project.gov.uz
11.11.2020
51
Кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, мавжуд бўлган
юк тўлиқ рўйхатга олиниб, тижорат далолатномаси тузилганидан кейин
ёки экспертиза далолатномаси тузилганидан сўнг юкни олувчига юк топширилади.
185. Юкнинг камомади, бузилиши, шикастланишининг ҳажми ёки сабабини ҳамда унинг нархи
қанчага пасайганлиги суммасини аниқлаш учун экспертиза ўтказиш зарурати юзага келса, темир
йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
ўз ташаббусига кўра ёки юкни олувчи талабига биноан экспертлар ёки тегишли мутахассисларни
таклиф этади.
Зарур ҳолларда, темир йўл станцияси бошлиғи ёки темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
бўлинмаси раҳбари такроран экспертиза тайинлайди.
Экспертиза темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) ваколати ходими иштирокида
ўтказилади.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) вакиллари иштирокисиз
юкни олувчи томонидан ўтказилган экспертиза ҳақиқий ҳисобланмайди.
Эксперт чиқиши билан бир вақтда темир йўл станцияси юкни олувчини
бу ҳақда хабардор қилади. Юкни олувчи ўз номига келган юкнинг экспертизасида иштирок этиш
ҳуқуқига эга.
Тез бузиладиган юклар экспертизаси вагон очилган вақтдан бошлаб
24 соатдан кечикмаган ҳолда ўтказилиши керак.
Экспертиза натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Экспертиза далолатномаси,
экспертдан ташқари, экспертизада қатнашган барча шахслар томонидан имзоланиши лозим.
Экспертиза хулосалари далиллар билан тасдиқланган бўлиши керак
ҳамда юклар камомади, бузилиши ёки шикастланиши сабаблари тўғрисидаги тахминларга
асосланган бўлиши мумкин эмас.
Экспертиза харажатларининг тўлови эксперт кимнинг ташаббусига кўра чақирилганига қараб,
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ёки юкни олувчи томонидан тегишлича амалга
оширилади.
Кейинчалик экспертиза харажатлари юкнинг камомади, бузилиши
ёки шикастланишида айбдор бўлган томон зиммасига юклатилади.
Экспертиза нархи кўрилган зарар ҳажмидан юқори бўлса, экспертиза амалга оширилишига йўл
қўйилмайди.
Бундай ҳолларда юкнинг камомади, бузилиши ёки шикастланиши ҳажми
ёки сабаби ва зарар миқдори темир йўл станцияси бошлиғи ва юкни олувчи томонидан
аниқланади ҳамда тижорат далолатномасида кўрсатилади.
186. Юкнинг бузилиши ёки шикастланиши ҳолларида, уни олиб кетиш
ёки йўқ қилиш ишлари экология соҳасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга
оширилади.
187. Темир йўл станцияси, юкни олувчи талабига биноан, юкхатининг орқа томонидаги тегишли
графада юк топширилганлиги тўғрисида қуйидаги мазмунда белги киритиши шарт:
а) юк массасида, ушбу юк массасининг табиий камайиши меъёридан
ва нетто массасини аниқлаш натижаларидаги чекланган тафовутдан ортиқ бўлмаган миқдорда
Do'stlaringiz bilan baham: |