project.gov.uz
11.11.2020
72
юкни олувчиларга юк тушириш темир йўл станциялари бўйича вагонларни манзилга жўнатиш
амалга ошириладиган тарқатиш пунктларидаги маршрутлар. Маршрутларнинг тарқатиш
пунктлари ва улар амал қиладиган ҳудудлар рўйхати тегишли вазирлик ва идоралар билан
келишган ҳолда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан ўрнатилади;
Ушбу банднинг “б”, “в” ва “г” кичик бандларида кўзда тутилган маршрутлар тарқатиш (ажратиш)
маршрутларига мансубдир.
285. Юкларни маршрутларда ташишни прогнозлашда маршрутлар қайта ишлов берилмасдан
ўтадиган йўлининг энг узоқ масофаси инобатга олиниши керак.
Юк жўнатувчилар томонидан тақдим этилаётган юкларни маршрутларда ташиш тўғрисидаги
ойлик прогнозларда темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) тегишли минтақавий
бўлинмалари маршрутларнинг
техник–иқтисодий самарадорлигини текширади.
286. Тарқатиш пунктларига жўнатувчи маршрутларда юкларни ташишда
юк жўнатувчилар маршрутларда юкларни ташиш тўғрисидаги ойлик прогнозларда тарқатиш
пунктлари номини, маршрутлар миқдори ва уларда мавжуд
бўлган вагонларнинг умумий сонини ушбу тарқатиш пункти амал қилиши худудига кирувчи
етказиш (юк тушириш) жойлари бўйича тақсимлаган
ҳолда кўрсатиши шарт.
287. Маршрутларга юк ортиш ва тушириш учун вагонларни олиб кириш, уларни ўрнатилган масса
ва узунликда шакллантириш, юк ортилгандан (туширилгандан) кейин қайтариш тартиби ҳамда
жўнатувчи маршрутларга
ва поғонасимон маршрутлар вагонларининг гуруҳига юк ортиш ва тушириш муддатлари темир
йўл шохобча йўли эксплуатацияси ёки вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш шартномалари
бўйича ўрнатилади.
Ушбу шартномаларда барча вагонлар учун ўрнатилган умумий (ягона) айланма муддатни
ўрнатишда маршрутларга юк ортиш ва тушириш учун алоҳида муддат назарда тутилиши мумкин.
Жўнатувчи маршрутларга қисмларга бўлиб юк ортишда шартномалар
ва технологик жараёнларда қисмлар сони, улардаги вагонлар миқдори, маршрутнинг ҳар бир
қисмига ортиш муддати ҳамда маршрутнинг биринчи қисмини олиб кириш вақтидан то ортишни
тугатиш ва охирги қисмини топшириш вақтигача ҳисобланадиган маршрутга юк ортишнинг
умумий узлуксиз муддати назарда тутилиши керак.
Умумий фойдаланишдаги жойларда жўнатувчи маршрутга юк ортиш
ва туширишда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан вагонларга
юк ортиш (тушириш) учун ўрнатилган муддатга темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари
(инфратузилма эгаси, ташувчи) маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда тегишли
ҳисоб–китоблар билан асосланган қўшимча вақт тақдим этади.
288. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи), дарё портлари,
юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар иши бир маромда боришини
янада такомиллаштириш учун барқарор манзилларга жўнатиладиган юк ташувлари
юк жўнатувчилар, юкни олувчилар ва дарё транспортини бошқариш органи
билан келишилган ҳолда поездлар ҳаракатланиши жадвали бўйича маршрутларда амалга
оширилиши мумкин.
289. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) маршрутларга юк ортиш учун вагонлар ўз вақтида
Do'stlaringiz bilan baham: |