15–боб. Очиқ ҳаракатдаги таркибда юкларни ташиш тартиби
248. Очиқ ҳаракатдаги таркибда (платформа ва ярим очиқ вагонларда)
ушбу Қоидаларнинг 29–иловасида кўрсатилган юкларни ташишга рухсат этилади. Тош кўмир,
кокс, маъдан ва маъдан концентратларини ташиш ярим очиқ вагонларда амалга оширилади.
Кўрсатилган иловада қайд этилмаган юклар очиқ ҳаракатдаги таркибда
project.gov.uz
11.11.2020
65
юк жўнатувчининг (юкни олувчи) универсал ёки махсус контейнерларида ташилиши мумкин.
Бунда, юк жўнатувчи юкларни очиқ ҳаракатдаги таркибда махсус контейнерларда тақдим этиши
муайян маҳсулот транспортировкасининг
бундай усули техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар шартларига,
контейнернинг конструкцияси ва параметрлари эса ушбу норматив ҳужжатлар талабларига тўғри
келиши шарти билан мумкин бўлади.
Очиқ ҳаракатдаги таркибда хавфли юкларни ташишга Хавфли юкларни ташиш қоидаларида
кўрсатилган ҳоллардагина рухсат берилади.
249. Юк жўнатувчининг илтимосига кўра, истисно тариқасида, темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) ушбу Қоидаларнинг 29–иловасида кўрсатилмаган юкларни очиқ ҳаракатдаги таркибда
ташишни, юкни олувчи бундай ташишга рози бўлиши шарти билан ҳал этади.
Бундай ҳолларда юк жўнатувчи йўл давомида юкнинг бут сақланиши таъминланадиган тарзда
юкни тайёрлаши ва очиқ ҳаракатдаги таркибга ортиши керак. Юкхатининг “Юк жўнатувчининг
алоҳида маълумотлари ва белгилари” графасига “Очиқ вагонда ташишга розиман, юкни олувчи
билан келишилган. Мазкур ташишда юкнинг бузилиши, камомади, сифатининг ўзгариши билан
боғлиқ масалалар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) иштирокисиз ҳал этилади” белгисини
юк жўнатувчи қўйиши керак.
250. Битта жойи 500 кг дан ортиқ массани ташкил этган оғир вазнли юкларни ярим очиқ
вагонларга юклашга улар кўтариш механизмларига
эга бўлган темир йўл станцияларига етказилган ҳолларда рухсат берилади.
Бунда, етказиш манзилидаги темир йўл станциясининг кўрсатилган юкни тушириш имконияти
мавжудлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи бўлган ҳолдагина ортиш амалга оширилади. Ушбу чеклов,
юкни темир йўл шохобча йўлларига олиб кириш кўзда тутилган ҳолларда юкни олувчилар номига
жўнатилган юкларга нисбатан қўлланилмайди.
251. Тез ёнувчан тара ва қадоқларни очиқ ҳаракатдаги таркибларда ташишга йўл қўйилмайди.
252. Ушбу Қоидаларнинг 29–иловасида кўрсатилган, таркибида майда қисмлар (ўлчами 13 мм дан
ортмайдиган заррачалар) мавжуд бўлган юкларни очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиш имконияти
юк ташувларини прогнозлаш чоғида
юк жўнатувчи томонидан аниқланади.
253. Таркибида майда қисмлар мавжуд бўлган юкларни ортишдан аввал,
юк жўнатувчи мазкур ҳаракатдаги таркибда ташишга тақдим этилаётган юклар йўқолиши юзага
келмаслигига ишонч ҳосил қилиши зарур. Платформа ёки вагон кузови соз бўлиб, вагоннинг
конструктив тирқишлари орқали юкнинг йўқолиши эҳтимоли бўлса, юк жўнатувчи вагон ва
юкнинг бутлигини таъминлайдиган, поездлар ҳаракатининг хавфсизлигига хавф солмайдиган,
юкнинг сифатига негатив таъсир этмайдиган воситалар билан ушбу тирқишларни тўсиш бўйича
қўшимча чораларни кўриши шарт.
Конструктив тирқишларни тўсиш учун темир йўл станцияси бошлиғи
юк жўнатувчига қўшимча вақт қўшиб беради, лекин бу вақт бир вақтда тақдим этилган
вагонларнинг тўлиқ партияси учун 60 дақиқадан ортиқ бўлмайди.
Бундай юкларни ташиш учун мўлжалланган махсус вагонларга юк ортишда кўшимча вақт тақдим
этилмайди.
254. Таркибида майда қисмлар (заррачалар) мавжуд бўлган юкларни очиқ ҳаракатдаги таркибга
юклашда юк жўнатувчи майда заррачалар учиб кетишини ҳамда вагон бортидан юқорироқ
Do'stlaringiz bilan baham: |