project.gov.uz
11.11.2020
73
тайёрланиши ва биринчи навбатда олиб кирилишини таъминлаши, юк жўнатувчилар эса –
номаршрут ортишдан устувор равишда
уларга юк ортиши шарт.
Темир йўл шохобча йўлларига вагонларни юк ортиш учун тақдим этиш,
юк туширилгандан сўнг ўша йўлларда вагонлардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади.
Юк жўнатувчилар маршрутларга юк ортиш учун олиб кирилган вагонларни юк ортиш ва
туширишда турган вагонларга алмаштириши мумкин, айланма маршрутлар ва вертушкалар
таркибидаги вагонлар бундан мустасно.
290. Қуйидаги ҳолларда маршрутга юк ортиш темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) айби
билан таъминланмаган ҳисобланади:
а) маршрутга юк ортиш учун вагонлар тўлиқ ёки қисман олиб кирилмаганда ёҳуд носоз ёки
берилган юк турига мос келмайдиган вагонлар олиб кирилганда;
б) берилган ҳисобот суткасида маршрутни ортиш учун тўлиқ бўлмаган муддатларда вагонларни
олиб кириб бериш, агар юк жўнатувчилар ҳисобот суткаларининг охиригача юкларини юкламаса
ва темир йўлга топширмасалар.
Мазкур ҳисобот суткаларида тўлиқсиз муддат билан маршрутни ортишга вагонларни тақдим
этишда юк жўнатувчини, темир йўллари минтақавий бўлинмалари (инфратузилма эгаси,
ташувчи), темир йўл станцияларни
уларни амалга оширишдан озод қилмайди, яъни вагонларни тақдим этишдан.
Маршрутларга юк ортиш ишлари шохобча темир йўлларидан фойдаланиш
ва вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномасида белгиланган муддатларда якунига
етказилиши керак.
291. Қуйидаги ҳолларда маршрутга юк ортиш юк жўнатувчи айби
билан таъминланмаган ҳисобланади, агар:
а) ортиш учун тайинланган мазкур суткада ва ортиш учун тўлиқ муддат билан темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан таъминланган вагонлар ортилмаган ва ҳисобот
суткасининг охиригача темир йўлга (инфратузилма эгаси, ташувчи) топширилмаган маршрут;
б) юк жўнатувчи маршрутнинг календарь прогнози бўйича ортишдан бош тортса;
в) маршрут ёки маршрут ядроси ушбу Қоидаларнинг 279 ва 281–бандларида белгиланган кам
оғирликда ёки вагонлар сони ўрнатилган меъёрга қарши темир йўлга (инфратузилма эгаси,
ташувчи) берилса ёки у юк жўнатувчи томонидан поездлар тузиш режаси ва Ўзбекистон
Республикаси темир йўлларидан техник фойдаланиш Қоидаларини бузиш билан тузилса.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) минтақавий бўлинмасининг раҳбари билан келишилган
ҳолда ушбу Қоидаларнинг 2–бобига мувофиқ маршрутни етказиш манзили янгисига
алмаштирилган бўлса, маршрутга юк ортиш муддатлари бузилмаган ҳисобланади.
292. Ушбу Қоидаларнинг 290 ва 291–бандларида кўрсатилган жўнатувчи маршрутларга юк ортиш
таъминланмаган барча ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига асосан айбдор
томондан бошқа томон фойдасига ҳар бир юк ортилмаган маршрут учун жарима ундирилади,
ташувлар прогнози бажарилмагани учун жарима бундан мустасно.
Маршрутларга юк ортиш прогнози бажарилмай қолишига йўл қўйилганда маршрутларга юк
Do'stlaringiz bilan baham: |