project.gov.uz
11.11.2020
93
шунингдек, маҳсулотларга берилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив
ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
Юклар ёғоч, тахта ва картондан қилинган ёпиқ қутилар, шунингдек,
лоток–қутилар, бочкалар, қоплар, тўрлар, бидонлар, флягалар, барабанлар, ихтисослашган тираб
қўйиладиган поддонларда ташилади. Кўрсатилган тара соз ҳолатда, мустаҳкам, тоза ва оқиб
кетиш изларисиз бўлиши, юкни механизациялашган усулда ортиш, тушириш ва тахлаб
жойлаштириш имкониятини таъминлаши керак.
Совутилган, бир оз музлатилган ва музлатилган гўштни (сўйилган мол гўштининг бутун қисми,
ярими, чорак қисми) қадоқсиз ташишга рухсат берилади.
389. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юкларнинг тараси (қадоқ) ушбу тарага оид
(қадоқлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини
текшириш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, тарага оид (қадоқ) техник жиҳатдан тартибга солиш
соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган тара (қадоқ) юк учун
ишлатилганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар тақдим этилишини темир йўл (инфратузилма
эгаси, ташувчи)
юк жўнатувчидан талаб қилиши мумкин. Кўрсатилган ҳужжатлар юк ташиш
учун тақдим этилишидан олдин юк жўнатувчи томонидан темир йўлга (инфратузилма эгасига,
ташувчига) тақдим қилиниши керак.
Ташиш учун тақдим этилган юкнинг тарасида (қадоғида) ташқи текшириш пайтида юклар
йўқолиши, камомади, транспорт воситалари ва юкнинг шикастланишига (зарар етказилиши) хавф
солувчи ва сабаб бўлувчи камчиликлар аниқланганда, темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
юкларни ташиш
учун қабул қилишдан бош тортиши мумкин.
390. Текшириш юкларни ташиш учун тақдим этиш жараёнида амалга оширилади.
Текширишни бевосита сақлаш камераларида (совутгич ва омборларда)
ҳамда юкни вагонга ортиш жараёнида амалга ошириш мумкин.
Музлатилган ва совутилган юкларнинг ҳарорати вагонга ортиш вақтида ўлчанади. Бундай
ҳолларда, юкнинг товар навлари бўйича мувофиқлиги текширмайди.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан юкларни ташиш
учун тақдим этишда ҳам, юкни олувчига беришда ҳам, герметик қадоқдаги юкнинг (банкалар,
бутилкалар, бочкалар ва бошқа герметик қадоқлар) сифати текширилмайди.
Алоҳида жойларни очиш ва текширувдан кейин юкни қадоқлаш,
шунингдек, вагон ва контейнерларни пломбалаш юк жўнатувчи томонидан амалга оширилади.
391. Юк жўнатувчи сифат гувоҳномаси, фитосанитария сертификати, ветеринария гувоҳномаси
ёки мувофиқлик сертификатларини (ушбу маҳсулот мажбурий сертификатланиши шарт бўлса)
ҳамда тегишли норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги
норматив ҳужжатларда (техник регламентлар, стандартлар) кўзда тутилган бошқа кузатувчи
ҳужжатлар ҳамда ваколатли органларнинг хулосаларини юкхатига илова қилиши ва темир йўл
станциясига тақдим этиши шарт.
Рефрижераторли секцияларда юкларни ташишда юк жўнатувчи ҳар бир юк вагони учун юкхатини
ва бошқа кузатувчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Юкхатининг юқоридаги қисмида “Махсус
белгилар ва штемпеллар учун жой” графасида юк жўнатувчи “Тез бузиладиган” штемпелини
қўйиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |