project.gov.uz
11.11.2020
90
даврида) ташиш вақтида юкни олувчилар ўзларига тегишли бўлган тушириш пунктларида
музловчи юкнинг сочилувчанлигини тиклаш учун иситиш ёки механик усулда юмшатиш
воситалари билан жиҳозлаши шарт.
Иситиш учун иситиладиган хоналар, юкларни муздан тушириш
учун гаражлар ва бошқа иситиш қурилмалари, масалан, инфрақизил нурлатиш эмитентларидан
фойдаланиш керак. Бундай юкларни механик усулда юмшатиш учун фрезерли бурғулаш
қурилмалари, ўзиюрар тебранувчи–зарба берувчи мосламалар, турли хилдаги виброюмшаткичлар,
экскаватор турига мансуб
бўлган мосламалар қўлланилади.
Музлаб қолган юкларни иситиш ишлари ҳамда юкларнинг сочилувчанлигини механик усулда
юмшатиш йўли билан ёки юк тушириш имкониятини таъминловчи бошқа усуллар билан тиклаш
темир йўл (инфратузилма эгаси) билан келишилган ҳолда юкни олувчи томонидан тасдиқланган
йўриқномада кўзда тутилган тартибда амалга оширилиши керак. Йўриқномада техник
воситаларнинг иш параметрлари ва улардан фойдаланиш технологияси, техника хавфсизлиги
қоидалари ва темир йўл ҳаракатдаги таркиби ва темир йўл изларининг шикастланишини олдини
олиш чоралари кўрсатилиши керак.
377. Юкларни музлашдан сақлаш профилактика чоралари қаторига қуйидагилар киради:
уюлган ҳолда ташиладиган юкларни хавфсиз нам ҳолатгача олдиндан қуритиш;
нам юкларни ортишдан аввал музлатиш;
юкларни, шунингдек ярим очиқ вагонлар ва платформалар поли
ва деворларини тошкўмир ва минерал мойлар, профилактик суюқликлар – ниогрин ва северин,
кальций хлорид ва ош тузи эритмалари билан бир маромда пуркалаш.
юкка сўндирилмаган оҳак, ёғоч қириндиларини сепиш.
Тўкилган ёки уюлган ҳолда ташиладиган оммавий юкларни музлашдан ҳимоя қилувчи намунавий
профилактика чоралари ушбу Қоидаларнинг
35–иловасида келтирилган.
378. Барқарор совуқ шароитда, вагонларда тўкилган ёки уюлган ҳолда ташиладиган юкларни
йўналиш давомида музлашдан ҳимоя қилишнинг самарали чораси сифатида юклашдан аввал юк
массасини экскаватор, скрепер, грейферли кран
ёки бошқа механизм билан кўп маротаба қайта тўкиш (белкураклаш) ҳисобланади. Бунда, юк
зарраларини имкон қадар ташқаридаги ҳавода яхшилаб шамоллатиш зарур.
Қайта тўкилаётган юк ўрта қатламининг ҳарорати Цельсий бўйича 3 даража манфий ва ундан паст
даражада бўлганда музлатиш якунланган деб ҳисобланади.
Шунингдек, музлатиш юкни қайта тўкмасдан (белкуракламасдан, аралаштирмасдан) ҳам
бажарилади. Бунинг учун юк майдончада 300 – 500 мм қалинликда жойлаштирилади ва совуқда
тўлиқ музлагунича ушлаб турилади, кейин юк ярим очиқ вагоннинг люкидан эркин туширилиши
таъминланадиган бўлакларга бўлинади.
379. Юк музлашига қарши прафилактика воситаси сифатида қўлланилувчи сўндирилмаган оҳак
зарраларининг ўлчамлари 40 мм дан ортиқ бўлмаслиги лозим ва таркибида 50% дан кам бўлмаган
миқдорда кальцийнинг актив оксидлари (CaO) ва 9% дан ортиқ бўлмаган миқдорда кремнийга
(SiO2) эга бўлиши керак.
Юкни музлашдан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган сўндирилмаган оҳак миқдори юкнинг намлик
Do'stlaringiz bilan baham: |