project.gov.uz
11.11.2020
111
музлатилган юклар (паст ҳароратлилардан ташқари) Цельсий бўйича минус 9 даражадан минус 12
даражагача бўлган ҳароратда ташилади.
Қуйидаги юкларни қишда ташиш чоғида:
а) Цельсий бўйича минус 5 даражадан паст ҳароратга эга бўлган музлатилган ва ўта музлатилган
юклар, шунингдек, мол ёғи, мойлар, маргарин, нон маҳсулотлари учун прессланган ҳамиртуруш,
совуқ ҳолда дудланган балиқ
ва иссиқ ҳолда дудланган музлатилган балиқларни ташишда уларнинг ҳарорати чекланмаган
ҳолда пасайтирилишига рухсат берилади;
б) вино, шампан виноси ва биопрепаратлардан ташқари ушбу Қоидалар
39–иловасининг 5 ва 7–бандаларида қайд этилган юкларни ташишда ҳароратларнинг қуйи чегара
меъёрини Цельсий бўйича плюс 2 даражагача пасайтиришга рухсат берилади.
468. Ташиш усули юк жўнатувчи томонидан белгиланадиган юклар
учун ташиш режими (совутиш, иситиш ва шамоллатиш) ушбу Қоидаларнинг
39–иловасида кўрсатилган меъёрларда белгиланади:
Паст ҳароратли юклар юклаш вақтида Цельсий бўйича минус 18 даражадан юқори бўлмаган
ҳароратга эга бўлиши ва рефрижераторли вагонларда қуйидаги ҳароратларда ташилиши лозим:
рефрижераторли поездларда –- Цельсий бўйича минус 9 дан минус
12 даражагача;
4 ва 5та вагонли секцияларда – Цельсий бўйича минус 15 дан минус
18 даражагача.
469. Рефрижераторли поездда совутилмаган маҳсулотларни жўнатишда ташқаридаги ҳаво
ҳарорати Цельсий бўйича ўртача плюс 25 даражадан юқори бўлмаганда вагонларнинг
юкхоналаридаги ҳарорат ортиш вақтидан бошлаб кўпи билан 4 сутка давомида, секцияларда
ташиш чоғида ташқаридаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича ўртача плюс 30 даражадан юқори
бўлмаган ҳолларда эса – 3 сутка давомида ушбу Қоидаларнинг 467 ва 468–бандларида
белгиланган даражага етказилади. Вагонлар ичидаги ҳарорат бригада ходимлари томонидан
назорат журналида қайд этилади.
470. Юк туширилганидан кейин рефрижераторли вагонлар юкни олувчи томонидан яхшилаб
тозаланиши, зарур ҳолларда вагон поли ва деворлари артилиши лозим.
471. Универсал контейнерларда қуйидаги тез бузиладиган юкларни ташишга рухсат берилади:
а) гўшт ва сут маҳсулотларидан тайёрланган консервалар – йил давомида, кўпи билан 12 сутка
чекланган муддатда;
б) мева ва сабзавотлар ҳамда гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консервалар, минерал сув, узум
(спирт қўшилган) ва мева винолари (шампан виносидан ташқари) – ёзда ташиш муддатлари
чекланмаган ҳолда, йилнинг ўтиш даврида юк жўнатувчи томонидан белгиланган чекланган
ташиш муддатида;
в) бутилкаларда вино ва стерилизация қилинган пиво – йилнинг ёз ва ўтиш даврларида кўпи билан
12 сутка чекланган муддатда;
г) балиқ консервалари – йилнинг ёз ва ўтиш даврларида юк жўнатувчи томонидан белгиланган
чекланган ташиш муддатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |