project.gov.uz
11.11.2020
47
кўринишни кўздан кечириш йўли билан вагон (контейнер) кузови созлигига, пломбалар
мавжудлигига ва уларда акс эттирилган белгилар юкхатида кўрсатилган маълумотларга мос
келишига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Юкларни очиқ ҳаракатдаги таркибда ташишда томонлар юк камомади излари йўқлигига ишонч
ҳосил қилиши шарт.
Вагонларни топширишда очиқ ҳаракатдаги таркибда ёхуд пломбасиз ёпиқ вагонларда тижорат ёки
техник носозлик, юкнинг камомади, бузилиши
ёки шикастланиши аломатлари аниқланганда – ушбу Қоидаларга мувофиқ
бундай ташишга рухсат берилганда, пломбалар йўқлиги аниқланганда – вагон варақасида
пломбалар осилганлиги ёки носоз пломбалар ҳақида белги мавжуд бўлганда, юкни топшириш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ текшириш ҳамда тижорат далолатномаси
ва умумий шаклдаги далолатнома тузиш йўли билан амалга оширилади.
Бундай ҳолатда вагонлар юк текширилгунига қадар умумий шаклдаги далолатнома тузилиб,
темир йўл станцияси пломбалари билан пломбаланади
ҳамда юкни олувчи томонидан вагон қабул қилинган вақтдан темир йўл станцияси ваколатли
ходими текшириш учун етиб келгунига қадар бўлган вақт вагоннинг
юк тушириш учун турган умумий вақтига қўшиб ҳисобланмайди.
172. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) етказиш манзилидаги темир йўл станциясида юк
массаси, жойлар сони ва юк ҳолатини қўйидаги ҳолатларда текшириши шарт:
а) юк носоз вагонда, шунингдек, пломбалари шикастланган вагонда
ёки ҳаракатланиш йўналишидаги темир йўл станциялари пломбалари билан келганда;
б) юк камомад, бузилиш ёки шикастланиш аломатлари билан очиқ ҳаракатдаги таркиб ва ёпиқ
вагонларда пломбаларсиз келганда, бундай ташиш ушбу Қоидаларда назарда тутилганда;
в) тез бузиладиган юклар ушбу юкни етказиб бериш муддати ёки машина ёрдамида совутиладиган
ва электр токи билан иситиладиган вагонларга хизмат кўрсатиш режими бузилган ҳолда
етказилганда;
г) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ортилган
юк жўнатиш темир йўл станциясининг шикастланмаган пломбалари
билан соз вагонларда, шунингдек, бундай ташиш ушбу Қоидаларда назарда тутилганда, юк
камомад, бузилиш ёки шикастланиш аломатларисиз очиқ ҳаракатдаги таркиб ва ёпиқ вагонларда
пломбаларсиз келганда;
д) темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан туширилган юклар умумий
фойдаланишдаги жойларда топширилганда.
Юқорида кўрсатилган ҳолларда тарали ва донали юклар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан фақат шикастланган жойларда
юк массаси ва ҳолатини текширган ҳолда топширилади.
Таранинг шикастланиши ёки юкнинг ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиҳатлар
аниқланганда, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) шикастланган жойларни очган ҳолда
фактуралар ва ҳисоб варақлар
бўйича шикастланган жойларда юкни текшириши шарт.
Юк жўнатувчи воситалари билан ортилган ва юк жўнатувчининг шикастланмаган пломбалари
билан соз вагонларда (контейнерлар) етказилган ҳамда бундай ташиш ушбу Қоидаларда назарда
Do'stlaringiz bilan baham: |