8-маъруза вагон ва вагон хўжалиги



Download 69,92 Kb.
bet1/4
Sana15.04.2022
Hajmi69,92 Kb.
#554313
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5278671096348939425


8-МАЪРУЗА
ВАГОН ВА ВАГОН ХЎЖАЛИГИ


Режа:

  1. Вагонларнинг турлари ва таснифланиши, уларнинг вазифаси

2. Йўловчи вагонлари парки, уларнинг турлари ва қўлланиши
3.Юк вагонлари парки, уларнинг турлари ва қўлланиши
4. Темир йўлларда вагон хўжалиги, унинг таркибий тузилиши ва вазифалари
Таянч сўз ва иборалар:
Вагон, йўловчи вагон, юк вагонлари парки, махсус ташишлар учун мўлжалланган вагон, вагонларнинг асосий қисмлари, автоулагич, тормозлаш тизимлари, вагон хўжалиги.
1.Вагонларнинг турлари ва таснифланиши, уларнинг вазифаси

Вагон деб темир йўл ҳаракат воситаларининг йўловчи ёки юк ташиш учун мўлжалланган бирлигига айтилади.


Вагонларнинг тузилишида уларнинг йўловчи ташишдаги қулайлиги, йўлга тайёрлаш ва таъмирлашда комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш имкониятлари, шунингдек уларнинг ишлатилиши (поездлар тузилиши, жойлаштирилиши ва бошқалар), капитал сарф-ҳаражатлар миқдори ва ташиш таннархи катта аҳамиятга эгадир.
Темир йўлларнинг вагонлар парки йўловчи ва юк вагонларидан иборат.


2. Йўловчи вагонлари парки, уларнинг турлари ва қўлланиши

Йўловчи вагонлари одамлар, багаж, почта ташилади ва ушбу вагонлар қаторига вагон – ресторан, ҳамда махсус (хизмат, лаборатория, клуб ва ш.к.) вагонлар киради.


Йўловчи вагонлари узоқ вилоятлараро ва шаҳаратроф масофаларда юриш учун мўлжалланган бўлади. Узоқ масофаларга қатнайдиган вагонлар юмшоқ ва қаттиқ турларга, ички тузилиши бўйича купели (хонада икки ва тўрт ўринли) ва купесиз турларга бўлинади. Вилоятлараро йўналишларда юрадиган вагонларда юмшоқ ўриндиқлар умумий йўловчи салонида жойлашади.
Масофа узоқлигига қараб йўловчи вагонлари ўзининг тузилиши бўйича қуйидагича фарқланади: узоқ масофаларга қатнаш учун – йўловчиларни узоқ масофаларга ташиш учун хизмат қилади. Бу вагонлар купели ёки купесиз бўлиб, қаттиқ ёки юмшоқ диванлар билан жиҳозланади; маҳаллий йўналишларда (вилоятлараро) қатнаш учун – йўловчиларни асосан кундузи, нисбатан қисқа масофаларга ташиш учун хизмат қилади. Бу вагонлар ўтириш учун қулай ўриндиқлар билан жиҳозланади; шаҳаратроф йўланишларда қатнаш учун – нисбатан қисқа вақт (бир неча соат) давомида йўловчиларни узоқ бўлмаган шаҳаратроф ёки шаҳарлараро масофага ташиш учун хизмат қилиб, улар ўтириш учун (қаттиқ ёки юмшоқ) ўриндиқлар билан жиҳозланади.
Йўловчи вагонлар иситиш, шамоллатиш ва ёритиш тизими билан жиҳозланади. Вагонларни иситиш сувли ёки электрли бўлиши мумкин. Кейинги йилларда қурилган вагонларда комбинирлашган сувли иситгичлар қўлланиб, уларда сув электр иситгичлар ва қаттиқ ёқилғи ёрдамида иситилиши мумкин.
Узоққа қатновчи ва вилоятлараро вагонларда электрли ёритгичлар ўрнатилган бўлиб, ҳар бир вагон учун электр токи вагон остига жойлаштирилган ғилдирак жуфтлари ўқи орқали ишлайдиган генератор ёрдамида ишлаб чиқарилади ёки йўловчи поезди таркибига қўшиладиган махсус вагон – электростанцияда ишлаб тарқатилади. Электр поездларнинг вагонлари моторвагонларга ўрнатилган махсус мосламалар (ускуналар) орқали контакт тармоқларидан ёритилади. Станцияларда ва кичик тезликларда ҳаракатланганда вагон ёритгичлари ҳаракат вақтида зарядланадиган аккумулятор батареялари орқали ёритилади. Вагонларда тежамли люминисцент ёритигичлар кенг қўлланилади.



Download 69,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish