8-маъруза вагон ва вагон хўжалиги


Юк вагонлари парки, уларнинг турлари ва қўлланиши



Download 69,92 Kb.
bet2/4
Sana15.04.2022
Hajmi69,92 Kb.
#554313
1   2   3   4
Bog'liq
2 5278671096348939425

3.Юк вагонлари парки, уларнинг турлари ва қўлланиши

Юк вагонлари парки ёпиқ вагонлар, платформалар, ярим очиқ вагонлар (полувагон), цистерналар, изотермик ва махсус вазифали вагонлардан таркиб топади.


Ёпиқ вагонлар ҳар хил юкларни ташиш, бутлигини таъминлаш ва атмосфера таъсиридан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган бўлиб, улар тегишлича жиҳозланган ва одамларни оммавий ташишларда ҳам қўлланиши мумкин. Ёпиқ вагон кузови ён томонининг ҳар бирида ўрта қисмида сурилиб очиладиган эшиклар ва юқори қисмида иккитадан металл қопқоқли люкларга (туйнуклар) эга бўлади. Юклар ёритиш, ҳаво алмаштириш, ҳамда вагонларга сочилувчан юкларни ортиш учун хизмат қилади. Кейинги вақтларда ишлаб чиқарилган вагонларнинг барчаси металл кузовли ва кенгайтирилган эшик ўрнига эга бўлиб, юк кўтариш қобилияти 68 тонна, кузов ҳажми 140 куб.метрни ташкил этади.
Платформаларда узун, қўпол ва оғир юклар ташилади. Платформаларнинг пастак, орқага қайтариб очиладиган бортли кузови бўлиб, ёғоч, хода, симёғоч, тахта, ҳар хил конструкциялар ва шунга ўхшаш юкларни ташиш учун тиргак устунлар ўрнатиш мосламаларига эга бўлади.
Замонавий платформаларнинг юк кўтариш қобилияти 70 – 72 тоннани ташкил этади. Массаси 10, 20 ва 30т катта тоннажли контейнерларни ташиш учун махсус тўрт ўқли платформалар чиқарилган.
Ярим очиқ вагон (полувагон) очиқ турдаги юк вагонлари ичида энг кўп тарқалгани бўлиб, улар асосан кўмир, руда, кокс, шағал каби тўкма ва сочилувчан юкларни оммавий равишда ташиш учун мўлжалланган. Ярим очиқ вагоннинг кузови платформа бортига нисбатан анча баланд ва катта узунликда, ҳамда ўзи юрадиган юкларни ортиб жойлаштириш учун бўйига икки томондан икки табақали эшиклар билан жиҳозланади. Темир йўлларда тўрт ва саккиз ўқли, ҳамда кам миқдорда қолган (ҳозирда янгидан чиқарилмайдиган) одти ўқли ярим очиқ вагонлар ҳам мавжуд. Айрим вагонлар остки люкларсиз ишланган бўлиб, улардаги юклар махсус вагон ағдаргичлар ёрдамида тезкор тўкиб туширилади.
Ярим очиқ вагон турларидан бири хоппер вагонлар сочма ва чангли юкларни (шағал, қум, цемент ва ш.к.) ташиш учун тўрт ўқли, махсус тузилишли ва 50 т юк кўтариш қобилиятига эга қилиб чиқарилади. Хопперларнинг девори баланд, цемент ташиш учун эса усти ёпиқ томли ҳам бўлади. Унинг кўндаланг деворлари вагон ўртасига қараб қияланган ва остки ён томонлари тўкувчи люклар билан жиҳозланган. Хопперлар асосан ёпиқ айланма маршрутларда шағал ташишда ва хўжалик эҳтиёжлари бўйича ташишларда қўлланади.
Йирик металлургия заводларининг ички йўлларида руда ва сочма қурилиш материаллари асосан ўзи ағдарувчи вагонлар – думкарларда ташилади. Бундай вагонлар тўрт ўқли, 60т юк кўтарадиган бўлиб, кузови тўғри тўртбурчак шаклида ишланган ва юкни тўкиш учун пневматик жиҳозларга эга бўлади. Юкни тўкиш вақтида кузов ўнг ёки чап томонига қиялатилиб, юкнинг ўзи тушиб кетади.
Суюқ юклар (нефт, керосин, бензин, мой ва ҳ.к.) цистерналарда ташилади. Цистерна махсус цилиндрсимон кавшарланган (қозон) сиғим бўлиб, юқори қисмида юк қуйиш, қозонни тозалаш ва таъмирлаш учун туйнук (люк) ва остки қисми юк тушириш ускуналари билан жиҳозланади. Цистернанинг ички юкланадиган қобиғи махсус қопламали қилиб ишланади . қоплама материали ташиладиган юк тури ва хусусиятларига қараб кислоталар ташийдиганлари резина ёки қўрғошин қатлами, кислотага чидамли зангламайдиган пўлат ёки алюминли, сут ташийдиганлари зангламайдиган пўлат ва иссиқ ўтказмайдиган қатламли қилиб ишланади.
Сиқилган ва суюлтирилган газли маҳсулотларни ташиш учун мўлжалланган цистерналарнинг қозони ўта кучли ва катта босимга чидамли қилиб ишланади ва устидан пастки қисмида айримлари қўшимча муҳофаза қобиғига эга бўлади. Умумлаштириб хулосалаганда цистерналарнинг барчаси махсус вазифали вагонлардан таркиб топган дейин мумкин.
Тез бузиладиган юклар изотермик вагонларда ташилади. Улар ёз вақтида тез бузилувчан гўшт, балиқ, ҳўл мева ва бошқа озиқ - овқат маҳсулотлари, қиш вақтида эса музлаш натижасида ўз сифатини йўқотадиган юкларни ташиш учун ишлатилади. Вагонлар ичида керакли температурани ушлаб туриш учун улар совутиш ва иситиш асбоблари билан жиҳозланади ва кузовлари иссиқ ўтказмайдиган қилинади.
Изотермик вагонлар 21, 12 ва 5 вагондан иборат рефрижератор поездларига ёки секцияларга бирлаштирилиб, уларнинг тегишли равишда 3, 2 ва 1 вагонида дизел электрстанция ва совутиш асбоблари жойлашиб, механиклар бригадалари хизмат кўрсатади.
Тез бузилувчан юкларни ташиш учун алоҳида автоном рефрижератор вагонлар ҳам кенг қўлланади. Улар ҳам совутиш агрегатлари ва дизел генераторлар билан жиҳозланиб хизмат бригадаларисиз автоматик ёки қўлда бошқариш учун мосланади.
Ташиш жараёнида махсус шароитларни талаб этадиган юклар учун ихтисослашган вагонлардан фойдаланилади. Масалан: ўта катта ва оғир машиналар, яхлит конструкциялар транспортёрларда ташилади. Транспортёрлар кўп ўқли (12, 16, 20,…,32) махсус конструкцияли вагон бўлиб, юк кўтариш қобилияти 130 дан 300 т ва кўпроқ бўлади.
Ихтисослашган вагонларнинг тирик хайвонларни, тирик балиқ, енги автомашиналар, қуйиқ нефт махсулотларидан битум ташийдиган турлари, ҳамда темир йўлларнинг техник ва маиший эҳтиёжлари учун мўлжалланган (устахона, тиклаш ва ўт ўчириш поезди) вагонлар ҳам мавжуд. Ушбу вагонлар ташиш тури ва шартларига қараб тегишлича жиҳозланади.
Ҳар хил юклар, шу жумладан донали юклар, уй жиҳозлари ва катта буюмли юкларни ва ш.к. ларни ташишда 3, 5, 20т ва ундан катта массали контейнерлардан кенг фойдаланилади. Контейнерлар платформа ва ярим очиқ вагонларда ташилиб, уларни маҳкамлаш учун махсус тутқичлари бўлади. Вагонлардан автомашиналарга юкларни қайта ортмаслик учун контрейлер деб аталувчи юк кўтариш қобилияти жуда катта бўлган контейнерлардан фойдаланилади. Улар вагондан контейнер ташувчи автомашинага олиб қўйиш ва ўрнатиш учун махсус мосламалар билан жиҳозланади.



Download 69,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish