғоявий жиҳатдан жуда якин эканлигини кўриш мумкин. Марксист-атеистлар динга, миллий ва маънавий қадриятларга қарши курашиб, уни халқнинг онгидан юлиб ташлашга уринган бўлса, ди­ний акидапарастлар ҳам миллий байрамларга, тантаналарга, муқаддас жойларга, инсонни хотирлаш, унинг кабрига тош кўйиш, зиёрат килишларга, дафн маросимларига қарши чикканига гувоҳмиз. Устига-устак, ҳизбут-таҳрир миллий қадриятларимизга зид бўлган халифаликни тиклаш даъвоси-ни илгари сурди. Ўрта аср халифалигига қайтиш тўғрисидаги хаёлпарастликнинг коммунистиқ акидапарастликдан қандай фарқи бор? Бу ҳолат ҳар икки ҳодисадан эҳтиёт бўлишга ва доимо огоҳ бўлишга ундайди. Коммунистиқ мафку-ра «совет турмуш тарзи»ни таргиб этиш оркали миллий байрамлар, урф-одат ва анъаналарни йўк қилишни мақсад қилиб кўйган эди. Бугунги кунда эса диний акидапарастлар миллий байрам ва урф-одатлардан воз ксчишга даъват этаётгани улар ўртасида ўзига хос яқинлик борлигини, умумий мақсад йўлида бу окимлар қўшилиб кетиши мумкинлигини кўрсатмокда. Энг муҳими, диний экстремистиқ гуруҳлар, ҳизбут-таҳриру ақидапарастлар ҳам, атеистиқ кураш билан халқнинг, миллатнинг маънавий қадриятларини оёк ости қилганлар ҳам, Ватанга хиёнат қилиб чет элда паноҳ топган-лар ҳам ўз халқининг; миллатининг қарғишига колгани ҳар бир соғлом фикрловчи кишининг кўзини очади.
Халқимиз сиёсий такиқ ва таъкибларга, турли янги номда-ги байрамлар ва янги одатларнинг ўйлаб топилганига қарамай, Наврўз байрамини ёдидан чиқармади. Республика раҳбар кадрлар тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда миллий байрамларимиз ва қадриятларимизга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борди. Айни шу жойда халқнинг, миллатнинг кадр-қимматини жойига кўйиш, унинг байрамларига ва миллий-маънавий қадриятларига ҳурмат билан қараб, қайта тиклаш раҳбар шахсга қанчалик боғлик эканини кўриш мумкин. Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлик лавозимига кели-ши билан мамлакатимизда халқимизнинг миллий-маънавий қадриятларига бўлган муносабат тубдан ўзгарди.
1989 йил 23 июнь куни Ислом Каримов республикамиз раҳбари этиб сайланди ва унинг бошчилигида мамлакати­мизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий йўналишлар билан бир қаторда маънавий соҳага алоҳида эътибор берила бошланди. Айниқса, халқимиз тарихи, маънавияти, урф-одатлари ва расм-русумларини ўз ўрнига кўйиш ва тиклаш борасида тарихий аҳамиятга молик ишлар амалга оширилди. 1990 йил 5 январда «Азалий халқ байрами Наврўзнинг қайтадан тикланиши халқимиз томонидан кизғин кутиб олингани ва Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик ишлари мақсадга мувофик деб топилгани» («Совет Ўзбекистони», 1990 йил 7 январь) фикримизнинг далилидир.
Ва ниҳоят, 1991 йил мартда Наврўз умумхалқ байрамини доимий равишда халқ байрами сифатида ўтказиш масала-си ҳуқуқий ечим топди - Президент Ислом Каримовнинг «Жумҳуриятда «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳакида»ги Фармони эълон қилинди.
Республикада Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Наврўз баирамининг тиклангани ва унинг умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилингани, айни пайтда, ҳайит байрамларининг тикланиши ва улар ҳам дам олиш куни деб эълон қилингани кишида ифтихор туйғусини уйғотмасдан кўймайди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ислом Каримов шўролар замонида ҳам миллат, Ватан учун жонкуяр ва фидойи раҳбар бўлиш мумкин эканини исботлади. Халкини севган, миллий ғурурга эга бўлган раҳбар кандай тузум бўлишидан қатьи назар, ўз халқи эрки, қадриятлари йўлида нафақат амалини, ҳатто ўз жонини ҳам фидо этиши мумкинлигини кўрсатди, Президентимиз Наврўз байрамини тиклаш оркали, минг йиллар давомида севиб, ардоклаб келин-ган халқимизнинг оғзаки ижоди, достончилик ва бахшилик билан бирга фольклор санъатига ҳам кагга эътибор каратди. Бугун ҳар бир вилоятнинг ўзига хос фольклор санъати тиклан-моқца. Фольклор дасталари нафақат республикамизда, балки жаҳонда ўзбекнинг бой миллий маданиятини намойиш этиб, совринли ўринларни олмокда. Бу - миллий қадриятлар тикла-ниб, уларга ҳаёт бахш этилаё'ттанидан далолатдир. Наврўз баирамининг кенг нишонланиши жамоатчиликни, унга хайрихоҳ бўлган ҳар бир кишининг эътиборини ўзига тортди.
Масалан, 1992—1994 йилларда Туркиядан нуфузли меҳ-монлар келгани, улар Наврўз байрами тантаналарида иштирок этиб билдирган фикрлари, таассуротларини яхши эслаймиз. Улар ота-боболари нишонлаб келган Наврўзни эсдан чикариб юборганликларини тан олган ҳолда, жойларда Наврўз тан-таналарини суратга олиб, бутун дунёга кўрсатдилар ва «Ўзбе-кистонга ҳавас билан кдраймиз, бундай халқка бошимизни эгиб таъзим қиламиз», деганларини эслашиинг ўзи кифоя. Бугун дунё Наврўз тантаналарини кўриб, ҳавас билан кара-мокдаки, бундан фахрланмаслик мумкин эмас.
Бугун Наврўз мустақиллик мазмуни билан уйгуилашиб кетди. Бугун биз Наврўзни яиги орзу-умидлар, баҳор, яшариш маъноси билан бирга, миллий равнак, миллий тараккиёт, буюк келажак учун интилиш каби эзгу ғоялар билан муштарак ҳолда тушунмокдамиз.
Наврўз байрами оркали халқимизнинг бой миллий-маъна-вий мероси қайта тикланмокда. Жойларда миллий мадания-тимиз негизлари, миллий қадриятларимиз жонланиб, уларга янгидан ҳаёт бахш этилмокда. Наврўз мустақиллик ҳамда халқимизнинг ўзига хос ва мос бўлган бой миллий-маъна-вияти негизлари билан уйғунлашиб бормокда.
Наврўз ва мустақиллик биз учун тенгдош бўлиб янгитдан дунёга келди. Айни пайтда, қайта тикланган Наврўз қайта тикланган мустақиллик ғоялари туфайли ўз мавкеига эга бўлди. Мустақиллик ғоялари эса халқимизнинг қадимий анъаиалари, турмуш тарзи, урф-одатларини ўзида мужассам этган Наврўздан мадад олди. Ана шу руҳият халқимизнинг жон-жонига, қон-қонига сингиб кетди. Демак, энди биз миллий Истиқлол тушунчалари билан Наврўз нашидасини бир-биридан ажрата олмаймиз. Одамларимиз эса айни пайтда, ана шу муқаддас ғоя ва мўътабар орзу-умидлар таъсирида шаклланмокда.
«МУНОЗАРА ҚИЛМОҚҚА ҲОЗИРМАН...»
Узбек халқи тарихида улуғ саналар кўп, бироқ 1991 йил-нинг биринчи сентябри ҳар бир ўзбекистонлик учун муборак кунларнинг мубораги бўлиб қолади. Зеро, ўша куни ўтмишда буюк давлатчилик тарихига, юксак маданиятга эга бўлган, бирок кейинги бир ярим аср ичида бировга тобе бўлиб қолган халқимиз яна мустақилликдек буюк неъматга эга бўлди.
Кейинги бир ярим аерлик давр мустақил бўлмаган мил-латнинг истиқболи йўк эканини исбот этди. XX аср охи-рида ўзбек халқи яна бир бор ўзлигини кўрсатиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш имкониятига эга бўлди. Буюк тарихимизга, бобокалонларимизнинг бой ва улкан меросига муносиб фарзандлар эканимизни кўрсатмок им-конияти туғилди. Ҳамма ran бу имкониятдан кай даражада фойдалана билишда!
Агар истиқлол берган имкониятлардан самарали, тўлик фойдалансак, авлодларимизга бахтли ҳаёт, буюк келажакни таъминлаган бўламиз. Биз бугун ўтмишда буюк бобокалонларимиз бунёд этган тамаддунни фахр билан зслаганимиз каби келгуси авлод ҳам бизни миннатдорлик билан тилга олади. Агар бу фурсатни бой берсак, миллатни — миллат, давлатни - давлат шиш имкониятини қўлдан чикарган авлод сифатида ном қолдирамиз. Шу боис ҳам, бугунги авлоднинг масъулияти ғоят каттадир.
Олдимизда турган вазифалар кўламига муносиб иш кўрмок учун, энг аввало, истиқлолнинг моҳиятини англаб етиш, уни кадрлаш керак. Истиклолимиз осонликча кўлга ки-ритилгани йўк. Кўпгина фукароларимизда истиқлолга осон-гина, ўз-ўзидан эришилди, деган тушунча мавжудлигидан кўз юмиб бўлмайди. Миллат ўзлигини англаши учун уни, Пре-зидентимиз айтганидек, тарих билан қуроллантириш лозим. Бу борада, айникеа, истиқлол арафаси ҳамда мустақиллик даври тарихи чуқур ўрганилиши ва ўргатилиши керак. Бу давр энг кам ўрганилган даврдир. Ёш авлод, хусусан, бу-гун ишлаб чикаришга кадам кўйган, олий мактабда таълим олаётганларнинг купи 10-15 йил илгариги тарихни етарлича билмайди. Улар мустақилликни осмондан тушган бир нсъмат деб ўйлашади.
Мустақиллик ҳеч качон осонлик билан қўлга киритил-майди. Давлатлар тарихидан маълумки, истиқлол икки йўл билан: курол ёрдамида, яъни қон тўкиш ёки тинч йўл билан кўлга киритилади. Биринчи йўлда етакчилар, йўлбошчилар тез кўзга ташланади, қаҳрамон арбоб сифатида танилади. Иккинчи йўлда эса бу жараён у кадар тез кечмайди. Аммо бу йўл аввалгисига Караганда анча мушкул бўлиб, катта ақл-заковатни талаб килади. Вайронагарчиликсиз, қон тўкмасдан халқни мустақилликка олиб чиқиш осон эмас. Чунки бу ҳолатда мустақиллик душманлари очиқ курашга чиқмайди. Улар ўз мавқеини, ҳукмронлигини сақлаб колиш мақсадида турли пасткашликлардан, иғвогарона ҳаракатлардан, ҳар томонга «думалок» хатлар жўнатиб, халқнинг асл фар-зандларини сотишдан, миш-мишлар таркатиб, раҳбарлар обрўсини тўкишдан қайтмайди. Очик жанг майдонидаги душман маълум. Тинч йўлдан борганда дуст ниқобини кий-ган мустақиллик душмани исталган пайтда оркадан ханжар уриши, гоҳо тилёғламалик қилиб ўзини халқ манфаатлари ифодачиси қилиб кўрсатиши мумкин. Шу боис истиқлолга тинч йўл билан эришиш етакчидан сабр-бардошли бўлишни, акл-заковату ҳушёрликни талаб килади. Ҳушёрликни бир зумгина бўлса ҳам унутиш, бирорта нотўғри кадам ташлаш фожиали окибатларга, бекарор ва тахликали вазиятга, ҳатто фукаролар урушига олиб келиши мумкин. Ана шундай калтис, бўҳронли бир шароитда бирон-бир тўғри йўлни кўра олиш ва халққа етакчилик килиш чииакам қаҳрамонликдир. Ҳамма ҳам бунинг уддасидан чикавермайди. Шуниси ҳам борки, тинч йўл билан истиқлолга эришилганда, унинг кадрига етмайдиганлар кўпрок бўлади. Истиклолга эриш-гандан кейин эса «хизматидан» лоф урадиган «қаҳрамонлар» кўпайиб колиши ҳам сир эмас. Ваҳоланки, бундайларнинг пичоғи ўша пайтлари ҳам мой устида бўлган, халқни, мил­латни эмас, ўз манфаатини кўзлаган.
Бугунги ёш авлод мустақиллик учун кураш кандай шароит-ларда кечгани, халқимиз истиқлолгача қандай изтиробли, оғир кураш йўлини босиб ўтганини билиб олиши керак. Истиклол арафасида СССР заифлашиб колган эди, шу боис мустақилликка эришиш осон бўлди, деган гаплар юради. Бу мутлако асоссиз. Тарихга холис ёндашмок керак. У даврда ҳали шўролар мамлакати кудратли эди. Дунёнииг етакчи мамлакатлари ундан чўчирди. Америка Президента Р. Рей-ганнинг «Зулм империяси» деган гаъбири айни ўша вақтлари айтилгани бежиз эмас.
Айниқса, XX аср 80-йилларининг иккинчи ярмида Москва ўз ҳукмронлигини саклаб колиш учун таъқибу тазйиқни ни-ҳоятда кучайтирди. Марказ Ўзбекистон мисолида бошқа рес-публикаларни ҳам кўркитиш ниятида бу ерга кетма-кет жазо отрядларини жўната бошлади.
Москванинг тўғридаи-тўгри кўрсатмаси билан гдлянчи жазо тўдалари Ўзбекистонда қатағопни авжига чиқариб, минглаб раҳбарларни турмага тиқиб ташлаётган, одамлар ўз соясидан ҳам ҳуркадиган бўлиб колган эди. Мушкул бир вазиятда халқини, маънавиятини ҳимоя қилиб чиқиши лозим бўлган республиканинг ўша пайтдаги Усмонхўжаев, Нишонов каби раҳбарлари ўзларини Марказнинг лаганбардор дастёри сифатида намоён килди. Бундан фойдаланган Марказ «ўзбек иши» баҳонасида кўплаб одамларни камокка тикиш, жисмоний тазйиқ ўтказиш билан чекланиб қолмай, халқимиз руҳиятининг илдизи бўлган миллий урф-одатлар, анъана-лар, маросимларга, динимизга қарши таъқибу тазйиқни кучайтирди. Ўша пайтлари баъзи раҳбарлар ҳатто отасининг жанозасига боришга кўрқиб, «касал» бўлиб ётиб олган эди. Москва республика раҳбариятининг ношудлиги, нўноқлиги ва қўрқоқлигидан фойдаланиб, яна бир машъум ниятни—та-рихан таркиб топган вилоятлар ва туманларни сунъий равиш-да қўшиб юбориб, Ўзбекистон кадрлар таркибини камайти-риш режасини ҳам тузди. Режага кўра, Фарғона, Наманган, Андижон битта вилоятга айлантирилиши, Самарканд билан Навоий, Сирдарё билан Жиззах, Бухоро билан Қашкадарё кўшиб юборилиши керак эди.
Москва бу режаларни тузар экан, ҳатто республиканииг биринчи раҳбари бўлиб ишлаёгган малайларига ҳам ишон-масдан, масалани ҳал этишни ўз десантчиси, республика Министрлар Совети Раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган В. И. Огарокка топширди.
Эътибор беринг: республикага тааллукли энг катта маса-лалардан бири — бутун-бутун вилоятларни кўшиб юборишдек муҳим муаммони ҳал қилиш ўша пайтдаги Усмонхўжасв, Нишонов каби биринчи раҳбарларга топширилмагани, мажлисга Ўзбекистон Министрлар Советининг Раиси ҳам катнаштирилмагани, аввало, Марказ республика манфаатини истаган вақтида, исталган тарзда топташи мумкинлигини, Конституцияда битилган суверенитет тўғрисидаги коида кора чақага ҳам арзимайдиган пуч ran эканини кўрсатарди. Қолаверса, бу республиканииг ўша пайтдаги ношуд ва но-тавон раҳбарлари Москва кулида бир кўғирчок бўлганига, жилов аслида расман иккинчи даражали раҳбар бўлган Ога­рок сингарилар кўлида бўлганига яккол мисолдир. Огарок ҳеч кимдан тап тортмай, ишни хамирдан кил суғургандек, эътирозга йўл кўймасдан, силлиқкина бажариш учун фаолият бошлаб юборган эди.
Угаа вақтлари Бухоро вилояти ижроия кўмитаси раиси бўлиб ишлаган А. Тошкенбоевнинг эслашича, 1987 йилда Қашкадарё ва Бухоро вилоятларини бирлаштириш масаласини «муҳокама этиш» учун иккала вилоят делегацияси тўпланади. «Муҳокамага кўйилаётган масала халқимизнинг манфаат-ларига мутлакр зид эканини, бу республика иқтисодиётига ҳам, маънавиятига ҳам зарба бўлиб тушишини ҳаммамиз билиб, сезиб турар эдик, - деб эслайди А. Тошкенбоев, -Москванинг топшириғи тўғрими, нотўғрими, пастда бажа-рилиши мажбур экани ҳаммага аён. Ич-ичимиздан норози бўлсак-да, барча бу ҳакда чурк этиб оғиз очишга кўркади, ҳукм сураётган зўравонлик муҳити раҳбарларни ҳатто ўз дардини ўзаро ўртоклашишдан ҳам ҳуркитиб кўйган эди. Ҳеч гапни айтолмаслигимиздаи виждонимиз азобда, кўзимизни бир-биримиздан олиб қочамиз, бошимиз хам.
Олдиндан белгиланган сценарий бўйича ҳар иккала пар­тия қўмиталарининг биринчи котиблари сўзга чиқиб, партия билан Москванинг донолигига ҳамду сано ўкигач, таклифни бир овоздан маъқуллаши керак эди. Бу иш бошқа бир-икки вилоятда ана шундай силликқина ўтган, Огарок бу ерда ҳам «лаббай» деб жавоб беришларини кутаётгани ҳаммага рав-шан. Йиғилишга келганлар ҳам, оркаворатдан пойластганлар ҳам руҳи сўнган ҳолда олдиндан рсжалаштирилган натижани кутиб туришарди. Бухоро вилояти котиби И. Жабборов не-гадир йиғилишга келмади ва у киши ўкиши лозим бўлган матнни менга тутказишди.
Йиғилишга В. Огарок раислик килди. У иккала вилоят-ни кўшишнинг «фойдалари» ҳакида курук сафсата сотиб, бирорта жўяли ran айтолмади. У юқорида гердайиб ўтирар, пастдагиларни назар-писанд килмаётгани кўриниб турар эди. Иш битишига ишончи зўр. У совуккина ва лоқайд бир тарзда Қашкадарё раҳбари Ислом Каримовга сўз берди.
Ҳеч кутилмаганда нотик сўзини шиддатли бошлади: В. Огарок бошчилигидаги комиссия Москва сиёсатини кўр-кўрона бажараётганини, вилоятларни бу тарзда бирлаштириш иқтисодий жиҳатдан хам, тарихий жиҳатдан хам мутлакр асоссиз эканини далиллар билан исбот қилиб бера бошлади. Беҳафсала, лоқайд ўтирган одамларда жонланиш пайдо бўлди. Менга залда момакалдирок гумбурлагандек туюлди. Ғазабдан В. Огарокнинг кўзлари косасидан чиқкудек бўлди. У нотиқнинг сўзини қўрслик билан бўлиб, лукма ташлади.
- Масаланинг иқтисодий томонини хам, тарихий томо-
нини ҳам юқоридагилар, - Огарок «юкоридагилар» сўзига
урғу бераркан, бош бармоғи билан тепага ишора қилди, -
сиздан яхширок билишини билмайсизми, айникса, сиёсий
жиҳатини?
Огарок «сиёсий» сўзига янада кучлирок Урғу бергани учун залда ўтирганларнинг дами ичига тушиб кетди.
— Халқимнинг тарихи, мамлакатимнинг иқтисоди маса-
ласида исталган одам билан мунозара килмоққа ҳозирман, -
дсди И. Каримов. - Эътибор бермаяпсизми, мен аравани курук
олиб кочаётганим йўк, далиллар, рақамлар билан гапиряпман.
Шундан сўнг нотик Огарокка парво хам килмай яна жўшиб сўзида давом этди. Кутилмаган зарбадан Огарок кўкариб кетди, асабийлашиб олдидаги қоғозларни титар эди. Нотик сўзининг ниҳоясида Қашқадарс ва Бухоро вилоятла-рини бирлаштириш оғир окибатларга олиб келишини, ҳар иккала вилоятнинг иқтисодига салбий таъсир кўрсатишини исботлаб, Қашкадарё хайъати номидан қатъий норозилик билдирди.
Қатағон тегирмони ҳар куни ўз домига курбон тортиб турган бир вақтда Марказнинг қонун кучига тенг, «юқори олдиндан тасдиқлаган», пастдагиларга фақат маъқуллаш раво кўрилган режасига қарши чикиш, шунчаки қарши чиқибгина қолмай, бу режаларнинг хато эканини исботлаш якуни амалдан кетишгина эмас, калла кетишига олиб ке­лишини кўпчилик яхши билар, шу боис кўплар даҳшатдан қотиб қолган эди.
Аста-секин одамлар ўзига келди, залда шивир-шивир бошланди. Қашқадарё раҳбари кўпчиликнинг дилидаги гапни топиб айтганди.
Бухоро вилояти номидан менга сўз берилди. Матн билан олдиндан танишиб чиккан эдим. Бу қоғозда сўз партияга ҳамду сано ўкишдан бошланиб, икки вилоятни кўшиб бераётгани учун Москвага миннатдорчилик билдириш билан якунланарди. Бу матнни кандай бўлса шундайлигича ўкишга тайёр турган эдим. Бошқача бўлиши хам мумкин эмасди. Бироқ Ислом Каримовнинг сўзларидан кейин кўнглимда шубҳа пайдо бўлиб, тараддудланаётгандим. Ўтирган жо-йимдан минбарга боргунимча икки кадам эмас, олис бир йўл босгандек туюлди менга. Кўзим икки кишини пайкади, холос: бири Ислом Каримовга ғазаб билан тиқилган Огарок бўлса, иккинчиси - халқи олдидаги ўз фарзандлик бурчини адо этган, хотиржам Ислом Каримов. Уз ҳаётимда биринчи марта бундай қалтис вазиятга дуч келган эдим. Килаётган ишига, сўзлаётган сўзига ишончи қатъий, ҳаётини миллатига бахш этишини оғизда эмас, амалда кўрсатган инсоннинг қалб сўзлари инсонга накадар кучли таъсир этишини мен ўшанда ҳис килдим. Кўнглимда бир дадиллик уйғонди.
Қоғозни чўнтагимга солиб сўз бошладим. Гапим киска бўлди. Гарчи партия ва комиссия адресига, олдинги нотик сингари салбий фикр айтишга ожизлик килсам-да, Бухоро ҳайъати номидан олдинги маърузачининг иккала вилоятни бирлаштирмаслик хакидаги фикрига қўшилишимизни айтиб, минбардан тушиб кетдим.
Шу тарика, айни Ислом Каримовнинг дадиллиги ва ши-жоати туфайли илк бор Москванинг режаси ўтмай қолди. Ўзини эмас, миллати, халқини ўйлаган, эркинлик ва ҳурлик туйғулари қалбидан чуқур жой олган жасур инсонгина шун-дай килиши мумкин эди.
Ўша мажлисда Қашкадарё раҳбари дилимизга бир чўғ ташлади. Агар у жасорат кўрсатмаганида мен берилган матнни ўкиган ва ҳозиргача юзи кора бўлиб, виждон азобини чекиб юрган бўлардим. Мен учун кўзим очилган энг ёруғ кун ўша кун бўлди. Москва йўригига юриб, халқимга хиёнат йўлини тутмаганлигимга айни Ислом Каримов сабаб бўлди. Шу боис мен ҳамиша у кишидан миннатдорман».
Кейинчалик Ислом Каримовга ўша мажлис тўғрисида эс-латиб, нега шундай қилганини сўрашганида, у бундай жавоб берган эди: «Мен Кашкадарсга бориб, халқ ичига кирдим, ҳаётни кузатдим. Ўзбекларнинг бутун бир авлоди кул бўлиб туғилиб, кул бўлиб ўлиб кетмокда. Ахир, бунга қачонгача чидаш мумкин? Қачон елкамизга офтоб тегади? Бу ҳолга чек қўйиш вақти етмадими? Керак бўлса, бу иш учун жонни фидо қилиш лозим, сабр косамиз тўлди-ку! Ҳур яшаш ҳар биримизнинг орзумиз эмасми? Қачондир, кимдир бу ишни бошлаши керак эмасми?»
Бу ишни бошлаш, халқимизни истиқдол йўлига олиб чикишни тарих Ислом Каримов зиммасига юклади. У ни-ҳоятда мураккаб, қалтис бир вазиятда халқимизга йўлбошчи бўлди ва хушёрлик билан, тадрижий равишда мустақиллик сари илгарилаш йўлини тутди.
Юртбошимиз хаётида юкорида эслаб ўтилганга ўхшаш воқеалар кўп ўтган. Эҳтимол, бу воқеаларнинг баъзилари унинг хотирасидан кўтарилган бўлиши мумкин. Лекин у билан бўлган, ишлаган кишилар, халқ бу воқеаларни ҳеч качон унутмайди.
Ана шундай, оғиздан-оғизга кўчиб юрадиган воқеаларнинг бири 1989 йили Фрунзе (ҳозирги Бишкек) шахрида бўлиб ўтган. Бу ерда Урта Осиё ресиубликалари раҳбарларининг комфирканинг аграр сиёсатига бағишланган минтақавий йиғилиши уюштирилган эди.
Йиғилишга комфирканинг иккинчи котиби Е. Лигачёв бошчилик қилади. Ўзбекистон ҳайъати аъзоси сифатида бу мажлисда иштирок этган дўстларимиздан бири шундай деб эслайди:
— Ресггубликалар компартиялари рахбарлари бирин-кетин сўзга чиқиб, партия аграр сиёсатини одатдагидек бир овоздаи маъқуллаб тушиб кетишаверди. Залда ўтирганлар бу тарздаги бир хил мавзу ва маъкуллашларга ўрганиб колишгани учун маърузаларни локайд, эътиборсиз эшитиб ўтиришар, у ер-бу ерда мизғиб олаётганлар хам бор эди.
Ўзбекистон рахбари ўз маърузасини бошлаши билан жонланиш бошланди. Марказ Урта Осиё республикалари-нинг об-хаво, иқлим шароити билан хисоблашмаётганини, минтақа халқларининг ўзига хослигини эътиборга олмаётга-нини айтиб, каттик танқид остига олган эди. Залнинг у ер-бу еридан турли тилларда «тўғри», «ҳак ran», «э, бор экан-у»,
«баракалла» дсган овозлар эшитила бошлади. Маърузачи хар бир ҳудудда аграр сиёсатни угла худуднинг табиий ша-роитларига мос ҳолда олиб бориш кераклиги, ҳамма нарсани Москвадан туриб хал этиш амалиётини тўхтатиб, бу борада республикаларга эркиилик бериш лозимлиги тўғрисида гапи-риб, «ғўзани қандай қилиб культивация қилиш-у, неча марта суғориш кераклигини Москва ўргатиши керак эмас-да», деган сўзлар билан нуткини якунлади. Гулдурос карсаклар янгради.
Танаффус вақтида бошқа республика вакиллари фақат Ислом Каримов ҳакида, унинг сўзлари ҳакконий экани, ўзининг довюраклиги тўғрисида гапиришар эди. Қир-ғизистонлик бир дўстимиз менга: «Ислом Каримов Узбе-кистоннинг бахти. У хаммамиз учун хам бир маёқ бўлди. У кишини асранглар», деди ҳаяжонланиб. Ушанда бутун шўролар мамлакатини ёткизиб-турғизаётган Е. Лигачёвдек бир одам ҳам Ўзбекистон раҳбарининг асосли фикрларини очик рад этишга журъат қилолмади. Аммо қозоғистонлик дўстларимиз кейинчалик айтишларича, Ўзбекистон делегаци-яси жўнаб кетгач, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарларига қарата: «Каримов Ўрта Осиёда биринчи бузғунчи. Унга тегишли чора кўрамиз. Сизлар ундан ўрнак олманглар. Ўрта Осиёда иккинчи Болтикбўйи пайдо бўлишига биз йўл қўймаймиз. Темирдай мустахкам КПССнинг ичдан бузили-шига ҳам йўл қўймаймиз», деган экан.
Бу шунчаки пўписа эмас, очикдан-очик қилинган тахдид бўлиб, Юртбошимиз боши устига кора булутлар бостириб келаётгани нишонаси эди. Бахтимизга Марказ ўз машъум ния-тини амалга ошира олмади. Халкимиз уйғониб, ўз қадрини била бошлаган, ҳурлик туйғуси канот ёзаётган эди.
Юкорида келтирилган икки мисолдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон тарихида биринчи марта оддий ишчи, шоир ёки олим эмас, вилоят, кейинчалик республика раҳбари Москвага очиқдан-очик қарши чикқан эди. Бу шўронинг зўравонлик сиёсатига берилган дастлабки зарба бўлди.
Ҳозир айтишга осон. У пайтларда комфирка шундай каттиқ бир интизом ўрнатган, шундай бир зўрлик муҳитини барпо этган эдики, Москва берган топшириқни республика ва вилоят раҳбарлари у ёкда турсин, ҳатто оддий коммуиистлар ҳам сўзсиз бажариши лозим эди, муҳокамаю эътирозга ўрин колмасди. Москва буйруғига итоат этмаслик бир ёқда турсии, салгина эътироз билдирган одам фирқа сафидан ўчирилар, хизматдан кувилар, халқ душманига айланар эди. Айни ўша даврда республикага рахбарлик қилган нотавон шахслар-нинг кўркоқлиги натижасида ўрнатилган террор муҳитида комфирқа сиёсатига қарши каратилган ҳар кандай сўз учун жиноий жавобгарликка тортиш одатий ҳол бўлиб колганди.
Юртбошимиз мустақиллик учун кураш ҳаракатини ана шундай кўркинчли бир мухитда бошлади. Республика раҳбари мустақиллик туйғусининг чуқур илдиз отиши учун мақсадли равишда изчил иш олиб борди. Кўп ўтмай бу ўз самарасини ҳам берди. Юртбошимиз ҳушё'рликни бир сония ҳам унутмай, халқимизни мустақиллик сари дадил бошлаб борди, бўҳронлардан эсон-омон олиб ўтди, истиқлолга қовуштирди. Истиклол изтироблар, каттик курашлар эвазига козонилди.
Мустақиллик халқимизнинг XX асрда эришган энг юксак ютуғи, аждодларимиз тўккан кутлуғ ва табаррук конининг қонуний натижасидир. Аждодларимизнинг руҳи покига муносиб бўлмок, республикамизнинг жаҳон майдонида ўз ўрнини эгаллаши, бахтли ва озод жамият қуриш йўлида астой-дил меҳнат килмок ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчидир.

Download 182,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish