project.gov.uz
11.11.2020
108
2 даражадан плюс 4 – 5 даража ҳароратгача бўлиши керак.
Бринза намакоб оқиб кетмайдиган мустаҳкам бочкаларда ташилади.
452. Товуқ тухумлари (совутилмаган ва совутилган) қаторлар орасига қиринди сепиб, босма
қилинган ёки гофрировка қилинган картон солиниб яшикларга жойланади.
Музлатилган тухум маҳсулотлари (тухум меланжи, сариғи ва оқи) герметик пайвандланган оқ
тунука банкаларда зич яшикларга жойланган ҳолда ташилади.
Тухум маҳсулотлари ортиш вақтида Цельсий бўйича минус 6 даражадан юқори бўлмаган
ҳароратда бўлиши лозим.
453. Нон маҳсулотлари учун мўлжалланган прессланган ҳамиртурушлар ташишга тақдим этишда
қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
а) ранги – кулрангга яқин сарғиш тусли, бўлаклар устида қора доғлар бўлмаслиги керак;
б) тузилиши – зич, ҳамиртурушенгил синиши ва суркалмаслиги лозим;
в) таъми ва ҳиди – ҳамиртурушларга хос, моғор ёки бошқа бегона ҳидлар бўлишига йўл
қўйилмайди.
Қоғоз ёки подпергаментга ўралган ҳамиртуруш бўлаклари (1000, 500, 100
ва 50 грамм массада) яшикларга қадоқланган бўлиши керак.
Ҳар бир яшикка массаси бўйича бир хил қадоқланган, битта партиядаги
ва битта ишлаб чиқариш санасидаги бўлаклар тахланади.
Ҳамиртуруш вагонларга ортишда Цельсий бўйича плюс 4 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда
бўлиши лозим.
Вагонларга ҳар хил ишлаб чиқариш саналарига эга ҳамиртуруш партиялари ортилганда, бутун
вагон учун ташиш муддати энг олдин ишлаб чиқарилган партия санаси бўйича ҳисобланади.
Ташишга тақдим этиладиган ҳамиртуруш камида 48 соат ичида ўзгармаслиги керак.
Ҳамиртурушни жўнатиш вақтида юк жўнатувчи юкхатига мувофиқлик сертификати нусхасини
илова қилиши лозим (ушбу маҳсулот сертификатланиши мажбурийлиги шарти билан).
Ҳамиртурушли яшиклар изотермик вагонларга вертикал усулда тахланади.
Ҳамиртурушли яшикларни рефрижераторли вагонларда ташишда уларни тахлаш баландлиги
200 – 220 см, изотермик вагонларда эса 180 см бўлиши керак.
Ёз мавсумида ҳамиртуруш фақат рефрижераторли вагонларда ташилади.
454. Музқаймоқ метал банкаларда, майда қадоқларга ўралганда
эса – қутилар, контейнерлар ёки бошқа тарада, фақат рефрижераторли 4 ва 5 талик вагон
секцияларида, ёзда ҳар бир вагонга юк жўнатувчи воситалари
билан қўшимча 1,5 – 2 тоннадан муз ортилган ҳолда ташилади. Ортиш вақтида музқаймоқ
ҳарорати Цельсий бўйича минус 20 даражадан юқори бўлмаслиги лозим.
455. Майонез шиша, пластик ёки фаянсдан тайёрланган банкалар, бутилкаларга қадоқланиб
яшикларга жойланади. Майонезни бочкаларда ташишга ҳам рухсат берилади.
Ортиш вақтида майонез ҳарорати Цельсий бўйича плюс 4 даражадан юқори бўлмаслиги лозим.
456. Консерва маҳсулотлари тунука, шиша тарада ва бочкаларда ташилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |