project.gov.uz
11.11.2020
82
(ҳайдовчи–экспедитор) берилади, корешок эса темир йўлда (инфратузилма эгаси, ташувчиси)
қолади.
Экспедитор, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳайдовчи–экспедитор) юкланган
контейнерни юкни олувчига етказиб бериш учун юкхати билан қабул қилиб олганлиги тўғрисида
корешокка имзо қўяди. Темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчиси) ваколатли ходими наряд
ва юкхати тақдим этилгандагина экспедиторга, автотранспорт воситаси ҳайдовчисига
(ҳайдовчи–экспедитор) контейнерни топширади.
Манзилига контейнер келган юкни олувчи учта наряднинг орқа томонидаги тегишли графаларга
ўзининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими,
юк автотранспорт воситасининг келган вақти (соат, дақиқалар) ва контейнердан
юк туширилгандан сўнг жўнаб кетган вақти, санани (йил, кун, ой) ва ташкилотнинг штемпели
билан тасдиқланувчи имзосини қўяди.
Экспедитор, юк автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси
(хайдовчи–экспедитор) расмийлаштирилган наряднинг иккинчи нусхасини ўрнатилган тартибда
товар идорасига (касса) қайтаради, наряднинг биринчи нусхаси ва наряд дубликатини
автотранспорт ташкилотига топширади,
бу ерда нарядлар тегишли йўл варақларига мосланади ва транспорт ишлари ҳисобини юритиш ва
ҳайдовчининг ойлик маошини ҳисоблаш учун асос бўлади, нарядларнинг дубликатлари эса
автотранспорт ташкилотининг ҳисоблари
билан бирга темир йўлга (инфратузилма эгаси, ташувчи) тақдим этилади.
337. Юкланган контейнерни юк жўнатувчидан темир йўлнинг (инфратузилма эгаси, ташувчи)
контейнер ташувлари билан шуғулланувчи корхонаси контейнелар майдонига етказиб беришга
доир КЭУ–5 шаклидаги наряд тўрт нусхада тузилади: биринчи нусхаси – наряд, иккинчиси –
наряд дубликати, учинчиси – наряд дубликати нусхаси ва тўртинчиси – наряд корешоги. Наряд
рақами остида юкларни жўнатиш учун қабул қилишнинг белгиланган шаклдаги алоҳида китоби
бўйича тартиб рақам кўрсатилади.
Наряд, наряд дубликати ва дубликат нусхаси экспедиторга,
юк автотранспорт воситаси ҳайдовчисига (ҳайдовчи–экспедиторга) топширилади, корешок эса
товар идорасида (кассада) қолади. Экспедитор, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси
(ҳайдовчи–экспедитор) наряднинг биринчи учта нусхасини
ва юк ортилган контейнерни белгиланган манзил бўйича ташиш учун виза қўйилган юкхатини
олганлиги тўғрисида корешокка имзо қўяди.
Экспедитор, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳайдовчи–экспедитор) наряднинг биринчи
нусхасини юк жўнатувчига топширади ва бир вақтнинг ўзида унга юкланган контейнерни қабул
қилиш учун ишончномани тақдим этади. Экспедитор, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси
(ҳайдовчи–экспедитор)
юк жўнатувчидан контейнерни қабул қилиш чоғида у томонидан контейнер
юк жўнатувчининг соз ҳолатдаги пломбалари билан қабул қилинганлиги тўғрисида нарядга имзо
қўяди.
Наряд дубликати ва дубликат нусхасида (экспедитор, юк автотранспорт воситаси ҳайдовчисида
(ҳайдовчи–экспедитор) қоладиган) юк жўнатувчи
юк ортилган контейнерли юк автотранспорт воситаси келган вақт (соат
ва дақиқалар), у жўнаб кетган вақт, сана (йил, кун, ой) ва ташкилот штемпели билан
тасдиқланувчи имзосини қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |