project.gov.uz 11.11.2020 52 камомад аниқланганда, шунингдек, ўғирлик аломатлари бўлмаганда ҳамда юк массасида, юкнинг
нетто массасини аниқлаш натижаларидаги чекланган тафовутдан ортиқ бўлмаган миқдорда
ортиқлик аниқланганда: “Юк массаси 20____ й. “____”__________да текширилганда
________________________ кг (рақамлар ва сўз билан) чиқди”;
б) юкни текшириш натижалари тижорат далолатномаси
билан расмийлаштирилганда: ______________ (нима тўғрисида) 20____ й. “___” _________ даги
________–сон тижорат далолатномаси тузилди”;
в) юк текширилмасдан топширилганда:
ёпиқ ҳаракатдаги таркибда (контейнерда) юк жўнатувчи пломбалари
билан келган юклар учун: “Мазкур юкхати бўйича юк _____–сон соз вагон/контейнерда (керак
бўлмагани ўчирилсин) юк жўнатувчининг соз пломбалари билан етказилди ва 20__ й.
“___”_____________да Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ текширилмасдан
топширилди”;
пломбасиз вагонларда, шунингдек, очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиладиган юклар учун: “Юк
мазкур юкхати бўйича ______-сон соз вагонда йўқолиш аломатларисиз етказилди ва 20__ й.
“___”_____________да Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ текширилмасдан
топширилди”;
очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиладиган ўрмончилик юклари ва тахта-ёғоч учун: “Юк мазкур
юкхати бўйича ______________–сон соз ярим очиқ вагон/платформада (керак бўлмагани
ўчирилсин) маркировкаси бутун ҳолда,
юк ортиш чизгисининг юқорига қараб торайган қисмидан фойдаланиб, маҳкамланиши бузилмаган
ҳолда (керак бўлмагани ўчирилсин) етказилди
ва 20__ й. “___”_____________да текширилмасдан топширилди”;
юк жўнатувчининг (юкни олувчи) кузатувчиси назорати остида ташиладиган юклар учун, ёки юк
жўнатувчи (юкни олувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ улар бошқа ваколатли шахс
томонидан қўриқланган бўлса: “Юк мазкур юкхати бўйича юк жўнатувчи (юкни олувчи)
кузатувчиси назорати остида
ёки юк жўнатувчи (юкни олувчи) томонидан тузилган шартномага мувофиқ бошқа ваколатли
шахс томонидан қўриқланган ҳолда етиб келди ва юкни олувчига бевосита кузатувчи (бошқа
ваколатли шахс) томонидан топширилди”.
188. Юк ҳақиқатда топширилган сана сифатида темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
воситалари ёрдамида юкни туширишда юкнинг темир йўл станцияси юк ҳовлисидан олиб чиқиш
санаси ёки умумий фойдаланишда бўлган
ва бўлмаган жойларда юкни олувчи воситалари ёрдамида юк тушириш
учун вагонни олиб кириш санаси ҳисобланади.
Ушбу бандда кўзда тутилган ёзувлар, лавозимини кўрсатган ҳолда, темир йўлнинг (инфратузилма
эгаси, ташувчи) ваколатли ходими имзоси
билан тасдиқланади.
Юкни олувчи юқорида айтиб ўтилган ёзувларни киритиш учун юк топширилган вақтдан
эътиборан уч кун давомида юкхатларини тақдим этиши шарт.
Ортиқча масса ва жойлар аниқланган ҳолларда, ушбу Қоидаларнинг
187–бандининг “а)” ва “б)” кичик бандларида кўзда тутилган ёзувлар темир йўл станцияси
томонидан мажбурий тартибда юкни олувчининг талабидан қатъи назар киритилади.