project.gov.uz
11.11.2020
46
ишончнома рақами ва санаси, шунингдек, юкни олувчининг банк реквизитларини кўрсатган ҳолда
йўл қайдномасини имзолаб юкни расмийлаштиради. Темир йўл станцияси юкхатининг орқа
томонидаги 9–графага календарь штемпелини қўйган ҳолда юкнинг топширилганлигини
тасдиқлайди
ва юкхатини юкни олувчига топширади.
168. Жисмоний шахслар (хусусий тадбиркорлар) номига йўлланган юклар, уларнинг шахсини ва
яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, юкни олиш санаси, паспорт ёки
унинг ўрнига ўтадиган ҳужжат рақами
ва яшаш жойини кўрсатган ҳолда йўл қайдномасига имзо қўйдирилиб топширилади.
Юкни олиш бошқа шахсга ишониб топширилиши мумкин.
Бу ҳолда, юкни олувчининг шахсини ва яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжатлардан ташқари, юк
олишга нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома тақдим этилади. Ишончнома юкни беришда
темир йўл станцияси томонидан йўл қайдномасига илова қилинади.
169. Юк жўнатувчидан юкхатида кўрсатилган юкни олувчи ўзгаргани тўғрисидаги ариза келиб
тушганда, Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ, жўнатиш темир йўл станцияси
бошлиғи телеграф орқали етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғини бу ҳақда
хабардор қилади.
Юк жўнатувчи томонидан юк квитанциясида адресатни ёзув қайд этиш йўли билан ўзгартиришга
йўл қўйилмайди.
Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси юкхати ва йўл қайдномасига юкни олувчи
ўзгарганини киритади, дастлабки номини ўчиради ва янгисини кўрсатади.
Юкни олувчининг номини ўчиришда унинг аввалги номини ўқиш имконияти сақланиши керак.
Ўзгартиш темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ходими имзоси ва темир йўл
станцияси штемпели билан тасдиқланади ва бунда ўзгартишга асос бўлган ҳужжат кўрсатилади.
Юкни олувчининг ўзгаришига асос бўлган ҳужжат йўл қайдномасига илова қилинади.
Жўнатиш темир йўл станциясининг бошлиғи етказиш манзилидаги темир йўл станциясининг юк
жўнатувчи топшириғини бажариш тўғрисида телеграф орқали юборган хабарномасини олганда,
квитанцияда юк қабул қилишда янги юкни олувчини кўрсатиб, киритилган ўзгартишни имзоси ва
темир йўл станцияси штемпели билан тасдиқлайди ҳамда квитанцияни юк жўнатувчига
қайтаради.
Дастлабки юкни олувчи ўзгаргани тўғрисидаги телеграф хабарномаси етказиш манзилидаги темир
йўл станцияси томонидан юкни топшириш расмийлаштирилгандан сўнг олинган бўлса,
етказилган юк дастлабки
юкни олувчига топширилади.
Ҳаракат йўналишидаги темир йўл станцияларининг пломбалари
билан келган вагонлар ёки тижорат камчиликлари мавжуд бўлган вагонларни бошқа манзилга
ўзгартириш қатъиян тақиқланади.
170. Юкни олувчи воситалари билан юк тушириш учун вагонларни темир йўл станцияси
йўлларига олиб киришда, уларни топшириш бевосита тушириш жойи яқинида амалга оширилади
ва қабул қилиб топширувчининг ўрнатилган шаклдаги эслатмасида топшираётган ва қабул
қилаётган томонларнинг имзоси билан тасдиқланади.
171. Юкланган, шу жумладан контейнерлар ортилган вагонларни топширишда томонлар ташқи
Do'stlaringiz bilan baham: |