project.gov.uz
11.11.2020
61
231. Юк жўнатувчи ҳар бир юк ўрни ичига рўйхатни жойлаштириши шарт.
232. Юк жўнатувчи томонидан юк қиймати ошириб кўрсатилганини гумон қилишга асос мавжуд
бўлса, темир йўл станцияси зарурат бўлганда қийматни кўздан кечириб текшириш учун ташишга
тақдим этилган юкни очишни
талаб этади.
13
–
боб. Уюлган ҳолда ташиладиган ғалла юкларини ташиш тартиби
233. Жавдар, буғдой, сули, арпа, гречиха, тариқ, маккажўхори дони
ва сўталари, мойли ва дуккакли экинлар уруғлари, шоли, тегирмон ва дон чиқиндилари, кепак,
омухта емларни темир йўлларда дон ташувчи махсус вагонларда ёки юк жўнатувчилар томонидан
тақдим этиладиган эшик тўсиқлари (тўсиқ) билан жиҳозланган ёпиқ вагонларда уюлган ҳолда
ташишга рухсат берилади.
Тариқ, зиғир ва горчица уруғлари, сорго, чумизани ташиш вақтида
юк жўнатувчи вагон деворлари ва тўсиқларига қоғоз ёки юк тўкилишини олдини оладиган бошқа
материалларни ёпиштиради. Бошқа донли юклар, шунингдек, ун, ёрма ва калибрланган
маккажўхори уруғлари фақат тарада ташилади.
234. Ғалла юклари ва уюлган ҳолда ташиладиган юкларни ортиш
учун зарур бўлган мосламалар ва материаллар юк жўнатувчилар томонидан олдиндан тайёрлаб
қўйилиши лозим.
Ташиш мосламаларини юк ортиш вақтида ўрнатиш ва юк тушириш вақтида ечиб олиш, юк ортиш
ва тушириш ишлари кимнинг воситалари ёрдамида бажарилишига қараб, юк жўнатувчи, юкни
олувчи ёки темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан бажарилади. Ўрнатилган ташиш
мосламалари
ҳақидаги маълумотларни юк жўнатувчи юкхатида кўрсатиши мумкин.
Вагонларга тўсиқлар ва панжараларни ўрнатиш, уларни маҳкамлаш, вагонлар люкларини тўсиш
ва бошқа қўшимча ишлар, ташиш мосламаларини тўғри ўрнатиш ва маҳкамлаш учун жавобгар
бўлган юк жўнатувчи томонидан бажарилади. Юк жўнатувчига тегишли барча ташиш
мосламалари етказиш манзилидаги темир йўл станциясида юкни олувчига юк билан биргаликда
топширилади.
Тўсиқлар вагон эшиклари графаларига (тўсиқнинг метал қоплама тешиклари орқали) ҳар бир
томонидан 100 – 110 мм дан узун бўлмаган иккита мих
билан қоқилади.
Дон тўсиқларининг люк задвижкаларини мих билан қоқиш тақиқланади.
235. Дон (жавдар, буғдой, арпа, сули, маккажўхори дони), нўхат, гречихани ечиладиган ва
ечилмайдиган тўсиқларга эга бўлган тўрт ўқли ёпиқ вагонларда уюлган ҳолда ташиш вақтида юк
вагон эшиги ўрнининг юқори қисмидан 10 см пастда жойлаштирилиши лозим. Бунда, дон
(жавдар, буғдой, арпа, сули, маккажўхори дони) нинг вагон ён деворлари томонига табиий қиялик
бурчаги остида кўтарилишининг боши дон тўсиғи четидан камида 100 см, нўхат ва гречиха учун
эса камида 150 см масофада бўлиши лозим.
Тариқ, зиғир, горчица ва жавдар уруғлари ғалла тўсиғининг юқори қисмидан 10 см пастда вагон
ён деворларига қараб кўтарилмасдан ортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |