project.gov.uz
11.11.2020
53
189. Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) зиммасига юк текшириш мажбурияти юклатилган ҳолларда, вагон (контейнер) темир
йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи) ваколатли ишчиси иштирокида очилади.
190. Қўшимча йўллаш ҳужжатлар бўйича ташилаётган юк қуйидагича топширилади:
а) юкнинг асосий ташиш ҳужжатлари билан бирга келган қисми – юкхати
ва тижорат далолатномаси берилиб, йўл қайдномасига имзо қўйдирилган ҳолда;
б) юкнинг қўшимча йўллаш ҳужжатлари билан келган қисми – юкни олувчи томонидан асосий
юкхати ва тижорат далолатномаси тақдим этилганидан сўнг қўшимча йўл қайдномасига имзо
қўйдирилган ҳолда. Бу ҳолда, тижорат далолатномаси юкни олувчидан олиб қўйилади.
191. Ташишга доир барча ҳисоб–китоблар асосий юкхати бўйича амалга оширилади. Қўшимча
йўллаш ҳужжатлари бўйича етиб келган юк топширилгани тўғрисида темир йўл станцияси
томонидан асосий юкхатига ёзув киритилади.
Қўшимча йўллаш ҳужжатлари бўйича етказилаётган юк асосий ҳужжатлар билан келаётган юкка
нисбатан аввалроқ етиб келганда, юкнинг етиб келган қисмини топшириш юкни олувчи қўшимча
йўл қайдномасига имзо қўйгандан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, юкни олувчи
юкнинг олган қисмини асосий жўнатмага қўшиб ҳисоблаши ҳақидаги мажбуриятномани темир
йўл станциясига тақдим этади. Ушбу мажбуриятнома темир йўл станциясининг йиғмажилдларида
сақланади.
Юкни қабул қилиш тўғрисидаги квитанцияга мувофиқ, юк тўлиқ
ҳолда қўшимча йўллаш ҳужжати билан етиб келганда, темир йўл йўқотилганлар ўрнига юкхати ва
йўл қайдномаси нусхаларини тузади ва юк топширишни расмийлаштириш белгиланган тартибда
амалга оширилади.
192. Темир йўл станцияси юкнинг белгиланган етказиб бериш муддатида келмаганини юкни
олувчи томонидан тақдим этилган квитанцияда “Юк етиб келмади” ёзуви ва етказиш манзилидаги
темир йўл станциясининг календарь штемпели билан тасдиқлаши шарт.
Белгиланган етказиб бериш муддатида келмаган юкни қидириш ишлари юкни олувчи талабига
биноан етказиш манзилидаги темир йўл станцияси томонидан амалга оширилади.
Юкни қидириш талаби асослилигини тасдиқлаб, юкни олувчи темир йўл станцияси бошлиғига
квитанцияни, квитанция бўлмаганда эса қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши шарт:
етказиб берувчининг ҳисоб–фактураси (асл нусхаси ёки нусхалари), етказиб берувчининг (юк
жўнатувчи) ҳисоб–фактура ўрнига ўтувчи ҳужжати, юк ортилган темир йўл станциясининг юк
жўнатилгани тўғрисидаги маълумотномаси, кўрсатилган ҳужжатларда юк тури, ортилган санаси,
жўнатиш ва етказиш манзилидаги темир йўл станциялари, юк ташишга топширилган юкхати
рақами ва вагон рақами (вагонларда жўнатишда) каби маълумотлар бўлса.
193. Юклар ижарага олинган ёки хусусий (шахсий) вагонларда келганда, юкни олувчи юклар
туширилганидан сўнг Тариф қўлланмасига мувофиқ ташиш ҳақи тўловларини амалга оширган
ҳолда ушбу вагонларни эгаси ёки ижарачига қайтариш тўғрисида ташиш ҳужжатини
расмийлаштириши шарт.
Ижарага олинган ёки хусусий (шахсий) вагонлар бўш ҳолда етиб келганлиги тўғрисида темир йўл
станцияси вагон эгаси ёки ижарачини белгиланган тартибда хабардор этиши шарт.
194. Тегишли бўлмаган юкни олувчиларга юкни бериб юборишда айбдор бўлган шахслар қонунда
белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |