project.gov.uz 11.11.2020 56 билан рухсат берилади.
205. Уй–рўзғор буюмларини манзилини ўзгартириш ҳақидаги ариза
юкни олувчи томонидан дастлабки етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғига тақдим
этилади.
Бундай ариза бошқа шахс томонидан, юкни олувчи ишончномаси асосида, юк қабул қилинганлиги
ҳақидаги квитанциянинг асл нусхаси ва уй–рўзғор буюмларини янги манзилга етказишга доир
янги юкхати илова қилинган
ҳолда берилиши мумкин.
Уй–рўзғор буюмларини манзилни ўзгартириш тўғрисидаги ариза жўнатиш темир йўл станцияси
бошлиғи ёки янги етказиш манзилидаги темир йўл станцияси бошлиғи орқали берилиши мумкин.
Уй–рўзғор буюмларини манзилни ўзгартириш ҳақидаги аризани олган темир йўл станцияси
бошлиғи квитанциянинг орқа томонига қуйидаги мазмунда ёзув киритади: “____________ темир
йўл станцияси манзилини ўзгартириш ҳақидаги ариза темир йўл томонидан қабул қилинди”.
Ушбу ёзув темир йўл станцияси бошлиғи имзоси ва темир йўл станцияси календарь штемпели
билан тасдиқланади, шундан сўнг квитанция юк эгасига қайтарилади.
Уй–рўзғор буюмларини манзилини ўзгартириш ҳақидаги ариза жўнатиш темир йўл станцияси ёки
янги манзилдаги темир йўл станцияси бошлиғига берилган бўлса, улар юкни олувчининг аниқ
манзилини кўрсатган ҳолда уй–рўзғор буюмлари манзили ўзгаргани ҳақида дастлабки манзилдаги
темир йўл станцияси бошлиғига телеграмма орқали хабар бериши лозим.
Дастлабки манзилдаги темир йўл станцияси бошлиғи телеграммани олиши билан янги ташиш
ҳужжатларини тузади ва “Юк жўнатувчи” графасига:
“ДС _______ (станция)_____ юк эгасининг топшириғига асосан ________ (юк эгаси фамилияси)”
ёзувини кўрсатади.
206. Манзилни ўзгартиришни янги ташиш ҳужжатлари асосида расмийлаштиришда, ариза
берувчи дастлабки ташиш ҳужжатлари бўйича юк ташиш юзасидан сўнгги ҳисоб–китобларни
бажариши ва янги ташиш ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга ошириши шарт.
207. Манзилни ўзгартиришни расмийлаштирилганидан сўнг темир йўл станциясининг ваколатли
ходими махсус китобда манзили ўзгарган юк тўғрисидаги барча маълумотларни қайд этиши
лозим, жумладан: манзилни ўзгартириш санаси; вагон рақами; дастлабки ташиш ҳужжатининг
рақами; жўнатиш темир йўл станцияси; юк номи ва вазни; жойлар сони; дастлабки юкни олувчи
номи; янги ташиш ҳужжатининг рақами (дастлабки ҳужжатлар бўйича манзилни ўзгартириш
вақтида дастлабки ҳужжат рақами кўрсатилади); янги етказиш манзилидаги темир йўл станцияси;
юк вазни; жойлар сони; янги юкни олувчининг номи; манзилни ўзгартириш тўғрисидаги
буйруқнинг санаси
ва рақами; буйруқни имзолаган шахс.
208. Темир йўл станцияси ҳудудида юкхатида кўрсатилган юкни олувчи йўқ бўлса, юк
жўнатувчининг кўрсатмасига биноан юкни манзилини ўзгартириш, Ўзбекистон Республикаси
Темир йўл уставига мувофиқ, дастлабки ҳужжатлар бўйича янги етказиш манзилидаги темир йўл
станциясида янги юкни олувчидан ташиш ҳақи тўловларини ундирган ҳолда амалга оширилади.
Юкни манзилини ўзгартириш вақтида ташиш ҳақи тўловларини ҳисоблаш
ва ундириш қуйидагича амалга оширилади:
а) юк ҳаракатланиш йўналишидаги темир йўл станциясида топширилиши керак бўлса, ташиш