project.gov.uz
11.11.2020
50
181. Жўнатиш темир йўл станциясида аниқлаган масса билан йўл давомида ёки етказиш
манзилидаги темир йўл станциясида ўтказилган текширув вақтида аниқланган масса ўртасидаги
тафовут, вазнда камомад чиқса – муайян юк массасининг табиий камайиши меъёридан ва тарози
кўрсатмаларидаги тафовут меъёрларидан ошмаса; масса ортиқ чиқса – тарозилар
кўрсатмаларидаги тафовут меъёрларидан ошмаса юк массаси тўғри деб ҳисобланади.
Юклар массасининг табиий камайиши меъёрлари қуйидагича ҳисобланади: юкнинг брутто
массасидан – тара ва қадоқларда ташиладиган юклар бўйича; юкнинг нетто массасидан – тара ва
қадоқсиз ташиладиган юклар бўйича.
Энг кўп учрайдиган ҳолатлар учун тарозилар кўрсатмаларидаги тафовутлар меъёрларининг
белгилари ушбу Қоидаларнинг 17–иловасида келтирилган.
182. Юк туширишни амалга ошираётган ташкилот ёки юкни олувчи, юкни вагондан
(контейнердан) тўлиқ тушириб олиши, фойдаланилган маҳкамлаш воситаларидан вагонни
бўшатиши, унинг ичини юк қолдиқлари ва чиқиндилардан тозалиши, ташқи томонини бўрли
белгилардан тозалаши, зарур ҳолларда
эса, белгиланган тартибда ювиши ва дезинфекциялаши; эшиклар, бортлар,
юк ортиш ва юк тушириш люкларининг қопқоқлари, тўкиш мосламалари қопқоқларини
беркитиши ва маҳкамлаши шарт.
Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган талаблар юкни олувчи ёки юк тушираётган
ташкилот томонидан бажарилмагани натижасида темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан қабул қилинмаган вагонларнинг туриб қолиши учун жабогаргарлик юкни олувчи ёки
юк тушираётган ташкилотлар зиммасига юкланади.
Вагондан туширилган юклар 1200 мм гача баландликда (йўл ишлари
учун балластдан ташқари) чекка рельс каллаги ташқи чегарасидан камида 2 метр масофада
баландлиги бундан катта юклар эса камида 2,5 метр масофада жойлаштирилиши шарт.
183. Етказиш манзилидаги темир йўл станциясида умумий фойдаланишда бўлган ва бўлмаган
жойларда юк тушириш вақтида аниқланган темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) пломбалари
ёки массаси билан келган ёки темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ортилган
юкларнинг ортиқча жойлари ва массасига кўра ортиқча юклар қуйидаги тартибда топширилади:
а) тарага жойлаштирилган ва донали юклар умумий фойдаланишдаги жойларда кимга
тегишлилиги аниқлангунига қадар ушлаб турилади, умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда
эса юкни олувчига сақлаш тилхати
билан топширилади;
б) тўкилган, уюлган ёки қуйилган ҳолда ташиладиган юклар, умумий фойдаланишда бўлган ва
бўлмаган жойларда, юкни олувчига сақлаш тилхати билан топширилади.
Ортиқча юкни сақлаш тилхати билан топшириш тўғрисидаги маълумот тижорат далолатномасида
қайд этилади.
Бир ой давомида ортиқча юкнинг кимга тегишлилиги аниқланмаса,
ушбу Қоидаларнинг 29–бобида белгиланган тартибда юк тегишли ташкилотга топширилади.
184. Юк камомади, бузилиши ёки шикастланиши ҳолларида,
бу ҳақда уни топширишдан аввал тижорат далолатномаси тузилган
бўлса (жумладан, йўл давомида), етказиш манзилидаги темир йўл станцияси ҳақиқий камомад,
бузилиш ёки шикастланиш ҳажми аниқланганидан кейин,
юкни олувчи тақдим этган ҳужжатлар асосида юкни олувчига топширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |