project.gov.uz
11.11.2020
104
кўп тузланган балиқ учун – 14% дан ортиқ.
Юкхатининг “Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари” графасида ҳамда
мувофиқлик сертификатида (ушбу маҳсулот мажбурий сертификатланиши лозим бўлган
ҳолларда) туз миқдори кўрсатилган бўлиши керак.
436. Совуқ ҳолда дудланган, иссиқ ҳолда дудланган музлатилган балиқ, қуритилган балиқ ва
балиқ маҳсулотлари фақат тарада ташилади.
Совуқ ҳолда дудланган балиқ (иваси селдидан ташқари) ортиш вақтида Цельсий бўйича 0
даражадан юқори бўлмаган ҳароратда бўлиши ва изотермик вагонларда ташилиши лозим.
Иссиқ усулда дудланган музлатилган балиқ фақат рефрижераторли вагонларда ташилиб, ортиш
пайтидаги ҳарорати Цельсий бўйича минус
18 даражадан юқори бўлмаслиги лозим. Иссиқ усулда дудланган балиқни музлатилмаган ҳолатда
ташишга рухсат берилмайди.
Совуқ усулда дудланган балиқ 30 кг гача сиғимга эга тахта ва картондан ясалган яшикларга, иссиқ
усулда дудланган балиқ – 20 кг гача сиғимга эга яшикларга, балиқ маҳсулотлари эса 25 кг гача
сиғимга эга яшикларга жойланади.
437. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини ташишнинг чекланган муддатлари ушбу Қоидаларнинг
36–иловаси 2–бандидаги жадвалда келтирилган.
§ 4. Янги узилган мева ва сабзавотларни ташиш
438. Мева–сабзавотлар янги узилган, тоза, механик шикастларсиз, зараркунанда ва касалликлар
таъсирида зарар етказилмаган кўринишда, ортиқча ташқи намликсиз, шунингдек, вагонларга
ортиладиган ҳар бир партиянинг етилганлик даражаси бир хил бўлиши шарти билан ташиш учун
тақдим этилиши лозим.
Мева–сабзавотлар таркибидаги заҳарли элементлар, пестицидлар
ва нитратлар озиқ–овқат хом ашёси ва маҳсулотлари сифати
бўйича тиббий–биологик талаблар ва санитария меъёрларида белгиланган кўрсаткичлардан ортиб
кетмаслиги лозим.
Мева–сабзавотлар ҳар бир мева ва сабзавот турига мос тарага қадоқланган бўлиши, агар уларни
тарасиз ташиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларида
(стандартлар, техник регламентлар
ва шартлар) кўзда тутилмаган бўлса:
кечпишар картошка – яшиклар, яшикли поддонлар, матодан тайёрланган
ва сетка қопларга; эртапишар картошка эса – қаттиқ тарага жойлаштирилади, узоқ муддат сақлаш
учун мўлжалланган ва узоқ муддат сақланган картошка фақатгина тарада ташилади;
ош лавлаги ва сабзи – яшиклар, матодан тайёрланган қоплар ва яшикли поддонларга;
пиёз – тахта яшиклар, матодан тайёрланган ва сетка қопларга;
саримсоқ пиёз – яшикларга;
бодринг, бақлажон, кабачки, гулкарам – тахта яшикларга;
Do'stlaringiz bilan baham: |