project.gov.uz
11.11.2020
95
шамоллатилади.
Ёпиқ вагонларни вентиляция ёрдамида узлуксиз шамоллатиш қуйидагича амалга оширилади:
а) ярим очиқ ҳолатдаги ён томон люклари орқали. Ён томон люкларининг қопқоғи ярим очиқ
ҳолатда ёғоч поналар қўйилиб, 4 – 6 мм диаметрли сим
билан маҳкамланган бўлиши лозим.
Люклар қопқоқларини маҳкамлаш учун вагон қопламасида люкнинг тепасида 5 – 6 мм диаметрли
тешик пармаланади. Ушбу тешик ва люк қопқоғининг ҳалқасидан сим ўтказилади. Симнинг
учлари қопламанинг ички томонидан буралади, бунда бурама ўрамлари сони учтадан кам
бўлмаслиги зарур. Люк қопқоғи юқори қиррасининг вагон деворидан оғиши 100 мм дан
ошмаслиги лозим.
Люк қопқоқларини ярим очиқ ҳолатда маҳкамлаш ҳамда юк туширилгандан сўнг симларни олиб
қўйиш мос равишда юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар томонидан амалга оширилади;
б) люкнинг юқори ва пастки қисмларида ўрама бруслар билан ичкаридан маҳкамланган ҳолда
металл панжара ёки тўр билан ички томондан тўсилган
ён томонлардаги очиқ люклар орқали.
Панжара ёки тўр билан тўсилган люкларнинг ёруғлик ўтказиш майдони люк тешиги умумий
майдонининг 40% идан кам бўлмаслиги лозим.
399. Юк жўнатувчи юкларни ортишда уларни ички ускуналарга зарар етказмасдан вагонга
(контейнерга) жойлаштириши ва тахлаши керак. Тара ифлосланмаган ва шикастланмаган бўлиши
керак.
Юк жўнатувчи тез бузиладиган юкларни вагонга ортишда қуйидаги шартларга риоя этиши шарт:
а) вагон деворларида вертикал бруслар ёки гофралар бўлса, тез бузиладиган юклар уларга зич
қилиб тахланади, бруслар ва гофралар бўлмаса, вагон четидаги
ва бўйлама деворларидан 4 – 5 см масофада жойлаштирилади;
б) музлатилган тез бузиладиган юклар, чўчқа ёғи, эритилган жонивор ёғлари, тиббиёт ва ошхона
мойлари, муз билан жойлаштирилган совутилган балиқ, балиқ увилдириғи, турли хил тузланган
балиқ, совуқ ҳолда дудланган балиқ (иваси селдидан ташқари), музлатилган иссиқ ҳолда
дудланган балиқ, сигир ёғи, маргарин, консервалар, винолар, ичимликлар, қиёмлар ва пиво
вагоннинг юк кўтариш қобилияти ёки сиғимидан максимал фойдаланган ҳолда қутиларга зич
тахланиши лозим.
Ушбу юклар солинган бочкалар тиқинли туби ва втулкаси тепага қаратилиб, ўлчами ва сиғимидан
келиб чиққан ҳолда бир ёки бир нечта қават қилиб вертикал ҳолатда тахланади, ёҳуд втулкаси ён
томонда бўлса, горизонтал ҳолатда ётқизилади.
Бочкаларни бир нечта қават қилиб ўрнатишда, уторлар ва тубларини шикастланишдан сақлаш
мақсадида қистирмалар қўлланилади.
200 литрдан ортиқ сиғимга эга бўлган бочкалар қалинлиги камида 2,5 см, кенглиги 15 – 20 см ва
бочкаларнинг энг катта диаметрига тенг узунликдаги қистирмаларга жойлаштирилади.
Рефрижераторли вагонлар, термос–вагонлар, ИВ–термослар, кузови иситиш мосламалари билан
жиҳозланган ёпиқ вагонлар (КРУ), шунингдек, универсал
ва рефрижераторли контейнерларга бочкаларни юклашда, вагонлар полидаги панжаралар ва
контейнерлар полига тахта ёки тўсиқлар ётқизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |