project.gov.uz
11.11.2020
60
пунктларида амалга оширилаётган бўлса, уюлган ҳолда ташиладиган юкларни ортишда дозалаш
ишлари ҳажмини қисқартириш чораларини кўриш лозим. Бундай чоралар дозалаш ва вазн ўлчаш
ишларини бирлаштириш ва дозалаш ишларини максимал тарзда механизациялашган усулда
амалга оширишдан иборатдир.
Дозалаш пунктларида битта вагон учун вазн ўлчаш ва дозалаш вақтининг дақиқаларда
белгиланган меъёрлари ушбу Қоидаларнинг 23–иловасида келтирилган меъёрлардан ошмаслиги
лозим.
12–боб. Қиймати эълон қилинган юкларни ташиш тартиби
226. Юк жўнатувчи қуйидаги юкларнинг қийматини эълон қилиши шарт:
а) қимматбаҳо металлар ва улардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо тошлар, нархнома бўйича нархи
белгиланмаган санъат асарлари, суратлар, ҳайкаллар, бадиий буюмлар, антиквар ашёлар,
гиламлар, нархи тасдиқланмаган тажриба машиналари, ускуналар ва мосламалар. Кўрсатилган
юклар юк жўнатувчи томонидан пломбаланган ёки муҳрланган тарада (қадоқда) ташишга тақдим
этилиши лозим;
б) юк жўнатувчилар кузатувчиларисиз ташилаётган уй–рўзғор буюмлари.
227. Очиқ ҳаракатдаги таркибда тўкилган, уюлган, қуйилган
ҳолда кузатувчилар иштирокида, юк жўнатувчининг пломбалари
билан ташилаётган юклар, шунингдек, тез бузилувчан ва хавфли юклар қиймати эълон
қилинишига йўл қўйилмайди. Битта юкхати бўйича ташилаётган
юк қисмининг қиймати ҳам эълон қилинишига йўл қўйилмайди.
Юқорида кўрсатилмаган бошқа юкларнинг қийматини юк жўнатувчининг хоҳишига кўра эълон
қилиш мумкин.
228. Юкнинг эълон қилинган қиймати унинг ҳақиқий қийматидан юқори бўлмаслиги керак.
229. Қиймати эълон қилинган юкни ташишга тақдим этишда юк жўнатувчи ушбу Қоидаларнинг
24–иловасига мувофиқ белгиланган шакл бўйича юк жойлари рўйхатини уч нусхада тузиши шарт.
Биринчи нусха ташиш ҳужжатлари
билан етказиш манзилидаги темир йўл станциясига юборилади, иккинчи нусхаси жўнатиш темир
йўл станциясида қолади, учинчи нусхаси юк жўнатувчига берилади.
Уй–рўзғор буюмлари рўйхатида юк жўнатувчи ҳар бир жойнинг эълон қилинган қийматини
кўрсатиши шарт. Қадоқланган буюмлардан (рўйхатнинг
6–графаси) ҳар бирининг қийматини кўрсатиш шарт эмас.
230. Ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда жўнатиш темир йўл станциясининг ваколатли
ходими рўйхатда юкхати рақамини кўрсатади,
“Рўйхат қабул қилинди...” графасига имзо қўяди ва темир йўл станциясининг календарь
штемпелини босади. Рўйхатнинг бир нусхаси юк жўнатувчига қайтарилади, бошқаси эса темир
йўл станциясининг йиғмажилдида қолади
ва етказиш манзилидаги темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) тегишли
минтакавий бўлинмаси биринчи талабига мувофиқ юборилиши лозим бўлади. Рўйхат бир нечта
варақда тузилган бўлса, календарь штемпели
ҳар бир вараққа босилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |