project.gov.uz
11.11.2020
98
404. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчининг сўровига биноан тез
бузиладиган юкларни иситилган ёпиқ вагонларда ташишга рухсат беради.
Белгиланган юкни ташиш учун вагоннинг жиҳозланиши темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) билан келишилган ҳолда юк жўнатувчи томонидан амалга оширилади.
Юкларни вагонга жойлаштиришда илиқ ҳавонинг эркин айланиши ҳисобга олиниб, эшик
орасидаги жой тиргаклар билан ишонч ҳосил қиладиган тарзда тўсилади.
Юк ва иситиш печи ўртасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги, юк тахининг юқори қавати ва
вагон шифти ўртасидаги масофа эса – 50 см дан кам бўлмаслиги лозим.
Иситиш печи мавжуд бўлган ёпиқ вагонларга йўл давомида
юк жўнатувчининг кузатувчилари томонидан хизмат кўрсатилади.
405. Кузатувчи у томонидан кузатиб борилаётган вагоннинг иситилишини юк жўнатувчи
томонидан белгиланган режимда таъминлаши шарт. Кузатувчи билан жўнатилаётган ҳар бир
вагон юк ортиш темир йўл станциясида
юк жўнатувчи томонидан термометр билан таъминланиши керак.
406. Юк келгани ҳақидаги хабарномани олгандан сўнг, юкни олувчи муайян сабабларга кўра
манзилига келган тез бузиладиган юкни ўрнатилган муддатларда қабул қилолмаса ва бу ҳолат 24
соатдан ортиқ вақт давом этиш эҳтимоли
бўлса, юкни олувчи келган вагонларни навбатма–навбат олиб кириш тўғрисида темир йўл
станциясига буюртма беради.
407. Юкни олувчи талабига кўра темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) рефрижераторли
вагонлар учун белгиланган ҳароратлар журнали билан уни таништириши шарт.
Темир йўл (инфратузилма эгаси) томонидан топширилаётган юклар
юкни олувчи омборида текширилмасдан, сифат бўйича давлат инспектори, эксперт ёки
озиқ–овқат товарларини қабул қилиш ваколати берилган тегишли шахс фикрига кўра қабул
қилинган ҳолларда, ҳароратлар журналидан кўчирма талаб этилади, кўрсатилган шахслар бу ҳақда
темир йўл станцияси бошлиғига юкни олувчи орқали ёзма равишда хабар беради.
Темир йўл станцияси бошлиғи юкни олувчига темир йўл станцияси штемпели билан тасдиқланган
ҳароратлар журналидан кўчирмани тақдим этиши шарт. Бу ҳолда ҳароратлар журналидан кўчирма
юкни олувчида сақланиши лозим.
Бунда, ҳароратлар журналидан кўчирма темир йўл станциясидан рефрижераторли поездлар ва
секциялар жўнатилишидан олдин талаб қилиши мумкин.
408. Изотермик вагонларда тез бузиладиган юклар ташилгандан сўнг тозалаш ва ювиш учун тўлов
барча ҳолларда ундирилади.
Тез бузиладиган юклар, яъни тузланган балиқ ва селдь, картошка, лавлаги, сабзи, тарвуз, янги
узилган карам, бочкаларда тузланган сабзавотлар ҳамда тирик ўсимликлар ташилгандагина ёпиқ
вагонларни тозалаш ва ювиш учун тўлов ундирилади.
Ветеринария, санитария хизматлари ёки тегишли ташкилотлардан дезинфекция ўтказиш ҳақида
талаблар келиб тушган ҳолларда ушбу юклар ташилгандан сўнг изотермик ва ёпиқ вагонларни
дезинфекциялаш учун тўлов ундирилади.
Тез бузиладиган юклар туширилгандан сўнг юкни олувчи Ўзбекистон Республикаси Темир йўл
уставига биноан юкдан бўшаган вагонни ташишлар
учун яроқли деб ҳисобласа ва ундан юк ортиш учун иккиламчи операция тартибида фойдаланса,
Do'stlaringiz bilan baham: |