project.gov.uz 11.11.2020 113 ортишга қабул қилиш масаласи давлат ветеринария хизмати органи томонидан ҳал этилади.
Асаларилар, шунингдек, кўпайтириш ва иқлимлаштириш
учун мўлжалланган қисқичбақалар, тирик балиқ, балиқ етиштириш материали (чавақлар) ва
уруғланган икрани ташиш Қоидаларнинг ушбу бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
477. Темир йўл станцияси бошлиғи юк жўнатувчи ва транспортда ветеринария назорати пунктини
жониворлар ва паррандаларни ортиш вақти тўғрисида юк ортиш бошланишидан 24 соат олдин
хабардор этиши лозим.
Жонивор ва паррандаларни ветеринария кўригини ўтказмасдан ортишга йўл қўйилмайди.
Ветеринария шифокори томонидан жониворларни кўрикдан ўтказиш куннинг фақат ёруғ
вақтидаамалга оширилади. Жонивор ва паррандаларни тунда ортиш учун юк ортиш майдонлари
етарлича ёритилган бўлиши лозим.
478. Жонивор ва паррандалар темир йўл станциясига темир йўл станцияси бошлиғи тайинлаган
муддатда олиб келиниши ҳамда вагонларга ортишдан аввал давлат ветеринария хизмати
органлари мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилиши лозим.
Кўрикни ўтказиш учун юк жўнатувчи керакли миқдорда ишчилар
билан таъминлаши шарт. Жонивор ва паррандаларни ортишга рухсат берилгани тўғрисида
ветеринария гувоҳномасида (сертификатда) қайд киритилади, ортиш тақиқланган ҳолларда эса
далолатнома тузилади ҳамда ветеринария гувоҳномаси (сертификати) ва унинг дубликати олиб
қўйилади ҳамда бу ҳақда темир йўл станцияси бошлиғига хабар берилади.
Давлат ветеринария хизмати органи томонидан ортиш тақиқланган ҳолларда юк жўнатувчи кўпи
билан 2 соатдан кейин темир йўл станцияси ҳудудидан ортишга қабул қилинмаган жонивор ва
паррандаларни олиб чиқиб кетиши шарт.
Касал бўлган, касаллиги ёки заҳарлангани гумон қилинган жонивор
ва паррандалар аниқланган ҳолларда давлат ветеринария хизмати органи томонидан ветеринария
қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилади.
479. Жониворларни тўрт ўқли вагонларга ортиш қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
қора мол – ёши, ўлчамлари ва оғирлигига қараб 16 дан 24 бошгача. Кўрсатилган миқдордаги
жониворлар вагонга жойлаштирилгандан сўнг унда
яна битта жонивор жойлашиши учун етарли бўлган бўш жой қолиши керак;
қора мол бузоқлари – 24 дан 28 бошгача;
бузоқчалар – ёшига қараб 36 дан 50 бошгача;
қўй ва эчкилар – 80 дан 110 бошгача;
чўчқалар: массаси 80кг гача – 50 дан 60 бошгача; 80 кг дан
100 кг гача – 44 дан 50 бошгача; 100 кг дан 150 кг гача– 28 дан 44 бошгача;
150 кг дан ортиқ – 20 дан 28 бошгача;
отлар – кўпи билан 14 бош, от заводлари гувоҳномалари (сертификатлари) бўйича ташиш вақтида
– кўпи билан 12 бош;
туялар – кўпи билан 8 бош.
Зотдор ва маҳсулдор жониворларни ортиш меъёрлари юк жўнатувчи томонидан давлат
ветеринария хизмати органлари билан келишилган