project.gov.uz 11.11.2020 116 ташувчи) белгилаган темир йўл станцияларда амалга оширилади.
Темир йўл станцияси бошлиғи поезднинг жадвал бўйича белгиланган туриш муддати ичида
жониворлар ортилган вагонлар тозалаш темир йўлларига олиб кирилишини таъминлаши лозим.
Касалланган жониворлар аниқланганда, шунингдек, жониворларни алоҳида шарт–шароитларда
ташишда вагонларни гўнгдан тозалаш тақиқланади.
492. Йўл давомида вагонда нобуд бўлган, касалланган ёки ҳолсизланган жонивор ва паррандалар
аниқланган тақдирда, давлат ветеринария хизмати органлари ветеринария соҳасидаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Нобуд бўлган, касалланган ёки ҳолсизланган жонивор ва паррандаларни вагондан тушириш,
уларни ушлаб туриш ҳамда карантинга ўтказиш темир йўл станцияси кучи ва воситалари билан
давлат ветеринария хизмати органлари ёзма талабномасига мувофиқ юкни олувчи (юк жўнатувчи)
ҳисобидан амалга оширилади.
Нобуд бўлган жонивор ва паррандаларни темир йўл станцияси ҳудудидан чиқариш давлат
ветеринария хизмати органлари кўрсатмасига мувофиқ темир йўл станцияси томонидан амалга
оширилади.
Жонивор ва паррандалар ушлаб турилган ва вагондан туширилган барча ҳолатлар тўғрисида
умумий шаклда далолатнома тузилади ва давлат ветеринария хизмати органи ёзма талабномаси
билан биргаликда ташиш ҳужжатларига илова қилинади.
Нобуд бўлган жониворларни вагондан тушириш амалга ошириладиган темир йўл станциялари
рўйхати давлат ветеринария хизмати органи билан келишилган ҳолда темир йўл (инфратузилма
эгаси, ташувчи) томонидан белгиланади.
493. Жонивор ва паррандалар ортилган вагонларда техник носозлик юзага келганда, темир йўл
станцияси дарҳол вагонларни таъмирлаши ва имкон қадар уларни етказиб келган поезд ёки
кейинги энг яқин поезд билан жўнатиш чораларини кўриши лозим. Жонивор ва паррандаларни
бошқа вагонга ортишга носоз вагонни тез таъмирлаш имкони бўлмаган ҳоллардагина йўл
қўйилиб,
бу ҳақда давлат ветеринария хизмати органи хабардор этилиши лозим.
494. Жонивор ва паррандалар ортилган вагонлар юк тушириш учун келгани ҳақида етказиш
манзилидаги темир йўл станцияси юкни олувчини, чегара
ва транспорт ветеринария назорати пунктини хабардор қилади. Жонивор
ва паррандалар юк тушириш учун вагон олиб кирилган вақтдан бошлаб 12 соат ичида юкни
олувчи томонидан қабул қилиниши ва темир йўл станциясидан олиб чиқиб кетилиши лозим.
495. Жонивор ва паррандалар, шу жумладан якка жонивор ва қушлар темир йўл станциясида
чегара ва транспорт назорати ветеринария пунктида ветеринар шифокор томонидан юк тушириш
учун белгиланган вақтда текширилиши керак.
496. Жонивор ва паррандаларни ветеринария кўригисиз туширишга йўл қўйилмайди.
497. Жонивор ва паррандалар туширилганидан кейин юкни олувчи гўнг
ва тўшама қолдиқларини вагон эшиклари олдида (III тоифа бўйича ишлов бериладиган
вагонлардан ташқари) уйиб тўплаши лозим. Гўнг уйилиб тўпланганидан кейин вагонлар
дезинфекция қилиш ва ювиш станциясига жўнатилади.
Гўнг ва тўшама қолдиқларини уйиб тўплаш учун юкни олувчилар илтимосига биноан битта
жисмоний вагон учун ёзда – 30 дақиқа, қишда – 1 соат қўшимча вақт белгиланади.