project.gov.uz
11.11.2020
58
214. Юкни дастлабки етказиш манзилидаги темир йўл станциясидан манзилни ўзгартириш
тўғрисидаги ариза юк ушбу темир йўл станциясига келишидан аввал берилса, шунингдек, юк
манзили йўл давомида ўзгартирилса, вагонлар манзилини ўзгартиришни туриб қолгани учун
жарима ундирилмайди.
Юкни манзилини ўзгартиришни ҳақидаги ариза дастлабки етказиш манзилидаги темир йўл
станциясида юкни олувчига вагон юк тушириш учун олиб кирилгандан сўнг берилган бўлса,
вагон юк тушириш учун олиб кирилган вақтдан янги ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш
вақтигача туриб қолгани
учун Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ жарима ҳисобланади.
Юкни олувчининг манзилини ўзгартиришни расмийлаштириш
учун вагонни ушлаб туриш ҳақидаги аризасига кўра вагон юк тушириш
учун олиб кирилмаган бўлса, вагон туриб қолгани учун жарима манзилни ўзгартириш ҳақидаги
ариза берилган вақтдан бошлаб ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш вақтигача бир баробар
миқдорда ҳисобланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг ижарага олинган ёки хусусий
(шахсий) вагонлари юк ортилган ва бўш ҳолатда манзили ўзгарганда, Ўзбекистон Республикаси
Темир йўл уставига мувофиқ жарима
50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
11–боб. Юкларни ортиш ва тушириш муддатлари
215. Юкларни юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар воситалари
билан умумий фойдаланишда бўлган ва бўлмаган жойларда механизациялашмаган усулда ортиш
ва тушириш муддатлари тўрт ўқли вагонлар
учун ушбу Қоидаларнинг 18, 19–иловаларида, механизациялашган усулда ортиш
ва тушириш муддатлари тўрт ўқли вагонлар учун ушбу Қоидаларнинг
20 ва 21–иловаларида келтирилган.
216. Саккиз ўқли вагонларда ташиш вақтида юкларни ортиш ва тушириш учун тўрт ўқли вагонлар
учун белгиланган муддатлар икки баробар кўпайтирилган ҳолда тақдим этилади. Тирик балиқ
ташувчи вагонларга юк ортиш ва тушириш муддатлари чекланмайди.
Ногабарит юкларни ҳамда транспортерларда ва махсус жиҳозланган платформаларда
ташиладиган юкларни ташишда, юк ортиш ва тушириш муддатлари темир йўл станциялари,
темир йўл (инфратузилам эгаси, ташувчиси) минтақавий бўлинмалари, шунингдек, шохобча
йўлларининг маҳаллий иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда темир йўл томонидан белгиланади.
217. Цистерналар ва бункерли ярим очиқ вагонларга қуйилган ва тўкилган ҳолда муддатлари
Суюқ юкларни қуйилган ҳолда ташиш қоидаларига мувофиқ ўрнатилади.
218. Вагонлар тариқ, зиғир ва хантал уруғлари, сорго ва чумиза ташиш
учун жиҳозланганда, ушбу Қоидаларнинг 13–бобига мувофиқ юк жўнатувчи илтимосига кўра
жисмоний вагонга юк ортиш учун қўшимча 20 дақиқа вақт берилиши лозим.
Жонзодларни туширишда темир йўл станцияси бошлиғи, юкни олувчининг илтимосига кўра,
гўнгни тўплаш учун, ушбу Қоидаларнинг 19–иловасида келтирилган муддатларга қўшимча
равишда ёзда 30 дақиқа, қишда – 1 соат тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |