project.gov.uz
11.11.2020
99
вагонни тозалаш ва ювиш учун тўлов ундирилмайди.
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги юклар темир йўл станциясида туширилгандан
сўнг транспорт назорати ветеринария пунктининг навбатчи ветеринария врачи вагонларни ювиш
ва дезинфекция қилиш даражасини аниқлайди ва дезинфекциялаш–ювиш станциясига ўрнатилган
тартибда кўрсатмалар ёзиб беради. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) мансабдор
шахслари ушбу вагонлар ўрнатилган тартибда дезинфекциялаш–ювиш станциясига етказилишига
жавобгардир.
409. Тез бузиладиган юкларни термос–вагонларда ташиш учун термик жиҳатдан тайёрлаш юк
жўнатувчи томонидан йил мавсумидан келиб чиққан
ҳолда амалга оширилади.
Умумий фойдаланишдаги жойларда термос–вагонларга ортиш учун тез бузиладиган юкларни
олиб киришга техник ва тижорат жиҳатидан яроқли бўлган вагонлар олиб кирилгандагина рухсат
берилади.
Бунда, тез бузиладиган юкларни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилиши керак:
ёз мавсумида – ташқаридаги ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда йилнинг ўтиш даврида музлатилган
ва совутилган юклар, етказиш йўли давомида
ва термос–вагонларга ортиш жараёнида совутиш қурилмалари ёқилган авторефрижераторларда
ташилади;
йилнинг ўтиш даврида ва қиш мавсумида – ташқаридаги ҳаво ҳарорати манфий бўлганда музлаши
мумкин бўлмаган юклар етказиб бериш йўли давомида иситиш қурилмалари ёқилган
авторефрижераторларда ташилади.
410. Тез бузиладиган юкларни ортишда юк жўнатувчи томонидан юкларга ёғингарчилик таъсир
этишини ҳамда музлатилган ва яхлатилган юк юзасига конденсат тушишини истисно этиш
чоралари кўрилади. Бу каби юкларни ташқаридаги ҳавонинг мусбат ҳароратида ортиш вақтида
уларга қуёш нурларининг тўғридан–тўғри тушишини олдини олиш лозим.
Юкларни термос–вагонларига ортиш имкон қадар қисқа муддатларда бевосита автотранспорт
воситасидан амалга оширилиши зарур.
411. Термос–вагонга юк ортиш чоғида, вагоннинг сиғими ва юк кўтариш қобилиятидан тўлиқ
фойдаланиш мақсадида юк зич тахланади. Юкнинг тараси, қадоғи ёки ташқи кўринишининг
бутлигини сақлаш мақсадида вагон сиғимидан ёки юк кўтариш қобилиятидан тўлиқ фойдаланиш
имкони бўлмаган ҳолатларда ортиладиган ҳамда ортиш баландлиги бўйича чекловларига эга
бўлган юклар бундан мустасно.
Гофрировка қилинган картондан ясалган яшиклар, “Тетра Пак”, “Тетра Брик Асептик”,
“Комбиблок” каби асептик қадоқлар ва бошқа шу каби асептик қадоқлардаги майонезлар,
қайлалар, шарбатлар ва сут – 1,6 метрдан ортиқ бўлмаган баландликда юкланади; блоклар
кўринишида шакллантирилган, полиэтилен бутилкалардаги пиво, минерал ва алкоголсиз
ичимликлар – 1,8 метрдан ортиқ бўлмаган баландликда; гофрировка қилинган картондан ясалган
яшикларга тахланган шиша банка ва бутилкалардаги консерва маҳсулотлари, блоклар
кўринишида шакллантирилган темир банкаларидаги алкоголсиз ва кучсиз алкоголь ичимликлари
– 2 метрдан ортиқ бўлмаган баландликда тахланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |