project.gov.uz
11.11.2020
62
Ўзи зичланадиган эшиклар билан жиҳозланган тўрт ўқли ёпиқ вагонларга дон вагон томида
жойлашган люклар орқали ортилади.
Юкларни тўкилган ёки уюлган ҳолда люк сатҳидан юқори қилиб ортиш вақтида юк жўнатувчи
вагонлар люкларини зич ёпиши ва ички томонидан қоп матоси ёки бир неча қатламли қалин қоғоз
билан бекитиши лозим.
236. Ғалла юкларини ортиш учун соз ва тозаланган, зарур ҳолларда эса ювилган вагонлар олиб
кирилади.
Ҳаракатдаги таркибнинг ғалла юкларини ташиш учун яроқлилиги тижорат жиҳатидан, юк ортиш
юк жўнатувчи воситалари билан амалга оширилса,
юк жўнатувчи томонидан аниқланади, юк ортиш темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
воситалари билан бажарилса, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан аниқланади.
Юк жўнатувчи юк ортишдан аввал вагонлар ва тўсиқлар созлиги, тозаланганлиги, уларда
зараркунандалар, дон тўкилишига сабаб бўлувчи тешик
ва тирқишлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) билан келишган ҳолда, оммавий ташишлар даврида
дон ортиш учун вагонларнинг яроқлилигини олдиндан кўздан кечириш юк жўнатувчи вакили
томонидан вагонларни ювиш ва тайёрлаш пунктларида амалга оширилиши мумкин.
237. Ғалла юклари, мойли ва дуккакли экинлар уруғлари ваколатли органларнинг тегишли
сертификатлари ва хулосаси (ушбу маҳсулот мажбурий равишда сертификатланиши лозим
бўлиши шарти билан) мавжудлигида ташишга тақдим этилиши лозим.
238. Намлиги 16% гача бўлган донларни ва намлиги 15% гача
(шу жумладан 15%) бўлган тариқни ташиш ваколатли органларнинг тегишли хулосаларида
кўрсатилган умумий асосларда амалга оширилади.
Намлиги 16% дан юқори бўлган донлар ва намлиги 15% дан юқори бўлган тариқ фақатгина
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат
инспекциясининг (бундан буён матнда “Ўздавкарантин” инспекцияси деб юритилади) карантин
рухсати билан ташилади.
239. Зарарланган донлар, бундай донларни қайта ишлаш учун ажратилган корхоналарга ташилади.
Зарарланган донлар ташилгандан кейин вагонлар ва ғалла тўсиқларининг дезинсекцияси дон
маҳсулотлари ташкилотларининг воситалари билан ва улар ҳисобидан амалга оширилади.
Вагонлар ва тўсиқлар дезинсекцияси темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) ва ғалла
маҳсулотлари ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Дезинсекция ўтказилгандан кейин ғалла маҳсулотлари ташкилотлари темир йўл станциясига
вагонлар ва тўсиқлар зарарсизлантирилгани ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши шарт.
240. Ғалла тўсиқларини вагонларга ортиш ва тушириш умумий фойдаланишда бўлмаган жойларда
юк жўнатувчи ва юкни олувчи томонидан бажарилади.
Ғалла тўсиқлари вагон эшиги графаларидан ломнинг текис учи билан зарба бермасдан
ажратилиши керак.
241. Ғалла юкларини ечиб олинмайдиган эшик тўсиқлари
билан жиҳозланган вагонларга уюлган ҳолда ортишдан олдин темир йўлнинг (инфратузилма
эгаси, ташувчи) ваколатли ходимлари тўсувчи тўсиқлар ва уларни ташиш ҳолатидан (тўсиқлар
Do'stlaringiz bilan baham: |