project.gov.uz
11.11.2020
105
эртапишар карам – тахта яшиклар, ўртапишар, ўртакечпишар ва кечпишар карам эса – тахта
яшиклар ва яшикли поддонларга;
майда қовун – тахтали яшиклар, юмалоқ қовун ва қовоқ – махсус контейнер ва катакларга;
тарвуз – яшикли поддонларга;
помидорлар – тахта яшиклар ва яшик-лотокларга. Етилганлик даражаси яшил рангда бўлган
помидорлар ташишга қабул қилинмайди;
булғор қалампири – тахта яшикларга;
олма, нок, беҳи – тахта яшиклар, кечпишар олмалар эса, бундан ташқари, – гофрировка қилинган
картондан тайёрланган яшикларга;
янги узилган анор ва хурмо – тахта яшикларга;
узум, ўрик, шафтоли, тоғолча, олхўри, олча ва гилос – тахта яшиклар
ва яшик–лотокларга;
қорағат ва крижовник – яшик-лотокларга;
ертут – яшик-лотоклар ва катакли кузовларга;
цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон, грейпфрукт) – тахта
ва картондан тайёрланган яшикларда.
Мева–сабзавотлар ёпиқ тара ичига урилмайдиган, ишқаланмайдиган
ва эзилмайдиган қилиб тара четларигача тўлдирилган ҳолда зич тахланади.
Ҳар бир яшикка битта ботаник гуруҳга тегишли бўлган, бир хил ўлчам
ва турдаги мевалар жойланади. Мева-сабзавотлар рефрижераторли вагонларда фақатгина тарада
ташилади.
Юк жўнатувчилар сифат гувоҳномасида қўшимча равишда мева навларининг номлари, йиғилган
ва қадоқланган санасини аниқ кўрсатиши лозим.
439. Тарасиз ташишда мева–сабзавотлар ва картошка тўкилган
ҳолда ташилади ва вагонларга ортиш баландлигининг меъёрлари Қоидаларнинг
38–иловасига мувофиқ белгиланади.
440. Мева–сабзавотлар ва картошка тарасиз ташилганда, темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) талабига кўра юк жўнатувчи томонидан вагон эшикларини тўсиш учун эшик тўсиқлари
ўрнатилади.
441. Сутли ва сутли–думбул етилган жўхори сўталари фақат 4, 5 ва 10 та вагонли таркибда
рефрижераторли секцияларда ташилади.
Жўхори сўталари 15 см дан кичик бўлмаган (қанд жўхори учун 12 см дан кам бўлмаган)
узунликда, сўлиш аломатларисиз, янги оч яшил барглар
билан қопланган, уруғчи графачаси жигарранг, майин қобиқли буришмаган
ва бир–бирига зич жойлашган донларга эга бўлган, шунингдек, турли касалликлар ва қишлоқ
хўжалиги зараркунандалари таъсирига учрамаган ҳолатда ташишга тақдим этилиши лозим.
Сўтанинг юқори қисмида 3 см гача бўлган узунликда донлари етилмаган жўхори сўталари
партияда мавжуд бўлишига йўл қўйилади.
Жўхори сўталари лотокларга ёки 12 кг гача сиғимга эга панжарали яшикларга жойланиб, темир
Do'stlaringiz bilan baham: |