project.gov.uz
11.11.2020
80
қолгани учун Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ жарима ундирилади.
Уй–рўзғор буюмлари
ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган юкларни ташишда жисмоний шахслардан контейнерлар
туриб қолгани учун жарима ундирилмайди.
Юкларни сақлаш учун тўловлар (шу жумладан уй–рўзғор буюмлари
ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган юклар) шартнома тариф ставкалари бўйича ундирилади.
326. Юк ортиш–тушириш операцияларини амалга ошириш учун олиб кирилган контейнерларнинг
умумий фойдаланишда бўлмаган контейнер майдончаларида, юк жўнатувчи ёки юкни
олувчиларнинг омборларида (контейнерлар уларнинг воситаларида ёки юк автотранспорт
воситаларида олиб чиқишда), шунингдек, транспорт-экспедиторлик хизматларини бажарувчи
автотранспорт ташкилотларида туриш вақти мос равишда вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш
қайдномлари бўйича ёки ушбу Қоидаларнинг 31, 32,
33–иловаларида келтирилган КЭУ–4, КЭУ–5 ва КЭУ–16 шаклдаги нарядлар бўйича ҳисобга
олинади.
327. Юк жўнатувчининг шикастланмаган пломбалари билан соз ҳолатдаги контейнерда
етказилган юклар, массаси, жойларининг ҳолати ва сони текширилмасдан темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкни олувчига топширилади.
Етказиш манзилидаги темир йўл станциясига юк носоз контейнерда, шунингдек, пломбаларсиз,
носоз пломбалар ёки йўналиш давомидаги темир йўл станцияси пломбаси билан келган ҳолларда
темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) контейнерни очиши, юкнинг массаси, ҳолати, жойлар
сонини текшириши, тижорат носозлик аниқланганда тижорат далолатномаси ёки умумий
шаклдаги далолатномани тузиши шарт. Юк текширилгандан сўнг темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчиси) контейнерни ўз пломбаси билан пломбалайди.
328. Юк туширилганидан сўнг контейнерларни тозалаш барча ҳолларда юкни олувчи томонидан
амалга оширилади.
329. Очиқ ҳаракатдаги таркибда контейнерларни ташиш ХЮҚБ техник шартларида келтирилган
схемаларга мувофиқ битта платформага ёки битта ярим очиқ вагонга ортилаётган контейнерлар
гуруҳидан таркиб топган
ва контейнерларни шакллантириш режаси асосида танланган комплектларда амалга оширилади.
Комплектда уч тоннали контейнерларнинг ҳар бир жуфти битта беш тоннали контейнерга
алмаштирилиши мумкин. Бунда, юк ортилган контейнерли комплектда бўш контейнерларни
юклашга рухсат этилади.
330. Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчиси) бўш контейнерларини ташиш, улар ички
қатновда тартибга солиш тартибида ҳаракатланганда тариф тўловисиз тўлиқ ташиш ҳужжатлари
асосида амалга оширилади.
331. Йўл давомида контейнерларнинг силжишини олдини олиш
учун улар чиқинди, ифлослик, муз ва қордан тозаланган платформаларга, қишда эса 1 – 2 мм
қалинликдаги тоза қуруқ қум сепилган полга юкланиши керак.
Бунда, платформаларга ортишдан аввал контейнерларнинг таянч юзалари (туби) ифлослик, муз ва
қордан яхшилаб тозаланади.
Умумий фойдаланишда бўлмаган рельсолди майдончаларида платформа
ва контейнерларни тозалаш юк жўнатувчилар томонидан амалга оширилади.
332. Алоҳида ҳолларда, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
Do'stlaringiz bilan baham: |