project.gov.uz 11.11.2020 103 Жониворларнинг озиқ–овқат учун мўлжалланган эритилган ёғлари юклаш вақтида Цельсий
бўйича плюс 4 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда бўлиши лозим.
427. Тузланган мол, қўй гўшти ва тил тепасигача намакоб билан тўлдирилган бочкаларда
қадоқланган ҳолда ташишга тақдим этилади.
Тузлаш вақтидан 10 сутка ўтмаган тузланган гўштни ташишга йўл қўйилмайди. Тузлаш санаси
сифат тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилади.
428. Консерваланган қон темир ёки ёғочдан ясалган бочкаларда улар ҳажмининг тахминан 4/5
қисми тўлдирилган ҳолда ташилади.
429. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташишнинг чекланган муддатлари
ушбу Қоидаларнинг 36–иловаси 1–бандидаги жадвалда келтирилган.
§ 3. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини ташиш 430. Музлатилган балиқ ҳарорати ортиш вақтида қуйидагилардан юқори бўлмасиги лозим:
Цельсий бўйича минус 8 даража – қуруқ сунъий ва нам ҳолда музлатишда;
Цельсий бўйича минус 6 даража – табиий музлатишда.
431. Музлатилган балиқ филеси Цельсий бўйича минус 10 даражадан юқори бўлмаган ҳарорат
билан ташиш учун тақдим этилиши лозим.
432. Музлатилган балиқ сифатлилигининг белгилари қуйидагилардир:
тана юзаси – тоза табиий рангда, нам ҳолда музлатилган балиқ учун – ранги хиралашган;
жабралари– оч қизил ёки тўқ қизил;
ҳиди – янги балиқ.
433. Музлатилган балиқни қадоқланган ҳолдагина ташишга рухсат берилади.
1 майдан 30 сентябргача бўлган даврда хўжалик матосидан тайёрланган қоплар ва ип газлама
қопларга қадоқланган музлаган балиқни изотермик вагонларга юклашга йўл қўйилмайди.
434. Совутилган балиқ ёғочдан ясалган яшикларда ёки қуруқ тара бочкаларда ташилади.
Тара тубига ва балиқнинг ҳар бир қатори орасига майдаланган тоза муз қатлами сепилган бўлиши
лозим. Бочка ва яшикларда эриган муз сувининг оқиб кетиши учун тешиклар бўлиши керак.
Совутилган балиқнинг умуртқаолди гўшти қатламидаги ҳарорат Цельсий бўйича минус 1 дан
плюс 5 даражагача атрофида бўлиши лозим.
Қадоқлаш санаси сифат тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бўлиши керак.
435. Тузланган балиқ ва сельдь ёғочдан ясалган суюқлик қуйиладиган
ва қуруқ тара бочкаларга ҳамда ёғочдан ясалган яшикларга жойланади.
Балиқ ва сельдь таркибидаги туз миқдори қуйидагича бўлиши керак:
нимтатир тузланган балиқ учун – 6% дан (сельдь учун 7% дан) 10% гача;
ўртача тузланган балиқ учун – 11% дан 14% гача;