project.gov.uz 11.11.2020 55 дастлабки юкни олувчининг номи;
янги етказиш манзилидаги темир йўл станцияси;
янги юкни олувчининг номи;
манзилни ўзгартириш сабаблари;
манзилни ўзгартириши лозим бўлган юкнинг ташиш ҳужжатларини манзилни ўзгартиришдаги
темир йўл станциясида расмийлаштириш вазифаси ишониб топширилган ташкилот, мансабдор
ёки жисмоний шахс номи.
198. Юкни олувчи ўзгарганда ариза нусхаси дастлабки юкни олувчига
ҳам юборилиши керак.
Янги юкни олувчи номига юк манзилини ўзгартириш тўғрисидаги аризага барча тегишли
тўловларни амалга ошириш кафолатланган ҳолда янги юкни олувчининг юкни олишга доир
розилиги илова қилиниши лозим.
199. Юкни манзили ўзгартирилган янги ва дастлабки ташиш ҳужжатлари бўйича келгусидаги
ташишни расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Юклар манзилини ўзгартиришни расмийлаштириш вақтида ташиш ҳужжатларига ёзувлар
киритиш тартиби ушбу Қоидаларнинг 4–бобида кўзда тутилган.
200. Юкни олувчининг импорт юклар манзилини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқи Қоидаларнинг
ушбу бобига мувофиқ юк темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг) кириш чегара темир йўл
станциясини кесиб ўтган пайтдан бошлаб кучга киради.
Йўналишдаги темир йўл станциялари пломбалари ёки тижорат носозликлари билан йўл давомида
расмийлаштирилган далолатномалар бўйича вагонлар келганда, шунингдек, ХЮҚБ техник
шартлари талаблари бузилганлиги фактлари аниқланганда, вагонлар манзили ўзгартирилмайди.
201. Тўлиқ тўпламда ташилаётган контейнерлардаги юкларни,
шунингдек, битта юкхати бўйича ҳаракатланаётган маршрутлар ёки вагонлар гуруҳи манзилини
ўзгартириш умумий асосларда амалга оширилади.
Якка контейнерлардаги юкларни, уй–рўзғор буюмларидан ташқари, шунингдек, битта юкхати
бўйича ҳаракатланаётган маршрут ёки гуруҳнинг алоҳида вагонларини манзилини ўзгартиришга
йўл қўйилмайди. Етказиш манзилидаги темир йўл станцияларида янги ташиш ҳужжатлари
асосида келгусидаги ташиш расмийлаштирилган ҳолдагина маршрут ёки гуруҳ жўнатмаси
таркибида ҳаракатланаётган айрим вагонларни манзилини ўзгартиришга рухсат берилади.
202. Дастлабки ҳужжатлар бўйича манзилни ўзгартиришни расмийлаштириш вақтида темир йўл
станцияси томонидан ташиш ҳужжатларининг барча нусхаларида манзилни ўзгартириш
тўғрисидаги буйруқнинг рақами
ва санасини кўрсатган ҳолда ёзув киритилади. Бу ёзув темир йўл станциясининг календарь
штемпели ва темир йўл станцияси ваколати ходимининг имзоси
билан тасдиқланади.
203. Халқаро қатновда ташилаётган юклар манзилини ўзгартириш ишлари ХЮҚБда ўрнатилган
тартибда амалга оширилади.
204. Тез бузиладиган юклар манзилини ўзгартиришга тегишли сертификатда (мазкур маҳсулот
Ўзбекистон Республикасида сертификатланиши лозимлиги шарти билан) ёки товар
маркировкасида кўрсатилган муддат тугагунга қадар юкни янги манзилга етказиб бериш шарти