Текст проекта 24247-(24247)



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/263
Sana03.10.2022
Hajmi2,04 Mb.
#851147
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   263
Bog'liq
Yangi yoʻriqnoma(ppg)

project.gov.uz
11.11.2020
68
м) қолган юклар ушбу Қоидаларга мувофиқ.
Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган юкларни юк жўнатувчи ёки юкни олувчи кузатувчилари
ҳамроҳлигида ташиш юк жўнатувчи ёки юкни олувчи хоҳишига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия,
Ички ишлар вазирлиги ва банк муассасаларининг қўриқланиши ва кузатиб борилиши талаб
этиладиган юклари, шу жумладан саноат корхоналаридан жойда қабул қилинган, бошқа
вазирликлар (идоралар) томонидан кўрсатилган вазирликлар (идоралар) манзилига етказиладиган
юклар қайд этилган вазирлик ва идоралар воситалари ёрдамида ва улар томонидан белгиланган
тартибда кузатилади ва қўриқланади.
263. Юк жўнатувчи ёки юкни олувчи ишчилари ҳамда юк жўнатувчи
ёки юкни олувчилар билан юкларни кузатиб боришга доир шартнома тузган ташкилотлар
ишчилари юкни кузатиб бориши мумкин.
Ташишни расмийлаштиришда юкни кузатиб бориш топширилган кузатувчи жўнатиш темир йўл
станциясига паспорт ва хизмат сафари гувоҳномасини
(у мавжуд бўлган ҳолда) тақдим этиши шарт.
264. Ташиш ҳужжатлари тўпламида юк номининг тагида юк жўнатувчининг (юкни олувчининг)
кузатувчиси ҳамроҳлигида ташилаётгани тўғрисидаги ёзув киритилади ҳамда кузатувчининг
фамилияси, исми ва шарифи, паспортининг серияси ва рақами, хизмат сафари гувоҳномаси
(мавжуд бўлган ҳолда) кўрсатилади.
Кузатувчилар алоҳида вагонда кетаётган бўлса ёки юк ортилган бир нечта вагонни кузатиб
бораётган бўлса, қўшимча равишда: “Кузатувчилар ________–сон вагонда кетмоқда” ёзуви
киритилади.
265. Кузатувчининг йўл кираси учун ўрнатилган тариф бўйича тўлов ундирилади. Бу тўлов
юкхатига киритилади ва ташиш тўловлари билан бир вақтда ундирилади.
266. Кузатувчи ўзи билан вагонда умумий массаси 36 кг дан ортиқ бўлмаган бепул қўл юкини (энг
зарур воситалар, озиқ–овқат маҳсулотлари) ташиш ҳуқуқига эга.
Кузатувчида кўрсатилган меъёрдан ортиқ қўл юки аниқланганда,
ундан майда жўнатмалар учун энг юқори тариф бўйича қўл юкининг ортиқча массаси учун ташиш
ҳақи ундирилади.
267. Жўнатиш темир йўл станцияси томонидан ушбу Қоидаларнинг
30–иловасида кўрсатилган шакл бўйича, йўл қайдномаси корешогига имзо қўйдирилиб,
кузатувчига ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома топширилади. Гувоҳномага темир йўл
станцияси бошлиғи ёки темир йўл станциясининг у томонидан ваколат берилган ходими имзо
қўяди.
Гувоҳномани олганда кузатувчи гувоҳнома орқа томонида кўрсатилган кузатувчининг асосий
мажбуриятлари билан танишиши ва бу ҳақда гувоҳномага имзо чекиши лозим.
268. Юкларни кузатиб бориш учун кузатувчилар сони юк жўнатувчи томонидан аниқланади.
Битта вагонга иккитадан ортиқ кузатувчи тайинлашга рухсат берилмайди.
Юк жўнатувчи ташиш вақтида кузатувчиларни алмаштириш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда
алмашиш амалга оширилаётган темир йўл станциясининг ваколатли ходими томонидан ташиш
ҳужжатлари тўпламига кузатувчи алмашаётгани тўғрисида қуйидаги ёзув киритилади:
“___________да (темир йўл станцияси номи) кузатувчилар алмашди ва янги кузатувчилар



Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish