project.gov.uz
11.11.2020
59
219. Вагонлар станция темир йўлларида юк ортишда (туширишда) туриб қолишининг бошланиши
вақти сифатида вагонлар юк ортиш (тушириш)
учун олиб кирилган вақт ҳисобланади, вагонлар юк ортишда (тушириш) туриб қолишининг
тугаши вақти сифатида юк жўнатувчининг (юкни олувчи)
олиб кирилган вагонларни бир вақтнинг ўзида олиб чиқишга тайёрлиги тўғрисидаги хабарномаси
темир йўл станцияси томонидан олинган вақт ҳисобланади.
Фронт бўйлаб олиб кирилган, юк ортилган (туширилган) муддатлари
ҳар хил бўлган вагонлар гуруҳи учун юк ортилган (туширилган) муддат энг узоқ бўлган вагонлар
учун белгиланган муддатлар тақдим этилади.
Тақдим этилган партия бутунлай бўшатилмагунча темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
томонидан олиб кетилган вагонлар, улар олиб чиқилган вақтдан эътиборан юк жўнатувчи (юкни
олувчи) ҳисобидан чиқарилади.
220. Агар ортилган ногабарит ва габаритли юкларнинг жойлаштирилиши
ва маҳкамланиши техник шартлари ўрнатилмаган бўлса, шунингдек, махсус ҳаракатдаги
таркибларда ташиладиган габаритли оғир вазнли юклар тасдиқланган ҳисоб–китоблар ва
чизмаларга мос келмаса, вагонларнинг туриб қолиши
ХЮҚБ техник шартларига ёки ногабарит ва оғир вазнли юкларни ташиш
бўйича Йўриқномаларига мувофиқ юкларни қабул қилишдан олдин юк жўнатувчи ҳисобида
ҳисобланади.
221. Вагонларнинг темир йўл шохобча йўлларида туриб қолиши вақтини ҳисоблаш Ўзбекистон
Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ амалга оширилади.
222. Ушбу Қоидаларнинг 18, 19, 20, 21–иловаларида кўрсатилган муддатлар умумий
фойдаланишдаги жойларда юк жўнатувчи ёки юкни олувчининг воситалари билан юк ортиш ва
туширишда вагонларнинг туриб қолиш вақти меъёрини белгилаш учун, шунингдек, темир йўл
шохобча йўлидан фойдаланиш шартномасини ва вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
шартномасини тузиш
ва қайта тузиш вақтида вагонларга юк ортиш ва тушириш вақти меъёрини белгилаш учун
қўлланилади.
223. Фронт бўйлаб жойлашадиган вагонлар тўлиқ партиясининг юкини механизациялашган
усулда ортиш ва туширишда туриб қолиш вақти меъёри
ушбу юкнинг битта вагонини механизациялашмаган усулда ортиш ёки тушириш учун умумий
ҳисобда белгиланган муддатдан ошмаслиги лозим.
224. Корхонада юк ортиш–тушириш машиналари қўлланилса
ёки ушбу Қоидаларнинг 20, 21–иловаларида кўрсатилмаган юкларни ортиш
ва тушириш ишлари механизациялашган усулда бажарилса, юк ортиш ва тушириш муддатлари юк
жўнатувчи ёки юкни олувчи томонидан темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) билан
биргаликда ишлаб чиқилади. Бундай муддатларни ишлаб чиқиш ушбу Қоидаларнинг
22–иловасида кўзда тутилган Вагонлар юкларини механизациялашган усулда ортиш ва тушириш
муддатларини ҳисоблаш методикасига мувофиқ амалга оширилади.
225. Жўнатилаётган юклар массасини аниқлаш, уларни дозалаш, келаётган юкларни тарозида
ўлчаш Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида
ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Вагонларнинг вазнини ўлчаш ва юкларни дозалаш ишлари юк ортиш
билан бир вақтда амалга оширилиши керак. Дозалаш ва вазн ўлчаш дозалаш тарозилари
Do'stlaringiz bilan baham: |